Мавзу: Мантиқ фанининг предмети илмий билиш объекти сифатида. Режа


Download 145.58 Kb.
Sana21.10.2023
Hajmi145.58 Kb.
#1714414
Bog'liq
slayd мантиқ 1

МАВЗУ: Мантиқ фанининг предмети илмий билиш объекти сифатида.

Режа:

1.Мантиқ – илмий билиш асоси.

2.Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида.

3.Тафаккур шакллари ва қонунлари ҳақида тушунча.


МАНТИҚ
арабча, ақл,
грекча, сўз, қонуният

Арасту – формал мантиқ

  • Арасту – формал мантиқ
  • Г.В. Лейбниц (1646-1716) – математик мантиқ
  • В.Ф. Гегель (1770-1831) – диалектик мантиқ

мантиқ
"объектив мантиқ" ёки "нарсалар мантиғи" -
тушунча
ҳукм
хулоса
"субъектив мантиқ" -
тушунча
ҳукм
хулоса

Тушунча - предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир.

  • Тушунча - предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир.
  • Ҳукм - предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир.
  • Хулоса чиқариш - бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклидир.

Билиш
ҳиссий билиш
сезги
идрок
тасаввур
ақлий билиш - тафаккур
тушунча
ҳукм
хулоса

Ҳиссий билишнинг хусусиятлари

1. Ҳиссий билиш объектнинг субъектга (индивидга, тўғрироғи, унинг сезги органларига) бевосита таъсир этишини тақозо этади. Тасаввур ҳам бундан истисно эмас.

2. Ҳиссий билиш шакллари предметнинг ташқи хусусиятлари ва муносабатларини акс эттиради.

3. Ҳиссий образ предметнинг яққол образидан иборат.

4. Ҳиссий билиш, конкрет индивидлар томонидан амалга оширилганлиги учун ҳам, ҳар бир алоҳида ҳолда конкрет инсоннинг сезиш қобилияти билан боғлиқ тарзда ўзига хос хусусиятга эга бўлади.

5. Ҳиссий билиш билишнинг дастлабки ва зарурий босқичи ҳисобланади. Усиз билиш мавжуд бўла олмайди. Чунки инсон ташқи олам билан ўзининг сезги органлари орқали боғланган. Билишнинг кейинги босқичи ва бошқа барча шакллари сезгиларимиз берган маълумотларга таянади.


тафаккурнинг хусусиятлари
Унда воқелик абстрактлашган ва умумлашган ҳолда инъикос қилинади
тафаккур борлиқни билвосита акс эттиради
Тафаккур тил билан узвий алоқада мавжуд
Тафаккур инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат
тафаккур қонунлари
тафаккур қонунлари
айният
айният

Тафаккур қонунлари формулалари:

  • Айният - «А-А дир»
  • Нозидлик - «А ҳам В, ҳам В эмас бўла олмайди»
  • Учинчиси истисно - «А В ёки В эмасдир»
  • Етарли асос - «Агар В мавжуд бўлса, унинг асоси сифатида А ҳам мавжуд».

«Бизнинг мақсадимиз, ақлни хатога йўл қўйиш мумкин бўлган барча ҳолларда тўғри тафаккурга етаклайдиган, унинг ёрдамида ҳар сафар хулоса чиқараётганда адашишга қарши эҳтиёт чораларини кўрсатадиган санъатни-мантиқ санъатини ўрганишдир. Ундаги асосий қонун-қоидаларнинг ақлга бўлган муносабати грамматика санъати қоидаларининг тилга бўлган муносабатига ўхшаш; худди грамматика кишиларнинг тилини тўғрилаш эҳтиёжи сабабли яратилгани, унга хизмат қилиши зарур бўлгани сингари, мантиқ ҳам тафаккур жараёнини яхши амалга ошириш мақсадида хатога йўл қуйиш мумкин бўлган барча ҳолларда ақлни тўғрилаб туради».

  • «Бизнинг мақсадимиз, ақлни хатога йўл қўйиш мумкин бўлган барча ҳолларда тўғри тафаккурга етаклайдиган, унинг ёрдамида ҳар сафар хулоса чиқараётганда адашишга қарши эҳтиёт чораларини кўрсатадиган санъатни-мантиқ санъатини ўрганишдир. Ундаги асосий қонун-қоидаларнинг ақлга бўлган муносабати грамматика санъати қоидаларининг тилга бўлган муносабатига ўхшаш; худди грамматика кишиларнинг тилини тўғрилаш эҳтиёжи сабабли яратилгани, унга хизмат қилиши зарур бўлгани сингари, мантиқ ҳам тафаккур жараёнини яхши амалга ошириш мақсадида хатога йўл қуйиш мумкин бўлган барча ҳолларда ақлни тўғрилаб туради».
  • Абу Наср Форобий.

Download 145.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling