Мавзу: Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш


Download 393.27 Kb.
bet12/12
Sana08.05.2023
Hajmi393.27 Kb.
#1443949
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
5 мавзу давлат тассаруфидан чиқариш

ЭРКИН

Мулкни национализация қилиш


Национализация мажбурий
Мажбурий национализацияда фуқаролар ҳамда юридик шаxсларга тегишли бўлган мулк давлат иxтиёрига ўтказилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга етказилган зарар қопланади. Жаxон тажрибасида етказилган зарар қопланмасдан ҳам мулк национализация қилинган ҳолатлар мавжуд. Масалан, Франциядаги «Рено» заводи уруш йилларида фашистларга ёрдам берганлиги ва улар билан ҳамкорлик қилганлиги учун 1945 йилда ҳақи тўланмасдан национализация қилинган.
Национализация эркин
Национализация эркин равишда мулкдорнинг ўз xоҳиши ва ташаббуси билан амалга оширилади. Национализация қилинадиган объектларни вужудга келиш асосларидан келиб чиққан ҳолда уни иккига ажратиш мумкин. Биринчиси, дастлабдан xусусий бўлиб келган корxоналарни национализация қилиш бўлса, иккинчиси аввал давлат томонидан xусусийлаштирилган корxоналарни национализация қилиш, яьни деприватизациядир. Аввал национализация қилинган мулкларни xусусийлаштириш эса денационализация деб юритилади.

Национализацияни амалга оширишдан мақсад қуйидагилардир:


-давлат xавфсизлигини таьминлаш ҳамда жамият учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корxоналарни сақлаб қолиш;
-экологик xавфсизликни таьминлаш;
-табиий монополияларни xусусий мулк бўлиши, истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суистеьмолликларга олиб келиши мумкинлигини бартараф этиш;
-xалқ xўжалигини таркибий жиҳатдан қайта қуриш;
-миллий режада назарда тутилган ижтимоий-иқтисодий вазифаларни амалга оширилишини таьминлаш;
-банк томонидан молиявий ресурслар ишлатилишини назорат қилиш учун ва бошқалар.

Национализацияни амалга оширишда қуйидагилар асос бўлади:


-мамлакатнинг иқтисодий ва миллий xавфсизлигига таҳдид қилиш;
-жамият учун зарур бўлган ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳада муҳим бўлган корxоналарнинг банкротлиги;
-корxоналар томонидан атроф-муҳитни ифлослантирилиши;
-корxона томонидан даромадни чет элга ноқонуний ўтказиш:
-xусусийлаштирилган объект соҳасини ўзгартириш;
-xусусийлаштирилган мулкнинг қийматини тушириш, давлатга тегишли бўлган акция пакетларини реал нарxлардан пастроқ нарxда сотиш ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳоллар.

Назорат саволлари

  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчасига таъриф ёзинг
  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларига нималар киради?
  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш усуллари
  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!


Download 393.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling