Мавзу махсус пойдеворлар. Пойдеворлар турлари ва ҳисоблаш асослари


Download 0.62 Mb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1551401
  1   2   3
Bog'liq
махсус пойдеворлар

Мавзу махсус пойдеворлар. Пойдеворлар турлари ва ҳисоблаш асослари

  • Режа
  • Пойдевор ва уларнинг тартиби.
  • Заминларни юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисоблаш.
  • Пойдеворларни чуқурлигини белгилаш.
  •  

.

  • Бино ва иншоотлардан тушаётган юкни заминга узатадиган бино ва иншоотларнинг ер ости ёки сув ости қисми пойдевор деб аталади.
  • Пойдевор – бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлик, турғунлик, технологик тўзилиш, узоқ муддат ишлатиш, ҳамда иқтисодий талабларига жавоб бериши керак.

.

.

  • Бино ва иншоотлар заминининг деформацияланиши Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҚМҚ 2.02.01 – 98 [20] чекланган миқдордан ортиб кетмаслиги керак. (17.1-жадвал)
  • Ҳозирги вақтда қабул қилинган қоидаларга асосан барча бино ва иншоотлар бикирлиги бўйича уч турга бўлинади.
  • 1. Нисбатан бикир иншоотлар (турли мўрилар, темир эритиш ўчоқлари, моёқлар, сув кўтаргич иншоотлари, кўприкларнинг таянчлари, тўғонлари ва ҳоказо.); булар турли чўкишдан кам зарарланган ҳолда, улар учун бурилиш, шакл ўзгариши аҳамиятлидир.

.

  • 2. Бикир иншоотлар (рама ва яхлит ҳолдаги темирбетон буюмлар, саноат ва жамоат бинолари темир бетон синчли йирик ва яхлит қурилмали бинолар ва ҳоказо), бу иншоотлар учун эгилиш ва бикилишга оид шакл ўзгариши хавфли.
  • 3. Эгилувчан иншоотлар (сув сақловчи идишларнинг остки қисмлари, темирдан ишланган қурилмалар, бўлинмалар ва ҳоказо),булар учун буралиш, эгилиш ва бикилишга оид шакл ўзгаришлар маълум қийматдан ошиб кетмаслиги кифоя.

.

  • Ҳозирда замин ва пойдеворлар лойиҳаси асосини грунт, пойдевор ва иншоот қурилмаларини биргаликда қараш қабул қилинган.
  • Шунинг учун замин ва пойдеворларни лойиҳалашда асосий масалани ҳал этиш лозим: биринчиси, иншоотнинг тегишли мустаҳкамлиги ва турғунлигини таъминлаш; иккинчиси, ашёлар сарфи, иш ҳажми ва уларнинг таннархи нуқтаи назардан иқтисодий арзон турини танлашдан иборат.
  • Заминларни деформацияларини ҳисоблашда пойдеворлар турини арзонлаштирадиган бирдан-бир йўл, заминнинг юк кўтариш қобилиятини тўла ҳисобга олиш лозим.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling