Мавзу: Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принсиплари турлари ва усуллари


Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усули


Download 75.97 Kb.
bet9/11
Sana24.03.2023
Hajmi75.97 Kb.
#1291490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12,корхона ишлаб чикариш принсп

3.Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усули
Ишлаб чиқариш қуввати маълум бир вақт давомида илғор технологиялардан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шароитларида ишлаб чиқариш мумкин бўлган махсулотларнинг даражасидир.
Ишлаб чиқариш қуввати ишлаб чиқарилаётган махсулот номенклатураси хамда хизмат кўрсатиш доирасини хисобга олган холда аниқланади. Ишлаб чиқариш қуввати сифатли махсулот ишлаб чиқариш бўйича салоҳият имкониятларини ифодалайди.
Бозор шароитида хўжалик фаолиятининг субъекти у ёки бу махсулотга бўлган талабни кондиришга мўлжалланган.
Истеъмолчилар талаби, бозорни маркетинг изланишлари орқали аниқланади ва талабдан келиб чикиб, корхонанинг тўлиқ ишлаб чиқариш қувватини белгилайди. Аввало ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватлари аниқланади, сўнгра қувватни оширувчи кўшимча ресурслар аниқланади. Талабнинг ошиши кўшимча ишлаб чиқариш қуввати киритилишини талаб қилади. Иқтисодий мустақиллик шароитида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар хам ўзгара бошлайди:
биринчи навбатда ишлаб чиқаришни хар томонлама ўзгартира олиш, иккинчидан ташки ўзгаришларга ўз вақтида мослашиш керак бўлади.
Ишлаб чиқариш қуввати бир қатор омилларга боғлиқ:
" ишлаб чиқариш дастурининг меҳнат сиғимига;
" хўжалик субектининг иш вақтига;
" асбоб-ускуналарнинг ишлаш вақтига;
" махсулот ишлаб чикарилаётган хомашё ва материаллар таркиби ва сифатига;
" ишлатилаётган техника ва технологияларнинг даражасига;
" ишчиларнинг малакасига.
Ишлаб чиқариш қувватининг кўрсаткичлари узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишда муҳим хисобланади. Қувватнинг лойиҳа, кирувчи, чиқувчи ва ўртача йиллик турлари мавжуд. Лойиҳа қуввати қурилиш лойиҳасида кўзда тутилган бўлади. Қайта тиклаш, кенгайтириш ва техник жихатдан қайта қуроллантириш натижасида лойиҳа қуввати катталаштирилиши мумкин.
Кирувчи қувват - бу режалаштирилган давр бошидаги қувват, бухгалтерия хисоб-китоблари асосида аниқланади.
Чиқиш қуввати - бу хисобот даври охиридаги қувват. У хисоблаш йўли билан аниқланади.

бу ерда:
Mox - оҳирги хисоботга асосланган қувват;
Mb - бошланғич қувват;
Mya- янги курилиш (кенгайтириш, таъмирлаш) натижасидаги қувват;
Me.ch - эксплуатациядан чиккан қувват.

Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling