Мавзу макроиқтисодий прогнозлашнинг моҳияти, предмети ва объекти
Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар
Download 0.65 Mb.
|
7-mavzu МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШНИНГ МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВА ОБЪЕКТИ. Ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni prognozlash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қизиқарли маълумотлар 1
9.2. Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар
Гипотеза умумий назария даирасидаги илмий башоратни тавсифлайди. Бу шуни англатадики, гипотезани тузиш дастлабки базавий назария ва у асосида тадқиқ этилаётган объектларнинг фаолият кўрсатиши ва ривожлантиришнинг очилган қонуниятлари ҳамда сабаб-оқибат алоқаларини ташкил этади. Гипотеза даражасида ҳаракатларнинг умумий қонуниятларини ифодаловчи ушбу объектларнинг сифат жиҳатидан тафсилоти берилади. Прогноз гипотезадан фарқли улароқ янада юқори аниқликка эга, чунки нафақат сифат ўлчамларига, балки миқдорий ўлчкамларга асосланади, шу боис объектнинг келажакдаги ҳолатини миқдорий жиҳатдан ҳам тавсифлашга имкон беради. Прогноз аниқ амалий назария даражасида башоратлашни назарда тутади. Шундай қилиб, прогноз гипотезадан ноаниқлик даражаси паст ҳамда юқори даражали ҳаққонийлиги билан фарқ қилади. Шу билан бирга прогнознинг тадқиқот қилинаётган объекти, ҳодиса билан бўлган тўғридан-тўғри алоқаси мавжуд эмас: прогноз эҳтимоллик тавсифига эга. Р ежа аниқ муайян мақсадларни қўйиш ва тадқиқ этилаётган объектнинг аниқ ҳодисаларини башоратлашни кўзда тутади. Унда белгиланган вазифаларга мувофиқ тарзда ривожланишнинг йўллари ва воситалари қайд этилади, қабул қилинган бошқарув қарорлари асосланади. Унинг энг асосий фарқ қилувчи жиҳати - топшириқнинг аниқлиги ва кўрсатмали эканлигидадир. Шундай қилиб, режада башоратлаш янада аниқ ҳолда намоён бўлади. Прогноз каби режа ҳам аниқ амалий назария натижа ва ютуқларга асосланади. Қизиқарли маълумотлар1 Прогнозлаш шакллари ўз моҳиятига кўра бошқариш ва режалаштириш тизимида бир-бири билан ва тадқиқ этилаётган объекти билан узвий боғлиқликда бўлиб, объектнинг ўзининг аниқлилиги билан истиқболдаги ҳаракатларини билиш босқичларининг кетма-кетлигини ифодалайди. Ушбу жараённинг дастлабки қадами – объектни у учун янги белгиланган ҳолатига ўтказиш режасини тузиш ҳисобланади. Бунинг учун энг муҳим воситаси умумилмий башоратлаш ва режа ўртасида боғловчи занжир сифатида иштирок этувчи прогноз хизмат қилади. Гипотиза умумий тавсилотига эга бўлса ҳам, усиз ҳеч қандай илмий бошқариш ва режалаштиришни амалга ошириб бўлмайди. Гипотеза ушбу жараёнга таъсир этиб, уни тузиш учун муҳим ахборот манбаси ҳисобланади. Кўп ҳолатларда гипотиза бевосита режаларни ишлаб чиқишда ҳам ҳудди шу вазифани бажаради. Режалаштириш билан прогнозлаш бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Режа ва прогноз ўз моҳиятига кўра режанинг ижтимоий ишлаб чиқаришини бошқаришда етакчи буғин сифатида ҳал қилувчи рол уйнаётган шароитда бир-бирини ўзаро тўлдирувчи режалаштириш босқичларини ифодалайди. Бунда прогноз мавжуд амалиётнинг истиқболда ривожланиш имкониятларига қаратилган омил сифатида хизмат қиладиган бўлса, прогнозлаш - режаларни ишлаб чиқиш дастаги сифатида намоён бўлади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling