Мавзу: Маржинализм ва Кейнсчилик таълимоти Режа: 1


Инсоннинг психологик мойиллиги


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana31.10.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1736172
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
5-мавзу.маржинализм (2)

Инсоннинг психологик мойиллиги

«Асосий психологик қонун, – деб ёзади Ж.М. Кейнс, – шундан иборатки, кишилар,
одатда, даромадлари ортиб бориши билан ўз истеъмолини кўпайтиришга мойилдирлар,
лекин бунда истеъмол даромад ортган даражада ошмайди».

Ж.М. Кейнс истеъмол ўзгариши билан ушбу ўзгаришни келтириб чиқарган даромад 
ўзгариши ўртасидаги нисбатни истеъмолга бўлган меъёрли мойиллик деб атади

Истеъмол ва умумий даромад ўртасидаги нисбатни эса, у истеъмолга бўлган ўртача 
мойиллик деб атади:

Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, Ж.М. Кейнс ўз назариясида истеъмолга бўлган 
мойиллик тушунчаси билан бирга жамғармага бўлган мойиллик тушунчасини ҳам илгари 
сурди. 

Жамғармага бўлган меъёрли мойиллик – бу жамғарма миқдори ўзгариши билан даромад 
ўзгариши ўртасидаги нисбатдир:

Жамғармага бўлган ўртача мойиллик эса жамғарманинг умумий даромадга бўлган 
нисбати билан ифодаланади:

Бу ерда шу нарсани қайд қилиб ўтиш керакки, агар умумий даромад ошса, унда кишилар 
ушбу ошган даромаднинг бир қисмини истеъмолга сарфласалар, иккинчи қисмини 
жамғарадилар. Шунинг учун жамғарма ва истеъмол ўзгаришлари йиғиндиси даромад 
ўзгаришига тенгдир

Ж.М. Кейнс даромадлар кўпайиб бориши билан истеъмол харажатлари ҳиссасининг
нисбатан пасайиб боришини инсон хатти-ҳаракатидаги сабабларга боғлаб тушунтиради.
Бундай сабаблар – хасислик, эҳтиёткорлик, тежаб-тергаб сарфлаш ва х.к.


Жамғармаларнинг инвестицияларга айланиши муаммоси ва 
инвестицияларга таъсир этувчи бошқа омиллар

Инвестициялар муаммоси бу
– жамғармаларнинг инвестицияларга
айланиши муаммосидир.

Агар инвестициялар ҳажми жамғармалар ҳажмидан ортиқ бўлса, у ҳолда ялпи
талаб таклифдан ортиқдир ва миллий даромад ўсиш тамойилига эга бўлади.
Агар инвестициялар жамғармалардан кам бўлса, у ҳолда ялпи талаб таклифдан
камдир ва даромад камая боради. Ва ниҳоят, агар инвестициялар жамғармаларга
тенг бўлса, ялпи талаб таклифга тенг ва миллий даромад даражаси ўзгармай
қолади

Жамғармалар жиддий тўсиқларсиз инвестицияларга айланиши учун нима қилиш
керак?

Ж.М. Кейнс классикларнинг тежамкорлик, жорий истеъмолдан ўзини тийиш
иқтисодий ўсишнинг асоси деган тушунчасини инкор этади ва асосий эътиборни
«тежамкорлик
уддабуронликсиз
бўлиши
мумкин
эмас»,
«тежамкорлик
уддабуронликдан ошиб кетиши биланоқ, у кейингисининг жонланишига ҳалақит
беради» деган қоидага қаратди.

Ҳақиқатан ҳам, жамғармаларнинг кўпайиши инвестицияларнинг кўпайишидан
устун бўлиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий ривожланиш эртами-кечми
тўхтайди: самарали талаб ялпи таклифдан орқада қолади ва ортиқча ишлаб
чиқариш вужудга келади.



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling