Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик назорат усуллари таснифи


Акустик назорат аппаратлари классификацияси


Download 184.27 Kb.
bet3/11
Sana02.06.2024
Hajmi184.27 Kb.
#1833846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик -fayllar.org

Акустик назорат аппаратлари классификацияси

Акустик назорат қилиш воситалари электрон блок, акустик блок ёки ўзгартиргич ва қайд қилувчи қурилмалардан ташқил топган назорат-ўлчов аппаратларидан иборатдир.


Ҳозирги вақтда акустик назорат қилиш усулларидан саноатда материалларни технологик ва физик-механик характеристикаларини назорат қилишда, дефектоскопияда, қалинликларини ўлчашда, структоскопияда кенг фойдаланилмоқда.
Касалликларни тасниф қилиш ва даволашни акустик аппаратларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас .
Ҳар бир акустик асбобининг функционал схемаси ва конструкцияси-белгиланиши, ўзгартиргич тури, иш режими ва бошқа факторлари билан аниқланади.
Акустик назорат аппаратлари қуйидаги аломатлари билан классификацияланади:
  • иш режими бўйича: импульсли, доимий бўлади;


  • белгиланиши бўйича: маҳсус дефектоскоплар, қалинлик ўлчагичлар, структуроскоплар, комплексли ўлчагичлардан иборатдир;


  • ўлчанаётган параметрлар турига қараб: фазометрлар, микросекундомерлар, частота ўлчагичлар, ютилишни ўлчагичлар, акустик-эмиссия ўлчагичларга бўлинади;


  • тўлқинларни киритиш ва қабул қилиш турига қараб: контактсиз, контактли , иммерсион бўлиши мумкин;


  • частота диапазони бўйича: товушли (20 Гц...20 кГц), паст ультратовуш частотали (20...200 кГц), ўрта улътратовуш частотали (0.2...10 МГц), юқори ультратовуш частотали (107...109 Гц), ўта юқори ультратовуш частотали(103 Гц дан юқори) бўлади;


  • индикатор қурилмасининг турига қараб, рақамли осцилографли, механик, телевизион индикаторли, ёруғлик ёки товуш сигнализаторли бўлиши мумкин ;


  • ўзгартиргич турига қараб: пьезоэлектрик, электромагнит-акустик, электромеханик, механик бўлиши мумкин;


  • автоматизациялашиш ва механизациялашиш даржасига қараб: қўл билан, механизациялашган, автоматлаштирилган, ЭҲМ қўлланилган, ҳисоблаш техникаси ва телевизион қурилмаси бирлаштирилган бўлиши мумкин.



Download 184.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling