. . . Қозиқли пойдеворлар. - Қозиқ деб грунтга ўрнатилган ёки грунтга қоқилган, грунтда тайёр ясалган ва иншоотдан тушаётган юкни заминга узатадиган пойдеворнинг устунсимон қисмига айтилади.
- Қозиқли пойдеворлар ишлатиладиган материаллар бўйича ёғоч қозиқлар, бетондан ишланган қозиқлар, аралаш қозиқлар, темирбетон қозиқлар, металлл қозиқларга бўлинади.
- Бетон қозиқлар. Асосан қуйма қозиқлар тоифасига киради, яъни қурилиш майдонида тайёрланади.
- Тайёрлаш жараёни бўйича бетон қозиқлар қуйидагиларга бўлинади..
- а) Грунт ичида қолувчи юпқа қобиқлар ёрдамида тайёрланувчи қозиқлар. Бунда қалинлиги 3-4 мм ли қобиқлар махсус ускуналар ёрдамида лойиҳада кўрсатилган чуқурликка туширилади,сўнгра уларнинг ичи бетон билан тўлдирилиб қозиқ ҳосил қилинади.
- б) Қалин деворли қобиқлар ёрдамида ҳосил бўлувчи қозиқлар. Бунда юпқа қобиқ ўрнида қалинлиги 10-20 мм ли қобиқлар ишлатилиб ,бетонлаш жараёнида аста-секин суғуриб олинади.
. - Металлл қозиқлар. Қувур шаклидаги пўлатдан ишланган қозиқлар жуда кўп ишлатилади. Айрим ҳолларда қўштавр ва мураккаб шаклдаги қозиқлар қўлланилади. Тошкент метроси қурилишида қозиқлар кўп қўлланилган.
- Ёғоч қозиқлар. Ёғоч қозиқларнинг афзалликлари – уларнинг катта бўлмаган оғирлиги, юқори мустаҳкамлиги ва тайёрланишининг соддалиги ҳисобланади. Ёғоч қозиқларни грунтга қоқиш ёки тебратиб боткизиш услубида жойлаш мумкин. Ёғоч қозиқлар йирик заррали ва шағалли қумларга қийин қоқилади, шағал ва майда шағалларга эса деярли қоқилмайди.
- Ёғоч қозиқларнинг камчилиги намлиги ўзгарувчан ҳудудда сув сатхидан юқори жойлашган қозиқлар чириб кетиши мумкинлигидадир. Буни олдини олиш учун иншоотлардаги қозиқлар боши ҳар доим энг пастки сувлар сатҳидан камида 0,5 м пастроқ жойлашиши шарт. Ёғоч қозиқларнинг яна бир камчилиги тўсинлардан тайёрланганда уларнинг ўлчамлари чегараланганлигидадир ва шундан келиб чиққан юк кўтариш қобилиятининг пастлигидадир.
- Қозиқлар тайёрлаш учун диаметри 18…40см гача, узунлиги 4,5…16м гача бўлган игнабаргли дарахт турларидан фойдаланилади (қарағай, арча, қора қарағай). Грунтга жойлаштиришни енгиллаштириш мақсадида қозиқнинг пастки қисмига найза шаклида ишлов берилади. Грунт таркибида шағал, майда тош ва бошқа қаттиқ жисмлар бўлган бўлса, қозиқ учига металл қоплама (башмак) кийдирилади. Қозиқ устки қисмига, қоқиш вақтида шикастланиш олдини олиш учун, металл қалпоқдан фойдаланилади .
. . - Пакетли қозиқлар тўсинларининг туташиш жойлари метал накладкалар билан маҳкамланади. Тўсинлар бир бирига металл болтлар орқали маҳкамланади. Пакетли қозиқларнинг камчилиги улаш учун кўп металл сарфланиши ва тайёрлаш жараёнининг қийинлигидадир.
- 1. Грунтда ишлаш шароитига мос равишда қозиқлар – осма ва устун қозиқларга бўлинади.
- Осма қозиқлар ўткир учлари одатда мустаҳкам грунтга етиб бормайди. Бундай пойдеворларга хос хусусиятлардан энг муҳими – улар орасидаги грунтларнинг пойдевор иш жараёнида қатнашишидир. Бундай пойдеворларда иншоотдан узатилган юк уларнинг бутун танаси бўйлаб грунтга тарқалади.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |