Хозирги замон тармоқ адаптерларида Plug-and-Play тартиби қўлланилади, яъни кўрсатгичларни фойдаланувчи томонидан ўрнатилишининг (созлашнинг) хожати йўқ, уларда созлаш компьютер электр манбайига уланганда автоматик равишда амалга оширилади. - Хозирги замон тармоқ адаптерларида Plug-and-Play тартиби қўлланилади, яъни кўрсатгичларни фойдаланувчи томонидан ўрнатилишининг (созлашнинг) хожати йўқ, уларда созлаш компьютер электр манбайига уланганда автоматик равишда амалга оширилади.
Одатда хамма тармоқ вазифалари махсус катта интеграл схемалар ёрдамида амалга оширилганлиги учун адаптер платасининг ўлчами кичик ва нархи арзондир. - Одатда хамма тармоқ вазифалари махсус катта интеграл схемалар ёрдамида амалга оширилганлиги учун адаптер платасининг ўлчами кичик ва нархи арзондир.
- Агарда тармоқ адаптери бир неча турдаги кабеллар билан ишлай олса, у холда яна бир созланиш лозим бўлган кўрсатгич қўшилади (кабел турини танлаш). Масалан, адаптер платасида у ёки бу турдаги кабелга улаш учун мослама (перемычка) бўлиши мумкин.
- Адаптердан бошқа хамма махаллий тармоқ қурилмалари ёрдамчи қурилмалар булиши мумкин.
Трансиверлар - Трансиверлар
- Узатиш ва қабул қилиш қурилмалари, улар адаптер билан тармоқ кабели ўртасидаги ахборотни узатиш учун хизмат қиладилар ёки тармоқнинг икки қисимлари (сегмент) ўртасидаги ахборот узатишни амалга оширадилар. Трансивер сигнални кучайтириш, сигнал қийматларини ўзгартириш ёки сигнал кўринишини ўзгартириш (масалан, электр сигналини ёруғлик сигналига ва тескарига) ишларини бажаради. Кўпинча адаптер платасига ўрнатилган қабул қилиш ва узатиш қурилмасини трансивер деб хам юритилади.
Репитерлар - Репитерлар
- Кайтарувчи қурилмаси трансиверга нисбатан анча оддий вазифани бажаради. У фақат сусайган сигнални қайта тиклаб аввалги яъни узатилган вақтидаги кўринишга келтиради. Сигнални қайта тиклашнинг асосий мақсади- тармоқ узунлигини оширишдан иборат. Лекин репитерлар кўпинча бошқа функцияларни хам бажарадилар, масалан, тармоққа уланадиган қисимларни галваник ажратиш. Репитерлар ва трансиверлар хеч махал ўзидан ўтаётган ахборотга хеч қандай ишлов бермайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |