Мавзу: Кўрув анализатори физиологияси анализаторлар физиологияси
Download 76.22 Kb.
|
Analizatorlar fiziologiyasi
Мавзу: Кўрув анализатори физиологияси АНАЛИЗАТОРЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ Организмнинг ташқи ва ички муҳитидан тинмай келиб турадиган тьсиротларни идрок этиб, анализ (таҳлил) қиладиган мураккаб нерв механизмларидан иборат анатомик-физиологик тизимларига анализаторлар дейилади. Анализаторлар марказга интилувчи нерв толалари орқали марказий асаб тизими ва унинг олий қисми бўлмиш бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғи билан алоқадор махсус сезувчи ҳужайралар тўпланган сезги органларини ўз ичига олади. Сезги органларга - кўриш, эшитиш, мувозанатни сақлаш, ҳид билиш, тьм билиш, мускул-буғим ёки ҳаракат, тери сезгиси ва витсcерал сезги органлари киради. Мускул-буғим, яьни ҳаракат ва витсcерал сезгилардан ташқари бошқа барча сезги органларнинг рецепторлари- тьсиротни қабул қилувчи ҳужайраларининг сезувчи учлари организмнинг сиртқи- ташқи томонида (кўз, қулоқ, тил, бурун, тери юзасида) жойлашган. Шу сабабли бу сезги органларининг рецепторлари экстерорецепторлар дейилади ва ташқи муҳитдан келаётган тьсирларнигина идрок этади. Мускул-буғим (ҳаракат) ва витсерал сезги аппаратларининг рецепторлари организмнинг ичкарисида – мускуллар ва пайларда, барча ички органларда жойлашган бўлади ва интерорецепторлар дейилади. Сезги органлари организм учун бениҳоя катта аҳамиятга эга. Улар ёрдамида организм узлюксиз ўзгариб турадиган ташқи муҳит билан мунтазам равишда алоқада боглайди, натижада об'ектив дунёдаги турли-туман ҳодиса ва предметларни сезади, улардан хабардор бўлади. Шунга кўра организм ташқи муҳитга нисбатан доимо муайян, ўзи учун фойдали, энг қўлай вазиятни эгаллаб муҳит ўзгаришларига яхшироқ мослашадиган ва ўз ички муҳитини анча барқарор сақлай оладиган, гомеостазни тьминлай оладиган бўлиб қолади. Тегишли сезги ҳиссиётининг рўёбга чиқиши учун ташқи муҳитдан ёхуд организмнинг ички муҳитидан келаётган тьсиротларнинг у ёки бу сезги орган рецепторларига тьсир қилишининг ўзи кифоя қилмайди. Сезги ҳиссиётининг пайдо бўлиши учун рецепторларга тьсир қилаётган тьсирот, шу рецепторлар томонидан қабул қилиниши, ҳосил бўлган қўзғалишнинг тегишли марказга интилувчи нерв толалари орқали марказий асаб тизимига ва унинг олий қисми бўлмиш бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғига узатилмоги ва унинг белгили қисмларида анализ ва синтез қилмоги лозим. Тьсирот даставвал рецепторларда, сўнгра эса қўзғалиш ўтаётган нейронларда, қолаверса, марказий асаб тизимининг тегишли қисмларида, у ёки бу даражада анализ ва синтез қилинади. Бироқ, олий даражадаги нозик анализ ва синтез фақатгина мия пўстлоғида юзага чиқиши мумкин, жумладан, кўриш сезгиси мия пўстлоғининг энса соҳасида, эшитиш сезгиси чакка соҳасида, мускул-буғим сезгиси эса тепа соҳасида анализ ва синтез қилинади. Демак, ҳар қандай сезгининг рўёбга чиқиши учун учта қисм, учта элемент, я'ни тьсиротни қабул қилувчи - рецептор аппарат (кўз, қулоқ, тери, бурун ва бошқалар), қабул қилинган тьсиротни марказий асаб тизимига ўтказувчи, узатувчи аппарат - марказга интилувчи нейронлар тизимси ва ниҳоят, ўша марказий қисм, я'ни мия пўстлоғи иштирок этиши шарт. Анализаторнинг пўстлоқ қисми дейилганда мия пўстлоғи ва марказий асаб тизимининг бошқа қисмларида жойлашган, муайян тьсиротларни анализ ва синтез қилишда иштирок этадиган нерв ҳужайраларининг гуруҳи тушунилади. Шундай қилиб, тегишли сезги ҳиссиётининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, тьм билиш, оғриқ сезиш ва бошқаларнинг) пайдо бўлиши учун белгили сезги органларидаги (кўз, қулоқ, тери, бурун, мускул, пайлар ва бошқалардаги) рецепторлар қабул қилаётган тьсиротларнинг марказий асаб тизимига, унинг олий қисми - пўстлоққа узатилиши ва у ерда анализ ва синтез қилиниши шартлигини ҳисобга олиб, аввал И.М.Сеченов кейинчалик эса И.П.Павлов фандаги "сезги органлари" деган тушунчаларни "анализаторлар" деб юритиш мақсадга мувофиқ эканлигини тькидладилар ва шу иборани фанга киритдилар. Гап шундаки, сезги органлари деганда фақатгина рецептор аппарат, тьсиротларни қабул қилувчи орган (кўз, қулоқ, бурун, тери, тил ва бошқалар) тушунилади. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, сезги ҳиссиёти фақат рецептор аппарат, я'ни сезги органларининг иштироки билангина юзага чиқмайди. Сезгининг юзага келиши учун сезги орган (рецептор), ундан чиқиб, марказга интилувчи ва марказдан органга келувчи (марказдан қочувчи) нерв, марказий асаб тизими ва унинг олий қисми - бош мия ярим шарлари пўстлоғи бирга иштирок этиши шарт. Булар ягона тизим бўлиб, бир функсияни бажарадиган органнинг турли қисмларидир. Шу тизимнинг исталган звеноси шикастланса, тегишли сезгининг пайдо бўлиши бўзилади, ёхуд мутлақо юқолади. Шу сабабли бу тизимларни яхлит деб тасаввур қилиб, уларни сезги органлари деб атамасдан, анализаторлар деб аташ анча тўғри, зотан, бу ном уларнинг моҳиятига тўла мос келади. Анализаторлар ҳайвонларнинг зоологик силсиланинг қайси босқичида туриши, яшаш хусусиятлари, ривожланиш даражасига боғлиқ равишда ривожланиб борган ва мукаммаллашган. Зоологик силсиланинг қўйи босқичларида турадиган, тубан ҳайвонлар тьсиротни масофадан сеза олмайди. Улар танасига бевосита теккан тьсирларгагина жавоб реакцияси ҳосил қилади, холос. Зоологик силсилада бир мунча юқорироқда турадиган ҳайвонлар, масалан, балиқлар миясининг ҳид сезиш қисми анча тараққий этган. Шу сабабли улар тьсиротни масофадан бемалол яхши сеза олади. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг анализаторлари мисли кўрилмаган даражада яхши тараққий этган. Улар тьсиротни масофадан, кўпинча анча узоқ масофадан жуда яхши сезади. Шу сабабдан ҳам, улар организмининг ташқи муҳитга мукаммал мослаша олиши учун энг қўлай шароит тугилган. Ҳар бир сезги органининг-анализаторнинг эволютсияда мослашган, ўз табиатига монанд, ўзига хос, я'ни адекват тьсиротчиси бўлади. Масалан, кўрув анализатори учун ёруғлик нурлари, эшитув анализатори учун товуш тўлқинлари адекват тьсиротлардир ва ҳоказо. Адекват тьсиротга нисбатан анализатор рецепторларининг қўзғалувчанлиги бениҳоя юқори (я'ни қўзғалиш поғонаси жуда паст) бўлади, чунончи, кўрув анализатори рецепторларининг қўзғалиши учун 1-2 та ёруғлик квантлари кифоя. Анализаторлар рецепторлари адекват тьсиротлардан ташқари, адекват бўлмаган (ноадекват) тьсиротлар, масалан, электр токи, механик тьсирлар ва бошқа билан ҳам қўзғалиши мумкин. Кўзга бирдан қаттиқ зарб текканида "кўзнинг чақнаши", я'ни ёруғлик сезгисининг юзага чиқиши ёки қулоқдаги Кортий органи тукли ҳужайралари - фонорецепторларининг бирор зарбдан тьсирланиши (зарб билан урилганда "қулоқ шангиллаши") бунга мисол бўла олади. Аммо бу вақтда кузатиладиган сезги табиатан жуда қашшоқ, ўзи ниҳоятда заиф бўлиб, қисқа давом этади. Анализаторлар фаолиятининг ниҳоятда аниқ ихтисослашганлиги ХХ асрдаги машҳур немис физиологи Иоганнес Мюллерни чалкаш фикрларга олиб келди. Шу сабабли у адашиб, сезги органларининг спетсифик энергияси ҳақида нотўғри идеалистик назария яратди. И.Мюллер ҳар бир анализаторнинг эволютсия жараёнида аниқ бир адекват тьсиротга мослашгани ва нуқўл ўзига хос сезги ҳосил қилишига қараб ҳосил бўладиган сезги сифати тьсирот характерига боғлиқ бўлмасдан, фақат сезги органининг ҳолатига, унда доимо бўладиган ўзгармас қандайдир бир спетсифик энергияга боғлиқ деб дьво қилади. И.Мюллернинг бу тьлимотига кўра, сезгиларимиз бизни ураб олган моддий дунёдаги нарсаларнинг, улар ҳолатининг, сифат хоссаларининг асл ин'икоси бўлмасдан, сезги органларимиз, сезувчи нервларимизнинг шу нарсалар тьсиридан келиб чиқадиган ҳолатидир, деган нотўғри тушунча пайдо бўлади. Бу билан И.Мюллер сезгиларимиз моддий дунёни тўғри, қандай бор бўлса, шундайлигича акс эттира олмайди, шу сабабли сезгиларимиз ёрдамида об'ектив реалликни билиш мумкин эмас, деган идеалистик фикрга келади. И.Мюллернинг тьлимотини кейинчалик унинг шогирди Г.Гелмголтс ривожлантирди. Г.Гелмголтс сезгиларимиз об'ектив реалликнинг ҳақиқий ин'икоси бўлмасдан, уларнинг символлари (белгилари) дир деб дьво қилди ва ўз устозидан узоқ кетмади. И.Мюллер ва шогирдларининг қарашлари, тьлимотлари, И.М.Сеченов, кейинчалик эса, И.П.Павлов томонидан қаттиқ танқид қилинди. И.Мюллер тьлимотининг нотўғрилиги шу буюк олимларнинг ишлари, илмий тадқиқотлари билан исботлаб берилди. И.Мюллер яратган "физиологик идеализм"га В.И.Ленин қақшатгич зарба берди. В.И.Ленин ўзининг ин'икос назариясида моддий дунё бизнинг онгимиздан ташқарида, мустақил равишда мавжуд, сезгиларимиз эса об'ектив реалликнинг суб'ектив образидир, деб тькидлайди. Демак, сезгилар суб'ектив характер ва ўзига хос сифат хусусиятларига эга бўлиши билан бир вақтда уларда нарса ва ҳодисаларнинг об'ектив образи тўла ўз ифодасини топади. Download 76.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling