Мавзу: Маълумотлар базасини яратиш технологияси
Download 0.52 Mb.
|
Мустакил иш
7.2.5–расмда келтирилган ойнадаги ОК тугмаси босилганида янги маълумотлар манбаи ҳосил бўлади. Янги маълумотлар манбаидан фойдаланиб C++Builder дастури ёрдамида маълумотлар омборига уланишни қуйида кўриб чиқилади.
С++Builder муҳитида янги илова яратилади. ADO (C++Builder 6) ёки dbGo (C++Builder XE-XE8, 10 Seattle, 10.1 Berlin) компоненталар палитрасидан ADOConnection, ADOTable ва Data Access компоненталар палитрасидан DataSource компоненталарини формага жойлаштирилади. Бу форманинг кўриниши 7.2.6–расмда кўрсатилган. ADOConnection компонентасини танланади, Object Incpector ойнасидаги Properties бандидан ConnectionString ҳусусияти танланади. Бу ҳусусиятга ўзгартириш киритилади. Бунинг учун ҳусусиятнинг ўнг томонида жойлашган 3 нуқта тугмаси босилади. Шунда 7.2.7–расмда келтирилган ойна ҳосил бўлади.
7.2.7–расмда кўрсатилган ойнадан Build тугмаси босилади. Бу тугма босилганда 7.2.8–расмдаги ойна ҳосил бўлади. Бу ойнада келтирилган катталиклардан Microsoft OLE DB Provider for ODBC Drivers банди танланиб Далее тугмаси босилади. Шунда 7.2.8–расмда келтирилган ойнанинг Соединение бўлимига ўтади, бу бўлимдан Использовать имя источника данных бандини танланади.
Бу бўлимда жойлашган танлай майдонидан MySQLCppBases танланади ва ОК тугмаси босилади. Шунда 7.2.7–расмда келитирилган ойнадаги майдонга танланган маълумотларга мос равишдаги буйруқлар тўплами Use Connection String майдонига гавдаланади. Бу ойнадаги ОК тугмаси босилади. ADOConnection компонентасининг LoginPrompt ҳусусиятига false қиймат берилади. ADOTable компонентаси танланади. ADOTable компонентаси Connection ҳусусиятига ADOConnection1 номини берилади ёки сичқончанинг чап тугмаси икки марта чертилади. TableName ҳусусиятига маълумотлар омборидаги керакли бўлган жадвал номи танланади. Active ҳусусияти қиймати true билан алмаштирилади. DataSource компонентасининг DataSet ҳусусиятига ADOTable1 қиймати берилади. Ююқорида келтирилган кетма–кетликлар бажарилганидан сўнг, MySQL маълумотлар омборияратилаётган илова билан боғланади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling