Мавзу. Корхона ва ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши – персонал бошкарувининг асоси


Download 296.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi296.71 Kb.
#1017248
  1   2
Bog'liq
15 мав



МАВЗУ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТНИНГ 
ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШИ – ПЕРСОНАЛ 
БОШКАРУВИНИНГ АСОСИ  

Режа 

1. Бошкариш объекти бўлган корхона ва 
ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши 

2. Ижтимоий ривожланишни бошкариш 

3. Корхона ва ташкилот ижтимоий мухити 
ривожланишининг асосий омиллари 



1. Бошкариш объекти бўлган корхона ва ташкилотнинг 
ижтимоий ривожланиши 

  

Персонални бошкаришнинг зарур объекти – корхона ва 
ташкилотнинг ижтимоий мухитини ривожлантиришдир. Бу 
мухитни турли демографик ва касб-малака белгиларига эга бўлган 
персоналнинг ўзи, корхона ва ташкилотнинг ижтимоий 
инфратузилмаси ва ходимлар мехнат хаёти сифатини маълум 
даражада белгилаб берадиган нарсаларнинг хаммаси, яъни 
уларнинг шахсий эхтиёжларини мазкур корхона ва ташкилотдаги 
мехнат воситаси оркали кондириш даражаси хосил килади. 

Ижтимоий мухит кохона ва ташкилот фаолияти ва иктисодий 
томонлари билан узвий равишда боглик булиб, улар билан 
биргаликда бир бутунликни ташкил этади. Маълумки, хар кандай 
корхона ва ташкилотнинг муваффакиятли ишлаши хамиша 
жамият тараккиётининг хозирги баскичида бу корхона ва 
ташкилотда ишлаётганларнинг биргаликдаги фаолияти юкори 
даражада самарали булишига, уларнинг малакасига, касб 
тайёргарлиги ва маълумот даражасига, кишиларнинг мехнат ва 
турмуш шароитига, моддий ва маънавий эхтиёжларни 
кондиришга канчалик кулайлик тугдираётганига боглик булади. 



Корхона ва ташкилотнинг ижтимоий 
ривожланиши унинг ижтимоий мухитидаги 
ижобий томонга бўлган ўзгаришларни англатади. 
Бу мухитга корхона ва ташкилот ходимлари мехнат 
киладиган, оила аъзолари билан биргаликда 
яшайдиган моддий, ижтимоий ва маънавий-
ахлокий шарт-шароитлар киради. Бу мухитда 
жамоа томонидан ишлаб чикарилган махсулотлар 
таксимланади ва истеъмол килинади, кишилар 
ўртасида объектив алокалар вужудга келади, улар 
ўртасида ўзбек халкига мос келадиган маънавий-
ахлокий кадриятлар намоён бўлади. Шунга 
мувофик корхона ва ташкилотларда ижтимоий 
ривожланиш биринчи навбатда куйидагиларга 
каратилиши керак: 



персоналнинг ижтимоий тузилишини такомиллаштириш, унинг 
демографик ва касб-малака таркибини яхшилаш, жумладан, ходимлар 
сонини тартибга солиш, уларнинг умумтаълим ва маданий-техник 
савиясини ошириш;ишлаб чикариш жараёнида эргономик, санитария-
гигиена ва бошка шарт-шароитларини, ходимлар мехнатини мухофаза 
килиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш; 

самарали мехнатни, ишга бўлган ташаббускорлик – ижодий муносабатни, 
хамкорликдаги гурухий ва якка тартибдаги мехнат натижалари учун 
бўлган жавобгарликни моддий ва маънавий рагбатлантиришни ташкил 
этиш; 

жамоада соглом ижтимоий-психологик вазиятни, шахслараро ва 
гурухлараро энг макбул алокаларни вужудга келтириш ва кўллаб-
кувватлаш; 

ходимларнинг батартиб ва дўстона ишлашига, хар бир шахснинг аклий ва 
ахлокий потенциалини (салохиятини) очиб беришга, биргаликда амалга 
ошириладиган мехнатда коникиш хосил килиш мухитини яратиш; 

ходимларнинг ижтимоий сугурталанишини, уларнинг ижтимоий 
кафолатлари ва фукаролик хукукларига риоя килинишини таъминлаш; 

хар бир ходим ва уларнинг оилаларида турмуш даражасини таъминлаш, 
уй-жой ва маиший шинамликка, озик-овкат махсулотларига, саноат 
моллари ва хилма-хил хизматларга бўлган эхтиёжларини кондириш, дам 
олиш вактидан унумли фойдаланиш имконини яратиш ва хоказолар. 




Download 296.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling