Картографик менежмент (картографик ишлаб чиқаришни
ташкил қилиш ва унинг иқтисодиёти) бу соҳада картографик
корхоналарни ташкил қилиш ва уларнинг иқтисодиёти ҳамда
тайёр маҳсулотларни жойларга етказиб бериш йўлларини
ўргатади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бу соҳа
янада ривожланмоқда.
•
Геоинформацион картография картографиянинг янги
тармоғи бўлиб, картадан информатсия (маълумот) манбайи
сифатида фойдаланиш йўлларини ўргатади.
КАРTОГРАФИЯ ВА УНИНГ TАРМОҚЛАРИ, БОШҚА ФАНЛАР
БИЛАН АЛОҚАСИ
•
Картадан фойдаланиш картографик асарлар (карта,
атлас, глобус ва бошқалар)дан илмий-тадқиқот ишларида,
мактаб ва маданий ишларда фойдаланиш назарияси ва
услубларини ўргатади. Унинг асосини тадқиқотнинг
картографик услуби, яъни картада тасвирланган воқеа ва
ҳодисаларни фикрлаш йўли билан ўрганиш ташкил этади.
•
Картографик манбашунослик картографик манбалар
( к а р т а л а р , а э р о в а к о с м и к с у р а т л а р , с т а т и с т и к
маълумотлар)ни ўрганиб, уларни йиғиш ва системага солиб
карта тузишда фойдаланиш йўлларини ўргатади.
•
Картографик топономика картада ёзиладиган географик
ном-ларни ўрганиш, уларнинг мазмунини тушуниш, уларни
тўғри ёзиш, атама ва номларни стандартлар асосида
кўрсатиш йўлларини ўргатади.
КАРTОГРАФИЯ ВА УНИНГ TАРМОҚЛАРИ, БОШҚА ФАНЛАР
БИЛАН АЛОҚАСИ
• Сўнгги пайтларда картографияда вужудга келган янги
тармоқ Ер тасвирининг умумий назариясини ва ундан илм-
фанда ва амалиётда фойдаланишни ўрганувчи фан
Геоиконика тез суръатлар билан ривожланмоқда.
• Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситаларида, айниқса
телеви-денияда, газета ва журналларда картадан кенг
фойдаланилмоқда. Бу эса кўрсатувларнинг мазмуни, сифати
ва кўргазмалилигининг ошишига сабаб бўлмоқда. Натижада
янги соҳа - Tелекоммуникацион картография шаклланмоқда.
13
Abdurakhmanov-1981@mail.ru
Abdurakhmanov_savar@umail.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |