АСОСИЙ КИСМ MICROSOFT EXСEL ДАСТУРИ. - MICROSOFT EXCEL даги барча маълумотлар жадвал кўринишида намоён бўлиб, бунда жадвал ячейкаларининг (хоналарининг) маълум қисмига бошланғич ва бирламчи маълумотлар киритилади. Бошқа қисмлари эса хар хил арифметик амаллар ва бошланғич маълумотлар устида бажариладиган турли амаллар натижаларидан иборат булган ахборотлардир.
- Электрон жадвал ячейкаларига уч хил маълумотларни киритиш мумкин:
- — матнли;
- — сонли ифодалар;
- — формулалар.
- -Матнли маълумотлар сарлавҳа, белги, изоҳларни ўз ичига олади.
- -Сонли ифодалар бевосита жадвал ичига киритиладиган сонлардир.
- -Формулалар — киритилган сонли қийматлар бўйича янги қийматларни ҳисоблайдиган ифодалардир.
- Формулалар хар доим «=» белгисини қўйиш билан бошланади. Формула ячейкага киритилгандан кейин шу формула асосида ҳисобланадиган натижалар яна шу ячейкада ҳосил бўлади. Агар шу формулада фойдаланилган сонлардан ёки белгилардан бири ўзгартирилса, EXCEL автоматик равишда янги маълумотлар буйича ҳисоб ишларини бажаради ва янги натижалар ҳосил қилиб беради.
EXCELнинг асосий ишлов бериш объекти хужжатлар (документлар) ҳисобланади. EXCEL хужжатлари (документлари) ихтиёрий номланадиган ва XLS кенгайтмасига эга бўлган файллардир. EXCELда бундай файллар «Ишчи китоб» деб аталади. Ҳар бир Ишчи китоб ихтиёрий сондаги электрон жадвалларни ўз ичига олиши мумкин. Уларнинг ҳар бири «ишчи варақ» деб аталади. Ҳар бир ишчи варақ ўз номига эга бўлади. Ишчи китобни ҳосил қилиш учун MICROSOFT EXCEL дастурини ишга тушириш зарур. Ишчи китобнинг таркибий элементларидан бири ишчи варақ, яъни электрон жадвал ҳисобланади. - EXCELнинг асосий ишлов бериш объекти хужжатлар (документлар) ҳисобланади. EXCEL хужжатлари (документлари) ихтиёрий номланадиган ва XLS кенгайтмасига эга бўлган файллардир. EXCELда бундай файллар «Ишчи китоб» деб аталади. Ҳар бир Ишчи китоб ихтиёрий сондаги электрон жадвалларни ўз ичига олиши мумкин. Уларнинг ҳар бири «ишчи варақ» деб аталади. Ҳар бир ишчи варақ ўз номига эга бўлади. Ишчи китобни ҳосил қилиш учун MICROSOFT EXCEL дастурини ишга тушириш зарур. Ишчи китобнинг таркибий элементларидан бири ишчи варақ, яъни электрон жадвал ҳисобланади.
- Электрон жадвалнинг асосий элементлари эса ячейка ва диапазонлардир.
- Ячейка — бу жадвалдаги манзили кўрсатиладиган ҳамда бир қатор ва бир устун кесишмаси оралиғида жойлашган элементдир. Ячейка кесишмаларида ҳосил бўлган устун ва қатор номи билан ифодаланадиган манзили билан аниқланади. Масалан, А — устун, 4 — катор кесишмасида жойлашган ячейка — А4 деб ном олади. Ячейкага сонли қийматлар, матнли ахборотлар ва формулаларни жойлаштириш мумкин.
- Бир неча ячейкалардан ташкил топган гуруҳ диапазон деб аталади. Диапазон манзилини кўрсатиш учун уни ташкил этган ячейкаларнинг чап юқори ва ўнг қуйи ячейкалар манзиллари олиниб, улар икки нуқта билан ажратилиб ёзилади. Масалан: А1:А4
Do'stlaringiz bilan baham: |