Мавзу: макротаҳлил учун макрошлифлар тайёрлашни ўрганиш


Download 26.15 Kb.
Sana02.06.2024
Hajmi26.15 Kb.
#1838613
Bog'liq
5. Makroanaliz usuli yordamida materiallarning tuzilishini oʼrganish.


МАВЗУ: МАКРОТАҲЛИЛ УЧУН МАКРОШЛИФЛАР
ТАЙЁРЛАШНИ ЎРГАНИШ

Металл ва қотишмаларнинг тузилишини макро ва микротаҳлил, рентген, шунингдек дефектоскопия (рентген, магнит, ультратовуш ва бошқа) усуллари билан тадқиқот қилинади.


Макротаҳлил (макроанализ) усули билан макроструктура, яъни оддий кўз билан ёки лупа ёрдамида кўринадиган структура ўрганилади. Бундай йирик нуқсонлар, яъни дарзлар, чўкиш чуқурчалари, газ пуфакчалари ва бошқалар, шунингдек аралашмаларнинг металлда нотекис тақсимланганлиги аниқланади. Макроструктура ёрдамида металлнинг синган жойи макрошлифи бўйича ўрганилади. Макрошлиф металл ва қотишма намунаси бўлиб, унинг бир томони жилвирланган, яхшилаб ёғдан тозаланган, маҳсус реактивлар таъсир эттирилган бўлади ва 5-10 марта катталаштириладиган лупа остида кузатилади.

10.1.- расм. Намуна сиртида фосфорга ва углеродга бой жойлари тезроқ эриганлиги сабабли қорайиб кўриниш жараёни


Металл ва унинг қотишмаларидан макротаҳлил учун макрошлифлар тайёрлаш технологияси қуйидагича: темир қирқиш арраси ёки станок ёрдамида текширилаётган намуна иккига бўлинади. Агарда макрошлиф деталнинг кўнгдаланг кесим юзасидан тайёрлнаётган бўлса, унда у темплет деб аталади. Намунанинг станокда эгов ёки абразив чарх ёрдамида тозаланади, кейин намуна металлографик жилвирлаш қоғозларида силлиқланади, бунда металлографик жилвирлаш қоғозларда силлиқланади, кейин металлографик жилвирлаш қоғозларининг катта номерларидан кичик рақамларига ўтилади. Бир рақам қоғоздан бошқасидан ўтилганда шлиф 90 0С га бурилади. Шлифлар юзасидан чизиқлар йўқолмаганча бир йўналишда силлиқланади. Макроструктуранинг кўриниши учун шлифларга турли реактивлар таъсир эттиририлади. Турли реактив эритмалар таъсирида макрошлифлар юзасида ички тузилишнинг кўриниши ҳосил бўлади.

10.2 - расм. Синиқ юзасини кузатиш.

Бунинг учун кузатиладиган металлдан намуналар тайёрлаб, уларни маятникли копёрда ёки болға ила уриб синдириб, синиқ юза донадорлиги, нуқсонлар бўлса хили, ҳажми ва характерига кўра металлнинг хоссаси аниқланади. Айтайлик, юза хира тусли толали бўлса, бундай юзалар қовушоқ металларга тааллуқли бўлади, чунки деформациялангани учун доналар шакли ва ўлчамини аниқлаб бўлмайди. Агар юза ялтироқ тусли, йирик донали бўлса, бунда улар кристаллик мўрт металларга таалуқли бўлади.







10.3 -расм. Намунада олтингугуртли бирикмалар (а), фосфорли ва углеродли бирикмалар (б) ни тақсимланиши.



Назорат саволлари:

  1. Макрошлиф нима?

  2. Макроструктура таҳлили деганда нимани тушунасиз?

  3. Макрошлиф тайёрлаш учун нималар керак бўлади?

  4. Макрошлиф қандай тайёрланади?

  5. Реактив деганда нимани тушунасиз?

  6. Макрошлиф нимага керак?

Download 26.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling