Мавзу макроиқтисодий прогнозлашнинг моҳияти, предмети ва объекти


Корреляция ва регрессия таҳлили усули


Download 0.65 Mb.
bet6/8
Sana11.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1258900
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-mavzu МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШНИНГ МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВА ОБЪЕКТИ. Ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni prognozlash

10.4. Корреляция ва регрессия таҳлили усули

Умумлашган катта сонни таҳлил қилиш ва конкрет кузатишда у ёки бу қонуниятларни аниқлаш заруриятлиги кўпгина иқтисодий тадқиқотларнинг ҳарактерли хусусияти ҳисобланади. Реал борлиқда ҳеч бир иқтисодий зарурият бевосита соф ҳолда намоён бўлмайди.


Бир қийматни ўзгартириш бошқасининг ўртача қийматининг ўзгаришига олиб келадиган ҳолларда боғланишни ўрганиш катта қизиқиш уйғотади. Мана шундай боғланишга корреляцион боғланиш дейилади. Корреляцияни таҳлил қилишдан мақсад, ҳодисалар ўртасидаги боғланишнинг зичлигини ўрганишдир. Боғланишлар ўз моҳиятига кўра содда ва мураккаб бўлиши мумкин. Ижтимоий ҳодисалар, шу жумладан, иқтисодий ҳодисалар одатда мураккаб боғланишга эга бўлади.
Корреляцион таҳлил ҳодисалар ўртасидаги боғланишни аниқлайдиган усуллардан бири ҳисобланади. Лекин фақат корреляцион таҳлил боғланишнинг зичлиги ҳақида оддий баҳо бера олади. Бу ҳолат иқтисодий тадқиқотларда корреляцион таҳлилни кенг қўллаш имкониятини беради. Корреляцион таҳлил ҳақида гапирганда регрессион таҳлилни унутмаслик керак. Регрессион таҳлил ҳодисалар ўртасидаги боғланишнинг статистик таҳлил усули бўлиб, боғланиш шаклларини таҳлил қилади. Регрессион таҳлил натижалари регрессия тенгламалари ва коэффициентларида сифат ифодасига эга бўлади.
Корреляцион боғланишлар таснифи қуйидаги 1-чизмада келтирилган.
Корреляцион ва регрессион таҳлилнинг самарадорлиги кўпгина иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди. Корреляцион ва регрессион таҳлил қилишдан олдин ўрганилаётган ҳодисалар ўртасида боғланиш ҳар томонлама синчиклаб таҳлил қилиниши лозим. Ҳақиқатан ҳам боғланиш мавжуд бўлса, корреляцион ва регрессион таҳлил усулидан фойдаланиш ҳамда реал аҳамиятга эга бўлган натижаларни олиш мумкин бўлади.
Корреляцион таҳлилнинг биринчи вазифаси, корреляцион боғланиш шаклларини, яъни регрессия функцияси кўринишларини (чизиқли, даражали, логарифмик ва бошқалар) аниқлашдан иборат. Боғланиш шаклларини танлаш регрессион таҳлил ва танланаётган функция ҳақидаги маълум гипотезаларни ишлаб чиқиш ҳамда таҳлил қилишдан бошланади.






Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling