Бу масалаларни ишлаш ва ёритиш учун Президент И.А. Каримов бошчилигида мустақил давлатимиз барча шарт-шароитларни яратиб берди. Бундай олижаноб вази-фани бажариш — ўзбек жамиятшунос олимларининг му-қаддас бурчидир.
Маданий Мерос — авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, ахлоқий, илмий, тафаккурий, диний ва рухий қарашлар, халқ маданияти ва ижоди каби моддий ҳамда маънавий бойликлар мажмуи.
Ҳар бир давр ва авлод ўзига хос маданий мерос яра-тади. Маданий меросга қараб давр ва авлодлар ҳақида ҳукм чиқарилади. Маданий мерос қандай бўлса, давр ва авлодлар ҳам шундай.
Маданий мерос кенг халқ оммаси ва айрим ижодкорлар мероси тарзида намоён бўлади. Масалан, халқ маданияти ва ижодига оид бойликлар асрлар давомида йиғилиб, ҳар бир авлод томонидан қайта ишланиб, тўлдири-либ, оммавий кўринишда яшаб келади. Маданий мерос муаллифи халқ оммасидир. Форобий, Хоразмий, Беруний каби алломалар қолдирган ижтимоий, илмий-тафаккурий мерос эса уларнинг иқгидори ва меҳнати маҳсулидир.
Маданият ва маданий мерос кенг қамровли ижтимоий ҳодиса бўлгани учун унга ранг-баранглик, ҳурфикрли-лик, ўзига яраша демократизм хос. Худди шу нуқтаи на-зардан маданий меросга муносабат жамият қандай тамойилларни ўзига шиор қилиб олганини ҳам ифода этади. Бироқ, маданий меросга муносабат ҳали камлик қилади, ҳамма гап бу бойликлардан ижтимоий тараққиёт учун фойдаланиш имкониятларини яратишдадир.
Ижтимоий-маданий тараққиёт тадрижийлик қонунига мувофиқ содир бўлади. Ҳеч бир давр маданий мероси бутунича, таклид тарзида бошқа даврга кўчмайди, уни ҳар бир авлод ўз ҳаёт тажрибаси билан бойитади ёки янгилайди.
Аммо, халқ руҳи, маданияти ва турмуш тарзида шундай тарихий-маданий ўзаклар борки, уларни, ҳатто, зўравонлик, ижтимоий тўнтаришлар ҳам йўқ қилолмайди. Ма-салан, ўлкамиз халкдарида ислом динига ишониш, оилага садоқат, кексаларни ҳурмат қилиш кабилар шулар жумласидандир. Демак, маданий меросда узоқ асрларга бориб тақаладиган тарихий-маданий ўзак ва ижтимоий ҳаёт талабларига мувофиқ доим бойиб ёки янгиланиб борадиган устки қатламлар мавжуд. Худди шунингдек, маданий ме-росда ўз даври учунтина фойдали, қолган даврлар талабларига тўғри келмайдиган томонлар ҳам мавжуд бўлади, ҳатто, улар янгиликка ғов ҳам бўлиши мумкин. Аслида, эскилик билан янгилик, турғунлик билан ривожланиш ўртасидаги очиқ ёки яширин зиддият ижтимоий тараққи-ётнинг асосини ташкил этади. Зиддиятни инкор этиш тараққиётни ҳам инкор этишдир. Бу зиддиятни батамом бартараф этиш мумкин эмас, аммо уни ижтимоий-маданий тараққиётга йўналтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |