Мавзу: Маълумотлар базалари. Маълумотлар базаларини бошкарув тизимлари ва улар билан ишлаш технологиялари


Download 405 Kb.
bet1/4
Sana23.10.2023
Hajmi405 Kb.
#1717499
  1   2   3   4
Bog'liq
Маълумотлар базалари. Маълумотлар базаларини бошкарув тизимлари ва улар билан ишлаш технологиялари

МАВЗУ: Маълумотлар базалари. Маълумотлар базаларини бошкарув тизимлари ва улар билан ишлаш технологиялари

  • Маълумотлар базалари, уларни ташкил этувчи элементлари.
  • Маълумотлар базаларининг синфлари
  • Маълумотлар моделларининг турлари.
  • Поғоноасимон, тармоқли, реалицион моделлари.
  • Ахборотларни маълумотлар базасида тасвирлаш.
  • Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ).
  • МББТларнинг унумдорлиги
  • SQL тили.
  • МББТлар билан ишлашнинг асосий технологик босқичлари.
  • МББТ да жадваллар, шакллар, сўровлар, ҳисоботларни яратиш технологиялари.

Маълумотлар базалари, уларни ташкил этувчи элементлари.

  • Ахборот баъзи операциялар, жумладан қабул қилиш, узатиш, сақлаш, ишлаш ва фойдаланиш объекти бўлиб хизмат қиладиган исталган воқеа, жараён, мазмум ва ҳоказолар ҳақидаги билдиришдир.
  • Маълумотлар деб, маълум бир шаклда қайд қилинган, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш учун яроқли хабарга айтилади.
  • Маълумотлар базаси деб, компьютер хотирасида сақланадиган бир – бирига боғлиқ бўлган бир предмет соҳасидаги маълумотларнинг тўпламидир.

Маълумотлар базалари, уларни ташкил этувчи элементлари.

  • Юқоридаги таърифдан қуйидаги хулосалар келиб чиқади:
  • 1. Компьютер хотирасидаги маълумотлар базаси доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт;
  • 2. Компьютер хотираси катта ҳажмда бўлиши шарт;
  • 3. Маълумотлар базасидаги маълумотларни тезкор қидирув усуллари мавжуд бўлиши керак;
  • 4. Маълумотлар базаси кўпгина амалий масалаларда ишлатилиши мумкин;
  • 5. Маълумотлар базасидаги маълумотлар доимо мантиқий, бир – бирига боғлиқ бўлиши керак

Маълумотлар базалари, уларни ташкил этувчи элементлари

  • Маълумотлар базасини нормал ишлаши учун у қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак:
  • 1. Маълумотлар базасидаги маълумотларнинг бир нусхали бўлиши. Акс ҳолда хотирада сақланадиган маълумотлар икки нусхада бўладиган бўлса бу қарама – қаршиликка олиб келади;
  • 2. Маълумотларни биргаликда ишлата олиш имкони, яъни маълумотлар базасига кўп фойдаланувчилар ёки кўпгина дастурлар томонидан мурожаат қилиш имкони бўлиши керак;
  • 3. Маълумотлар базасини кенгайтириш имкони, яъни маълумотлар базасига маълумотларни киритиш ва маълумотлар базаси таркибига янги объектни киритиш имкони бўлиши керак;
  • 4. Маълумотлар базасига самарали мурожаат қилиш вақти қанча кам бўлса, маълумотлар базаси билан ишлаш унумдорлиги шунча юқори бўлади;
  • 5. Маълумотлар базасининг ўзаро мослиги, яъни маълумотларнинг физикавий сақланганлиги ва мантиқий мослиги (маълумотлар бир – бирига мантиқий қарама – қарши бўлиши мумкин эмас) ҳамда маълумотларнинг актуаллиги;
  • 6. Маълумотлар базаси билан ишлаш қулайлиги, яъни маълумотлар базасининг таркиби дастурловчи ва фойдаланувчи учун оддий, тушунарли шаклда бўлиши керак.

Download 405 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling