Мавзу: Маълумотлар базасини яратиш технологияси
Маълумотлар базасидаги жадвални дастур ёрдамида тахрирлаш
Download 0.52 Mb.
|
Мустакил иш
Маълумотлар базасидаги жадвални дастур ёрдамида тахрирлашМаълумотлар базаси фойдаланувчи томонидан яратилаётган дастурга улангандан сўнг фойдаланувчи интерфейси яратилади. Фойдаланувчи интерфейсини яратишда маълумотлар омбори билан ишловчи компоненталар, буйруқ берувчи тугмалардан фойдаланилади (7.3.1–расм).
Юқорида келтирилган ойнадаги тугмаларнинг кодлари қуйидаги листингларда берилган. Листинг 7.3.1: “Қўшиш” тугмасининг OnClick ҳодисаси void __fastcall TForm1::Button1Click(TObject *Sender) { // Qo'shish tugmasi bosilganda GroupBox1->Visible = True; ADOTable1->Insert(); DBEdit1->SetFocus(); } GroupBox1 бу компонента Форманинг қуйи қисмини эгаллаган бўлиб, компоненталар гуруҳидан иборат. Бу гуруҳда TLabel, TDBEdit ва TButton класслари ёрдамида объектлар яратилган. GroupBox1 объектининг Visible ҳусусияти true қиймат берилиб, бу объект кўриниши таъминланмоқда. ADOTable1 объектининг Insert методи ёрдамида жадвалга янги ёзув қўшиш учун рухсат берилмоқда. DBEdit1 объектининг SetFocus методи ёрдамида курсорни DBEdit1 объектга келтириш таъминланмоқда. Листинг 7.3.2: “Таҳрирлаш” тугмасининг OnClick ҳодисаси void __fastcall TForm1::Button2Click(TObject *Sender) { // Tahrirlash tugmasi bosilganda GroupBox1->Visible = True; ADOTable1->Edit(); DBEdit1->SetFocus(); } Фаол маълумотлар тахрирлаш учун ADOTable1 объектининг Edit методи ёрдамида амалга оширилади. Бунда DBEdit1 объектларининг ҳар бири фаол турган ёзувнинг майдонларини қабул қилади. Листинг 7.3.3: “Ўчириш” тугмасининг OnClick ҳодисаси void __fastcall TForm1::Button3Click(TObject *Sender) { // O'chirish tugmasi bosilganda int res = MessageDlg( "Yozuvni o'chirmoqchimisiz!", mtInformation, TMsgDlgButtons() << mbYes << mbNo, 0 ); if (res == mrYes) { ADOTable1->Delete(); } } Жадвалдаги маълумотларни ўчириш учун фойдаланувчидан ўчириш рухсатномаси ёрдамида сўраш амалга оширилади. Агарда фойдаланувчи ўчириш учун рухсат берса, дастур томонидан фаол турган ёзув ўчирилади. Агарда фойдаланувчи томонидан ўчиришга рухсат берилмаса, у ҳолда дастур ўчириш буйруғини инобатга олмайди. Листинг 7.3.4: “Сақлаш” тугмасининг OnClick ҳодисаси void __fastcall TForm1::Button5Click(TObject *Sender) { // Saqlash tugmasi bosilganda ADOTable1->Post(); GroupBox1->Visible = False; } Дастур жадвалга янги маълумот қўшиш ёки мавжуд маълумотларни тахрирлашдан сўнг сақлаш буйруғини амалга оширади. Бу буйруқ ADOTable1 объектининг Post методи ёрдамида амалга оширилади. GroupBox1 объектининг Visible ҳусусияти false қиймат берилиб, бу объект кўринмаслини таъминланмоқда. Листинг 7.3.5: “Бекор қилиш” тугмасининг OnClick ҳодисаси void __fastcall TForm1::Button6Click(TObject *Sender) { // Bekor qilish tugmasi bosilganda ADOTable1->Cancel(); GroupBox1->Visible = False; } Дастур жадвалга янги маълумот қўшиш ёки мавжуд маълумотларни тахрирлаш фойдаланувчи томонидан бекор қилиниши мумкин. Бу вақтда амалга оширилган ўзгаришларни бекор қилинади. Бу ўзгаришларни бекор қилиш учун ADOTable1 объектининг Cancel методидан фойдаланилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling