Мултипликатор назарияси
•
Ж.М. Кейнс инвестицияларнинг кўпайиши билан миллий даромаднинг
кўпайиши ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди. Унинг кўрсатиб беришича,
инвестицияларнинг кўпайиши миллий даромаднинг ўсишига олиб келади ва у
қуйидаги формула кўринишида ифодаланади:
К = Y / I,
бу ерда, К – мультипликатор, Y – миллий даромаднинг ўсиши,
I – инвестицияларнинг ўсиши.
•
Инвестицияларнинг кўпайиши натижасида миллий даромад ва аҳолининг иш
билан бандлигининг ўсиши иқтисодий самара сифатида эътироф этилади. Ана
шу иқтисодий самара иқтисодий адабиётларда мултипликатор самараси деб
аталади.
•
Мултипликатор – бу сон коеффициенти бўлиб, даромад ўсиши билан, ушбу
ўсишни юзага келтирган инвестициялар ўсими ўртасидаги нисбатни ифодалаб
беради.
•
Ж.М.Кейнснинг «Инвестициялар мултипликатори» назариясига кўра, «қачонки
инвестицияларнинг умумий суммаси ўсса, унда даромадларнинг кўпайиши
инвестициялар ўсимидан К марта ортиқ бўлади». Ж.М.Кейнснинг таъкидлашича,
бундай ҳолатнинг сабаби «психологик қонундан» келиб чиқади
Ликвидлик устунлиги, пул массаси ва фоиз ставкаси
назариялари
• Одамлар ўзида нақд пул бўлишини хоҳлаши тушунчасини Ж.М.
Кейнс “ликвидлик устунлиги” деб атаган.
•
Кишиларда
ўз
ишларининг
юришмай
қолишидан
хавотирланиш, келажакка ишонмаслик кишиларни нақд пул
сақлашга ундайди. Бундан ташқари,
юқори ликвидлик
молиявий активлар молия бозоридаги «ўйинда» муайян
устунлик бериши мумкин: қимматли қоғозларнинг курси
пасайганда уларни тезда сотиб олиш учун нақд пуллар
асқотади.
• Кишиларнинг ўз уйларида нақд пул захираларини ушлаб
туриши, Ж.М.Кейнс бўйича, қуйидаги сабабларга боғлиқ:
• – харид қилиш зарурлиги
• – кутилмаган вазият учун (эҳтиёт шартдан);
• – чайқовчилик сабабли
Do'stlaringiz bilan baham: |