Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: горелка, пипеткалар, сув ҳаммоми, чинни ховончалар, пробиркалар, конц. аммиак, конц. HCl, конц. H2SO4, қўрғошин (II)-ацетат спиртли 10% эритмаси, темир-3-хлориднинг спиртдаги 5 % эритмаси, флаваноид сақловчи ўсимлик маҳсулотларининг (иттиканак ер устки қисми; пушти атиргул гул япроқлари; чой барги; далачой, япон сафораси, қумлоқ бўзночи тўпгуллари) спиртдаги 10% эритмалари.
Ишни бажариш тартиби:
1) Аммиак билан реакция. Чинни идишчага солинган флавоноидларнинг спиртдаги эритмасига аммиак эритмасидан қўшиб, сув ҳаммомчасида бир оз қиздирилади. Реакция натижасида флавонлар, флавоноллар, флавононлар, флавононоллар эритмаси зарғалдоқ ёки қизил рангга ўтадиган сариқ ранг ҳосил қилади. Халконлар ва ауронлар эритмасига аммиак эритмаси қўшилиши билан қиздирилмасдан қизил ёки тўқ қизил ранг ҳосил бўлади. Антоцианлар эса аммиак эритмаси таъсирида (натрий бикарбонат эритмаси таъсир эттирилса ҳам) зангори ёки бинафша ранга бўялади. Бу реакцияни ишқор эритмалари билан қилинса ҳам юқоридагига ўхшаш натижа олиш мумкин.
2) Қўрғошин ацетат таъсири. Флавоноидларнинг чинни идишчада олинган спиртли эритмасига қўрғошин (II)-ацетат спиртли эритмасидан қўшиб аралаштирилади. В ҳалқада бўш ҳолда ортогидроксил гуруҳи бўлган флавонлар, халконлар ва ауронлар қўрғошин (II)-ацетат эритмаси билан тиниқ сариқ, ёки қизил рангли чўкма ҳосил қилади.
3) Минерал кислоталар таъсири. Чинни идишчадаги флавонларнинг спиртли эритмасига хлорид кислота таъсир эттирилса, флавоноидларнинг ҳамма гуруҳлари (катехинлардан ташқари) рангли реакция беради:
флавонлар ва флавоноллар – тиниқ сариқ (оксоний тузлари ҳосил бўлади),
флавононлар – зарғалдок-пушти қизил, антоцианлар зарғалдоқ ёки қизил рангга бўялади. Халконлар ва ауронлар кислотанинг концентрланган эритмаси билан оксоний тузлар ҳосил бўлиши ҳисобига қизил ранг ҳосил килади. Хлорид кислота ўрнига концентрланган сульфат кислота олинган тақдирда катехинлар, антоцианлар ва флавононлар қизил, флавонлар ва флавоноллар тиник сариқдан зарғалдоқ ранггача бўялади.
Do'stlaringiz bilan baham: |