Мавзу: Машиналардаги подшипниклари оралиқларини ўлчаш ва созлаш ишга яроқлилигини аниқлаш


Download 465.8 Kb.
Pdf ko'rish
Sana07.02.2023
Hajmi465.8 Kb.
#1175483
Bog'liq
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 4



АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ №4 
(2-соат) 
Мавзу: Машиналардаги подшипниклари оралиқларини ўлчаш ва 
созлаш ишга яроқлилигини аниқлаш 
Подшипниклар вал ва айланувчи ўқларнинг таянчлари бўлиб 
хизмат
қилади. Улар валга тушаётган оғирликни қабул қилиб корпусга узатади. 
Ишқаланиш турига кўра – думалаш ва сирпаниш, огирликларни қабўл 
қилиш турига кўра – радиал, тиргакли ва радиал – тиргакли 
подшипникларга бўлинади. Сирпаниш 
подшипниклари 
корпус, 
вкладиш ва мойлаш қисмларидан иборатдир. Бундай подшипниклар ўз 
навбатида ажралмас ва ажралувчи турларга бўлинади. Ишқаланиш сёки 
н содир бўладиган ва тўхтаб-тўхтаб ишлайдиган механизмлар ажралмас, 
ички ёнув технологик Жиҳозлари тирсакли валларида, катта тезликда 
айланадиган вал ва ўқларда эса ажралувчи подшипниклар қўлланилади. 
Сирпаниш подшипниклари баббит, бронза, чугун, металлмас 
материаллардан ва металлокерамиклардан ясалиши мумкин. 
Думалаш подшипниклари тайёр холатдаги узел бўлиб, думалаш 
қисми – золдир ва роликлардан иборатдир. Бу қисмлар устки ва ташқи 
халқалар ичига жойлашган бўлади. Золдирларни бир – биридан маълум 
бир масофада ушлаб туриш учун уларнинг оралиғига сепаратор 
ўрнатилган. Халқаларнинг бири қўзгалувчи, иккинчиси қўзғалмас 
бўлади. Думалаш деталлари шаклига кўра золдирли ва роликли. Сонига 
кўра бир ва кўп қаторли, жойлашишига кўра эса вазияти ўзгармайдиган 
ва ўзгарувчан (сферик), габарит ўлчамларига нисбатан серияли турларга 
бўлинади. 
Ташқи диаметри ўлчамларига кўра – сериялар ичида ўта енгил, 
алоҳида енгил, ўрта ва оғир, энига кўра – тор, меъёрий, кенг ва алоҳида 
кенг турларга бўлинади. 
Думалаш подшипникларининг деталларини ясаш учун юқори 
мустаҳкамликка эга бўлган хромли ШХ9, ШХ15 ва бошқа пўлатлардан 
фойдаланилади. 
Нотўғри ўрнатилган подшипниклар тез ейилиши натижасида 
ишдан чиқади. Подшипникларнинг ишлаши даврида қизиб кетишига 
уларнинг ифлосланиши, мойлаш ашёларининг кўплиги ёки йўқлиги, 


бошқа деталлар билан ишқаланиш мавжудлиги, нотўғри танланганлиги, 
кўп ейилгани ёки бирон деталлардаги нуқсонлар сабаб бўлиш мумкин. 
Подшипникларни текшириш ёки алмаштириш учун махсус 
ажратгичлардан фойдаланилади. Манжет ёки салникларни ейилганда 
янгиси билан алмаштирилади. 
 
 
 
 
 
 
Баъзи бир подшипникларнинг яроқсизлигини белгиловчи тирқишлар 
қийматлари 
1-жадвал 
№ 
Подшипникнинг 
ўрнатилган жойи 
Подш. 
Раками 
Бўйлама 
тирқиш 
Радиал 
тирқиш 
қўлланилган. 
жиҳоз 

Бирламчи 
вал 
узатиш қутиси 
211 
1,2 
0,6 
Тегирмон

Узатиш муфтаси 216 
1,4
0,7 
Тегирмон 

Вентилятор вали 306 
0,8 
0,3 
Тегирмон 

Узатиш муфтаси 
(кетинги) 
308
1,0 
0,6 
Тегирмон 

Узатиш 
қутиси 
оралиқ вали 
310 
1,4 
0,7 
Тегирмон 

Ярим ўқ 
317 
1,6
0,8 
Тегирмон 

Узатиш 
кутиси 
иккиламчи вали 
408 
1,4 
0,7 
Тегирмон 



Узатиш кутиси 
иккиламчи 
вали 
32612 
---- 
0,6 
Тегирмон 
1.Подшипникларни текшириш натижаларини ёзиб бориш учун қуйида 
келтирилган журнал тулдирилади. 
№________подшипникнинг ҳолатини текшириш 
ЖУРНАЛИ 
1. 
Ўтказиш 
жойи_________________________________________________ 
2. 
Халкаларнинг 
ишчи 
юзаси______________________________________ 
3. Золдирлар_________________________________________________ 
4. Сепараторлар_______________________________________________ 
5. Кизиб кетганликни кўрсатувчи ранг____________________________ 
6. Подшипникнинг____________________________тирқишини аниқлаш 
1-ўлчашда_____________мм, 2-ўлчашда______________мм, 
3-ўлчашда_____________мм, 4-ўлчашда______________мм 
уртача қиймати____________мм.
Хулоса________________________________________________________
______________________________________________________________
_____ 
2. Подшипникниўқибўйлабтирқишианиқланади.Бунинг учун: 

таъмирлаш плитасига ўрнатилган тагликларга подшипник ташқи 
халкаси билан ўрнатилади; 

ички халқага пластинка қўйилади; 

пластинканинг уртасига индиқаторнинг учи теккизилади. Бунда 
унинг стрелкаси бир маротаба айланиши керак; 

ички халкани кул билан босиб туриб бир-бир ярим мартага 
айлантирилади, сўнгра индикатор стрелкаси «0» га ўрнатилади; 



бош бармоқ билан ички халқа пастга, ташқи халқани эса тепага 
харакатлантирилади. 
Индикаторнинг 
стрелкаси 
бу 
пайтда 
подшипникнинг бўйлама ейилиш қийматини кўрсатади; 

шу усул билан подшипникнинг ўқи бўйлаб тирқишининг миқдори 
маротаба аниқланади; 

бўйлама тирқишнинг орʻтача қиймати ҳисоблаб топилади. 
2. 
Подшипникнинг радиал тирқиши аниқланади. Бунинг учун: 
- текширилаётган подшипник махсус асбобга тик қилиб бармоқ ва гайка 
ёрдамида махкамланади

подшипникнинг энг тепа қисмига индиқаторнинг бир маротаба 
айлантирилган стрелкаси теккизилади; 

стрелканинг кўрсатиши «0» га қўйилади; 

кул билан ташқи халка тепа ва пастга томон кутариб туширилади. 
Индикаторнинг стрелкаси бу вақтда подшипникдаги радиал тирқиш 
миқдорини кўрсатади. 

радиал тирқиш шу усул билан уч маротаба подшипникни 900 га 
бурилган холати учун аниқданади; 

орʻтача радиал тирқиш қиймати хисобланади. 
Синов саволлари: 
1. Подшипниклар қандай турларга ажратилади? 
2. Подшипникларнинг тузилишини тушунтириб беринг. 
3. Подшипникларни қайси усуллари билан текшириш мумкин? 

Download 465.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling