Мавзу: Марказий банк ва унинг функциялари режа режа


Download 250.91 Kb.
bet1/10
Sana27.02.2023
Hajmi250.91 Kb.
#1234966
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БИ ва МА 7-мавзу

мавзу:Марказий банк ва унинг функциялари

РЕЖА

РЕЖА

  • Марказий банкнинг вужудга келиши
  • Марказий банкнинг юридик шахс сифатидаги мақоми ва функциялари.
  • Марказий банкнинг ташкилий ва функционал таркиби. Марказий банкнинг бошқарув тизими.
  • АҚШ федерал захира тизимининг бошқарув органлари.
  • Европа Марказий банкининг бошқарув органлари ва уларнинг ваколатлари
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мақсади, вазифалари, функциялари.
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операциялари.
  • Марказий банкнинг банкларнинг банки сифатидаги фаолияти.

Марказий банкнинг вужудга келиши

  • Марказий банк – кредит тизимининг бош бўғини бўлиб, мамлакатда пул-кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради.
  • Биринчи марказий банклар бундан қарийб 300 йил олдин тижорат банкларини ривожланиши натижасида вужудга келган.
  • Маълумки, дастлабки банклар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тижорат банклари мустақил равишда қоғоз пулларни эмиссия қилган.

Марказий банкнинг вужудга келиши

  • Бу албатта, маълум давр давомида мамлакатда пул муомаласини ташкил қилиш, ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва муомала жараёнини ташкил этишда ўзининг ижобий натижасини бериб келган.
  • Бироқ, вақт ўтиши билан тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган қоғоз пулларнинг ҳажми ва тури жуда кўпайиб кетган.

Марказий банкнинг вужудга келиши

  • Шу даврда банклар мустақил равишда муомалага пул чиқариш ҳуқуқига эга бўлиб, муомалада уларнинг 5500 дан ортиқ турли пул белгилари амал қилган.
  • Бу ўз навбатида пулларнинг қадрсизланишини, айрим ҳолларда тижорат банкларининг банкрот ҳолатига тушиб қолиши иқтисодиётда пул муомасаласини бузилишига ва бошқа қатор салбий ҳолатларни вужудга келишига сабаб бўлган.

Download 250.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling