Мавзу: кумарин, сапонин ва флавоноидларга хос сифат реакциялари назарий тушунча
САПОНИНЛАРГА ХОС СИФАТ РЕАКЦИЯЛАРИ
Download 118.21 Kb.
|
1-amaliy mashg\'ulot
САПОНИНЛАРГА ХОС СИФАТ РЕАКЦИЯЛАРИ
Назарий тушунча: Тритерпен гликозидлар ўсимликлар дунёсида учрайдиган турли бирикмаларни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг катта бир гуруҳини сапонинлар ташкил қилади. Бу гликозидларнинг сувдаги эритмаси чайқатилганда турғун кўпик ҳосил қилади, шунинг учун улар сапонин деб аталган (лотинча sapo – совун сўзидан олинган). Сапонинлар ферментлар ёки суюлтирилган кислоталар таъсирида гидролизланиб, моносахаридлар аралашмасига ҳамда агликон — сапогенинларга парчаланади. Сапонинлар гетерозидлар бўлиб, гемолитик фаолликка эга бўлган ва совуқ қонли ҳайвонлар учун заҳарли ҳисобланган стероид ва тритерпеноидларнинг ҳосиласи ҳисобланади. Сапонин атамаси кўпик ҳосил қилувчи Saponaria officinalis ўсимлиги шарафига қўйилган ва ундан 1811 йилда ундан кўпик ҳосил қилувчи модда ажратиб олинган. Шундан сўнг 1819 йилда кўпик ҳосил қилувчи моддаларга Melon ―сапонин атамасини таклиф қилган. Сапонинлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, бошқа гликозидлар сингари ўсимликларнинг асосан ер остки (қисман бошқа) органлари тўқималаридаги ҳужайра ширасида эриган ҳолда учрайди. Ҳозирги вақтда 70 дан ортиқ ўсимлик оиласи ва 150 дан ортиқ туркум вакилларида сапонинлар борлиги аниқланган. Сапонинлар, айниқса чиннигулдошлар (Caryophyllaceae), примуладошлар (наврўзгулдошлар) (Primulaceae), полигаладошлар (Polygalaceae), дуккакдошлар (Fabaceae), аралиядошлар (Araliaсеае), сигирқуйруқдошлар (Scrophulariaceae), раъногулдошлар (Rosaceae), сапиндошлар (Sapmdaceae), лолагулдошлар (Liliaceae), чучмомадошлар (Arnaryllidaceae), ямсдошлар (Dioscoreaceae), туятовондошлар (Zygophyllaceae) ва бошқа оилаларнинг вакиллари таркибида кўп миқдорда тўпланади. Табиатда тритерпен сапонинлар кенгроқ тарқалган. Улар асосан Caryophyllaceae, Fabaceae (қизилмия, тукли астрагал), Araliaceae (женьшень, маньчжурия аралияси), Hippocastanceae (сохта каштан), Polygonaceae (сенега), Rosaceae (лапчатки прямостоячая, кровохлебка лекарственная), Asteraceae (доривор тирноқгул) ва бошқа оила вакилларида тарқалган. Стероид сапонинлар кўпроқ Dioscoreaceae (диоскорея), Agavaceae (агавлар, юккалар), Liliaceae (марваридгул), Scrophulariaceae (ангишвонагул), Zygophyllaceae (судралувчи темиртикон) ва бошқа оила вакилларида учрайди. Ажратиб олинган 250 турдаги стероид сапонинлардан 170 та бирикмаси спиростан типидаги санонинларга тегишили. Ўсимликларда сапонинлар уларннг турли органларида, кўпроқ ер остки органларида, ҳужайра ширасида эриган ҳолатда бўлади. Тритерпен сапонинларнинг агликонлари (урсол, олеанол кислота) ҳужайра кутикуласи ва перидермада учрайди. Сапонинларни анализ қилиш усулларидан энг кўп қўлланиладигани – уларга хос рангли реакциялар ҳисобланади. Download 118.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling