Мавзу: Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принсиплари турлари ва усуллари


Йириклашган ишлаб чиқаришнинг фойдали томонлари


Download 75.97 Kb.
bet8/11
Sana24.03.2023
Hajmi75.97 Kb.
#1291490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12,корхона ишлаб чикариш принсп

Йириклашган ишлаб чиқаришнинг фойдали томонлари:
" ишлаб чиқариш жараёнларининг биргаликда ишлаши бундай корхоналарда хар қандай мураккаб махсулотнинг киска вақт ичида ишлаб чикарилишини таъминлайди;
" мавжуд асосий ишлаб чиқариш фондлари самарали ишлатилади. Чунки катта меҳнат хажми ишлаб чиқаришда ишни бир кеча-кундузда бир неча сменада ташкил килинишига шарт-шароит яратади;
" асосий материаллар самарали ишлатилади, чунки асосий ишлаб чиқаришнинг чикиндисидан халқ учун кенг истеъмол молларини ишлаб чиқаришга имконият яратилади. Ишлаб чиқариш йириклаштирилгани сари ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш сохасидаги умумий харажатлар махсулот ишлаб чиқаришнинг кўпайишига нисбатан камрок даражада ортади, бу уларни тежаб колишга олиб келади.
Камчиликлари:
" йирик корхоналарни лойиҳалаш, куриш, ишга тушириш жуда кўп вақт талаб қилади;
" бундай корхоналарни куришга ва уни ишга туширишга сарфланадиган маблағлар узоқ вақтдан кейин ўзини коплайди.
Комбинациялаштириш деб бир неча корхоналарни бир майдонда жойлашиб тайёр махсулот ишлаб чиқаришига айтилади. Комбинациялаштириш натижасида комбинатлар пайдо бўлиб улар 3 хил бўлади:
" хомашёга кетма-кет ишлов бериб, ундан тайёр махсулот ишлаб чикарувчи корхоналар. Масалан: металлургия комбинати, бунда чўян, пўлат ва прокат ишлаб чиқариш жараёнлари кетма-кет бажарилади;
" хомашёни комплекс тарзда қайта ишлаш, бу асосан нефт, кимё комбинатлари ва рангли металларни қайта ишлаш комбинатларини ташкил қилишда кўлланилади;
" бир корхонанинг ишлаб чиқаришдаги чикиндилари иккинчи корхона учун хомашё сифатида ишлатилади. Масалан: ёғочсозлик корхоналаридан чикадиган киринди ва кипиклардан картон ва кипик плиталар ишлаб чиқарадиган корхоналар.
Комбинациялашган корхоналарнинг фойдали томони:
" улар энг юқори меҳнат унумдорлигига эга бўлади, чунки уларда меҳнатни механизациялаштириш кенг кўламда кўлланилади.
" корхоналарнинг омборларида хомашё захиралари деярли кўп бўлмайди.
" бундай корхоналарда юкларни ташиш учун ўзи юрар транспорт воситаларидан фойдаланишга эхтиёж бўлмайди, чунки барча меҳнат буюмларини бир иш жойидан бошқа иш жойларига узатиш жараёнлари автоматик равишда бажарилади.



Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling