Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик назорат усуллари таснифи


Download 184.27 Kb.
bet11/11
Sana02.06.2024
Hajmi184.27 Kb.
#1833846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик -fayllar.org

Ультратовуш қалинлик ўлчагичлар

Қалинликларни ўлчаш учун асосан эхо-усули қўлланилади, айрим ҳолларда ўтиш ҳамда резонанс усулларидан фойдаланиш мумкин.


Қайтиш ва ўтиш усуллари ёрдамида қалинлик ўлчанганда объектдан импульсларни ўтиш вақти ёки ўтган сигнал амплитудаси ўлчанади.
Эхо усули билан қалинликни ўлчаш учун, объектдан улътратовушни тўғри ва тескари йўналишдаги ўтиш вақти t ўлчанади, ҳамда объектда ультратовушларни тарқалиш тезлиги С аниқ бўлса, қалинлик қуйидаги формула орқали аниқланади:
h=0,5  ct

нисбий хатолик қуйидаги формула орқали аниқланади:


h/h=c/c+t/t;
қалинликни ўлчаш қурилмасини хатолиги ўз ичига вақт разверткасини ночизиқлилиги ва индикатор қурилмасини аниқлилигини чегараланганлигини олиб 0,05  0,1%нинг ташкил қилади, яъни

h1/h=2t1/t=0,001....0,002.


Қалинликни ўлчовчи қурилмани хатолиги ультратовуш импульсни даврига ҳам боғлиқдир; t2=WT;
Бундан ташқари акустик контакт хатолиги ҳам мавжуд бўлиб, қуйидагича аниқланади:
h3=hc cм/Сс;
бу ерда Сс, См- суюқлик ва маҳсулотдаги товуш тезлиги,
hc-суюқлик қатлами қалинлига.

8.15.расм.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда умумий хатолик.

импульсли қалинлик ўлчагични структура схемасини кўриб ўтайлик.


Импульсли қалинлик ўлчагични (расм 27) ишлаш принципи дефектоскопникига ўхшаш бўлиб, у импульсли зондлаш генератори-10, ўзгартиргич-9, кучайтиргич-1, кучайишни автоматик ростлагич-2, шовқин ҳимоялагич-6, ўлчовчи триггер-3, триггер сигналини ўзгартиргич-4, аналогли-рақамли ўзгартиргич-5, рақамли индикатор-7, сигнализатор-8 дан иборатдир.
Генератор ўзидан электр зондлаш импульслари ишлаб чиқаради ва пьезоўзгартиргичда ультратовуш тўлқинларини ҳосил қилади, ультратовуш импульслари объектга тушиб, ундан қайтади, сўнг кучайтиргич орқали кучайтирилади.
Кучайишни автоматик ростлагич қабул қилинган сигнал амплитудасини бир хилда сақлаш учун ҳизмат қилади. Шовқиндан химоя блоки қабул қилгични фақатгина ўлчаш вақтидагина ишлатади.
Ўлчовчи триггер 3 бошланғич импульс билан ўлчаш ҳамда сўнгги сигнал билан ўчириш учун ҳизмат қилади, бунинг натижасида ўлчанаётган вақт интервалига пропорционал бўлган импульсни давомийлигини ҳосил қилади.
Триггер сигналини ўзгартириш блоки ўлчанаётган вақтни кучланишга ўзгартириш учун ишлатилади.
Аналог-рақамли ўзгартиргич бу сигнални рақамли ҳолга айлантириб, рақамли индикаторга узатади.
http://fayllar.org
Download 184.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling