Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик назорат усуллари таснифи


Download 241.82 Kb.
bet1/11
Sana08.05.2023
Hajmi241.82 Kb.
#1445860
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-МАВЗУ Акустик назорат (1)

МАВЗУ. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ АКУСТИК НАЗОРАТ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ

Акустик назорат усуллари таснифи


Акустик тўлқинларнинг энг асосий моҳияти шундаки, у ҳам ёруғлик каби ахборот манбаи ҳисобланади.
Табиат товушлари, баъзи атрофимиздаги одамларнинг гаплари, ишлаб турган машиналарнинг шовқинлари бизга керакли бўлган кўп маълумотларни беради. Товуш - тиббиёт соҳасида одам ички органлари ҳолати тўғрисида, саноатда буюмлар, маҳсулотлар ички структуралари тўғрисида маълумот берувчи манба бўлиши мумкин.
Шу сабабли ҳар хил касалликларни диагностика қилишида, даволашда, ҳамда буюм, маҳсулотларни сифатини назорат қилишда товушнинг бу хусусиятидан кенг фойдаланилади.
Акустика - физиканинг товуш ва унинг модда билан ўзаро таъсирини ўрганувчи бўлими бўлиб, унинг асосида акустик назорат усуллари, қурилмалари яратилгандир. Айтиб ўтганимиздек акустик назорат усулларида назорат қилинувчи объект билан эластик тўлқинларни ўзаро таъсирланиши натижасида назорат қилиш учун керакли бўлган маълумотлар олинади.
Бу усул ёрдамида ҳар хил маҳсулотларни, жумладан металларни, бетон плита ёки пулат рельсини, сув ости кемаларини, самолётларни деталларини назорат қилиш мумкин.
Акустик назорат қилиш усуллари икки гурухга бўлинади: актив ҳамда пассив.
Актив усулда назорат қилинаётган объектга товуш манбаларидан акустик тўлқинлар юборилади ва улар объект билан ўзаро таъсирлашгандан сўнг қабул қилувчи қурилма ёрдамида қабул қилиниб назорат ўтказилади.
Пассив усулда назорат қилинувчи объектни ўзи товуш манбаи бўлиб, фақат ундан тарқалаётган акустик тўлқинлар қабул қилиниб, назорат ўтказилди.
Актив усулни ўзи ҳам иккита гуруҳчага бўлинади, булар ўтиш ва қайтиш усуллари.
Ўтиш усулида текширилаётган объект ёки унинг назорат қилинаётган қисмини икки томонига манба ва қабул қилувчи қурилма жойлаштирилади. Бу усулда назорат қилинувчи объектни бир тарафидан акустик тўлқин юборилиб, иккинчи томонидан у қабул қилинади.
Қайтиш усулида эса текширилаётган объектни бир томонига, ҳам акустик тўлқин манбаи ва қабул қилувчи қурилмаси жойлаштирилиб, назорат ўтказилади.
Амплитуда-соя усули ўтиш усулининг бир тури бўлиб (8.1-расм), объектдан акустик тўлқинларни ўтиши, ҳамда уларни нуқсонлар билан тўқнашиши натижасида тўлқин амплитудаси камайишига асосланган.
В
ақт – соя усули объектдан акустик тўлқинларни ўтиши ҳамда нуқсонлар билан ўзаро таъсирланиши натижасида ультратовушни ўтиш вақтини ортиши ёки камайшига асослангандир (8.2 расм.).

Download 241.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling