Мавзу. Корхона маълумотларини шакллантириш Режа: Кириш Корхоналар моҳияти ва фаолиятнинг асоси
Download 234.5 Kb.
|
Корхона маълумотларини шакллантириш амалий бухгалтериядан реферат
Таъсис хужжатлари
Низом асосида ёки факат таъсис шартномаси асосида, бир вактнинг ўзида Низом ва таъсис шартномасига асосан фаолият юритиш мумкин. Корхонанинг таъсис шартномаси келишув асосида тузилади, Низом эса таъсисчилар томонидан тасдикланади. Корхона Низоми асосий таъсис хужжати бўлиб, унда корхонанинг ташкилий хукукий шакли, номи ва манзилгохи, Низом жамғармасининг микдори, даромадларининг таркиби ва таксимланиш тартиби хамда корхона фондларини ташкил килиш тартиби, корхонани тугатиш ва кайта ташкил килиш тартиби кўрсатилиши шарт. Корхона Низоми унинг хукукий макомини, хукук ва мажбуриятларини белгилаб беради. Корхона тўғри ва тўлик тайёрланган Низом асосида махаллий хокимият идораларида рўйхатга олинади, кейин ўз мухрига эга бўлади ва бошка хисоб раками очиш хукукини кўлга киритади. Ўз мухри ва хисоб ракамига эга бўлмаган корхона хукукий шахс хисобланмайди ва мустакил корхоналар каторига кирмайди. Таъсис шартномаси корхонанинг ташкил килиниши ва якка тарзда ёки хамкорликдаги фаолиятининг бошланишини тавсифловчи хужжатдир. Таъсис шартномасида корхонани ташкил килиш тартиби, даромад ва харажатларни катнашчилар ўртасида таксимлаш шартлари, иштирокчиларни корхона таркибидан чиқариш фаолият тартиби белгилаб кўйилади. Корхона мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Низом ва Таъсис шартномасининг мухим кисми хисобланади. "Корхоналар тўғрисида"ги конунга асосан куйидагилар корхона мулкини шакллантиришнинг манбалари хисобланади: "таъсисчиларнинг пул ва моддий кўринишдаги бадаллари; "махсулот сотишдан ва бошка турдаги фаолиятдан олинган даромадлар; "кимматбахо коғўзлардан олинган даромадлар; "банклар ва бошка кредиторлардан олинган кредитлар; "бюджетдан олинувчи маблағлар (дотация), капитал кўйилмалар; "корхона, ташкилот ва фукароларнинг беғараз ва хайрия бадаллари, шунингдек, "алмашиш, мерос ва совға тарикасида олинувчи мулк; "конун билан такикланмаган бошка манбалар. Корхона жойлашган манзилгохи бўйича давлат идораларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил килинган хисобланади, хужжатлар 10 кун мобайнида Молия вазирлигига ягона давлат реестрига киритиш учун такдим этилади. Республикамизда оҳирги йилларда кичик бизнес ва хусусий корхоналар фаолиятини ривожлантириш ва унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга каратилган қулай хуқуқий мухитни шакллантириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш механизмларини имкон кадар соддалаштириш мақсадида катор қонунлар қабул килинди, мавжудларига ўзгартиришлар киритилиб, янада такомиллаштирилди. Хозирда Республикамизда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнидаги муносабатларини тартибга солувчи бир катор қонун хужжатлари мавжуд. Жумладан: " Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (44 - модда). " Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида"ги қонуни (17, 18 - моддалар); " Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуни (19, 49 - моддалар); " Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги 2003 йил 20 августдаги 357 - сон қарори; " Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 22 мартдаги "Хуқуқий шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хақидаги низомни тасдиклаш тўғрисида"ги 153 - сон қарори; " Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 2 июлдаги Ўзбекистон Республикасида "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида"ги 336 - сон қарорини айтиб ўтишимиз мумкин. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказишда куйидаги хужжатлар рўйхати қонун билан катъий белгилаб кўйилган. Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун куйидаги 7та хужжат талаб этилади: " давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза; " низом ва таъсис шартномасининг нотариал тасдикланган икки асл нусхаси, агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилган бўлса, у томонидан ва нотариал тасдикланган низом; " туман (шаҳар) хокимлиги ваколатли орган томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувохнома; " мухр ва штамп эскизлари уч нусхада; " мутахассисларнинг ҳар бири томонидан таъсис хужжатларида кўрсатилган ўз улушининг камида 30 фоизи низом фондига кўшилганлигини тасдиқловчи банкнинг маълумотномаси. Тадбиркорлик субъектининг низом фонди ёки унинг бир қисми мулкий улуш (кўчмас мулк, асбоб-ускуналар, бошқа мол-мулклар) ёки интеллектуал мулк хисобига шакллантирилган такдирда банк маълумотномаси талаб этилмайди, таъсис хужжатларида низом фондини шакллантириш манбалари кўрсатилиши муассислар ниятининг тасдиғи хисобланади. Хуқуқий шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун куйидаги 5 та хужжат талаб этилади: давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза ва белгиланган шаклда тўлдирилган рўйхатга олиш картаси; бирлашма низоми ва таъсис шартномасини тасдиклаш тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баённомаси; бирлашма низоми ва таъсис шартномасининг нотариал тасдикланган нусхаси; бирлашма почта манзилини тасдикловчи хужжат; рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганлигини тасдикловчи банк тўлов хужжати. Низом фонди тўлик хорижий инвесторлар томонидан шакллантириладиган корхоналар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун эса куйида келтирилган 7 та хужжат талаб этилади: " давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза; " хорижий муассис тўғрисида хуқуқий шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган такдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташки ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилинган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдикланган банкнинг тавсия хати (Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган жисмоний шахслар банкнинг тавсия хати ва ўз паспортларига оид маълумотлар нусхасини такдим этадилар); " корхона таъсис хужжатлари (Низом ва таъсис шартномаси)нинг нотариал тасдикланган йиғими тўланганлиги тўғрисида банк тўлов хужжати; " шаҳар (туман) хокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувохнома; " мухр ва штамп эскизлари (уч нусха). Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган хужжатлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимига шахсан ёки почта орқали топширилиши мумкин. Давлат рўйхатидан ўтиш учун корхонани ташкил килиш тўғрисидаги қарор, корхона Низоми (таъсис шартномаси) ва Вазирлар Махкамаси томонидан белгилаб берилувчи хужжатлар такдим этилади. Рўйхатга олиш 30 кун мобайнида амалга оширилиши лозим. Рўйхатга олиш учун куйидаги хужжатлар талаб килинади: " корхонани рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза; " таъсис шартномаси ёки корхонани ташкил килиш тўғрисидаги қарор; " корхона Низоми; " таъсис шартномаси ёки корхонани ташкил килиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган Низом жамғармасининг камида 50% микдоридаги кисми тўланганлигини тасдикловчи хужжат; " Давлат божини тўлаганлик хакида гувохнома; " Монополияга карши муассасанинг корхонани ташкил килишга розилигини тасдикловчи хужжат; " Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш кўмитаси ёки унинг куйи идоралари розилиги хақидаги хужжат. Ишлаб чиқаришнинг барқарор эмаслиги, молиявий қийинчиликлар, сурункали зарар кўриш ва тўлов қобилиятининг йўқолиши корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил қилишга асосий сабаб. Саноат - моддий ишлаб чиқаришнинг энг йирик, етакчи тармоғидир. Унда меҳнат қуроллари (воситалари), меҳнат буюмлари ва халқ истеъмол товарларининг кўпчилик қисми яратилади; машина ва механизмларнинг барча турлари, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари ишлаб чиқарилади; ер ости бойликлари қазиб олиш амалга оширилади; минерал, ўсимлик ва хайвон хом ашёсига ишлов берилади, кенг истеъмол моллари тайёрланади ва х.к.лар. Саноат миллий иқтисодиётининг барча тармоқларини ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат қуроллари билан таъминлайди. Миллий иқтисодиёт, фан, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва бошқа сохалар ривожи саноатнинг тараққиёт даражасига боғлиқ. Саноат жамиятнинг етакчи кучи бўлган ишчилар синфини ўзида бирлаштиради. Саноат ривожи туфайли унда банд бўлган ходимларнинг сони кўпаяди, уларнинг билими ва илми, махорати ортади, кадрлар салоҳияти юқори даражага кўтарилади. Саноат сохасида меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури бўлган концентрациянинг юқори даражаси ва шу асосда ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиршнинг илғор усуллари - махаллийлаштириш, ихтисослаштириш ва диверсификациялаш, кооперативлаштириш ва комбинациялаштириш сохасида устунлик қилади. Саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни қайта кўришнинг негизи хисобланади. Уни янги техника билан таъминлаш орқали фермер, ширкат, дехқон хўжаликларини ва бошқа шаклларда фаолият кўрсатаётган субъектларни иқтисодий ва маданий жихатдан юқори даражага кўтаришга, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги муҳим тафовутларни йўкотишга, дехкон меҳнатини индустриал меҳнатга айлантиришга ёрдам беради. Саноат мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий манбаи, дунёда тинчликни сақлашнинг муҳим омили, мамлакатлар мустақиллигини ва бирдамлигини таъминловчи муҳим сохадир. Феодализм тузумининг бошларида (VI-VIII асрларда) Фарғона билан Сўхда олтин, мис, темир, Илокда кўрғошин, кумуш, олтин, Шахрисабзда тоштуз қазиб чиқарилган. Иккинчи жахон урушигача 500 дан ортиқ саноат корхоналари, жумладан, "Ташселмаш", Тошкент тўкимачилик комбинати, Чирчик электрокимё комбинати, Каттакўрғон ёғ заводи, Бекобод ва Кувасой цемент корхоналари курилди. Нефт ва рангли нодир металлар қазиб чиқариш, қурилиш саноати махсулотларини тайёрлаш ривож топди. Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling