- Маълумотлар базасини бошқариш учун маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) ишлатилади.
- Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) деб, маълумотлар базасини яратиш, ишлатиш ва кўпчилик фойдаланувчилар томонидан биргаликда фойдаланишни таъминловчи тил ҳамда дастурлар таъминотлари тўпламига айтилади.
- Маълумотлар банки деб, маълумотларни марказлаштирган тартибда йиғиш ва жамоа тарзида ундан фойдаланишни таъминловчи дастурлар, тил ҳамда ташкилий воситалар тизимига айтилади. Маълумотлар банкининг компонентларига маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизимлари киради.
Маълумотлар базалари, уларни ташкил этувчи элементлари - Маълумотлар банкларини кенг миқёсда ишлатилиши қуйидаги омиллар билан аниқланади:
- оперативлиги билан (маълумотларга тез ва оператив кириш имконияти билан);
- қулайлиги билан (исталган талабга жавоб бера олишлги, маълумотларни такомиллаштириш ва ўзгартирувчи самарали усулларнинг мавжудлиги);
- ҳимояланганлиги ва яхлитлиги билан маълумотларга рухсатсиз кириш мумкин эмаслиги ҳамда ЭҲМ техник воситаларининг созлигидан ҳимояланганиги.
- МБни яратишда иккита муҳим шартни ҳисобга олмоқ зарур:
- — маълумотларнинг тури ва кўриниши уларни қўллайдиган дастурларга боғлиқ бўлмаслиги лозим, яъни МБга янги маълумотларни киритганда ёки маълумотлар турини ўзгартирганда, дастурларни ўзгартириш талаб этилмаслиги лозим;
- — МБдаги керакли маълумотни билиш ёки излаш учун бирор дастур тузишга ҳожат қолмасин.
- Шунинг учун ҳам МБни ташкил этишда маълум қонун ва қоидаларга амал қилиш лозим. Бундан буён ахборот сўзини маълумот сўзидан фарқлаймиз, яъни ахборот сўзини умумий тушунча сифатида қабул қилиб, маълумот деганда аниқ бир белгиланган нарса ёки ҳодиса сифатларини назарда тутамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |