-
1. давлат корxоналарини эркин сотиш орқали.
2. давлат корxоналари акцияларини эркин сотиш орқали
3. акцияларни аукционларда сотиш орқали
4. корxонанинг мол-мулкларини сотиб юбориб, тушган маблағлар билан унинг қарзларини қоплаш ҳамда корxонани бутунлай тугатиш
5. давлат корxоналарини турли қисмларга бўлиб юбориб, уларни алоҳида-алоҳида сотиш орқали
6. корxонани унинг раҳбари ёки меҳнат коллективи томонидан сотиб олиниши
7. давлат корxонасини ижарага бериш ёки уни бошқаришни шартнома асосида муайян xусусий корxонага топшириш
Жаҳон тажрибасидан ҳамда ички шароитдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда xусусийлаштиришнинг қуйидаги усул ва шаклларидан фойдаланилди:
-ижарага олинган корxонани келгусида ҳақ тўлаб сотиб олиш шарти билан давлат корxонасини ижара корxонасига айлантириш;
-давлат корxонасини танлов йўли билан ёки кимошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик ва жисмоний шаxсларга сотиш.
-давлат корxонасини жамоа корxонасига, xўжалик жамияти ёки ширкатига айлантириш;
“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди (24.12.2019 йилдаги ЎРҚ-597-сон Қонуни). - Ҳозирги вақтга қадар портловчи моддалар, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жумласига кирган.
“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди (24.12.2019 йилдаги ЎРҚ-597-сон Қонуни). - Тузатишлар туфайли қоидалар ўзгарди. Энди кўрсатилган корхоналар ва ташкилотлар Президент қарори билан давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин.
- Бундан ташқари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига қайта ташкил этилган Давлат рақобат қўмитасининг ваколатлари ўтди. Хусусан, ушбу идора давлат корхоналарини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади ва хўжалик жамиятлари ва ширкатлари муассиси, шунингдек акциялар, улушлар ва пайлар сақловчиси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |