Мавзу: материаллар ҳисоби


Материалларни омборда ҳисобга олиш


Download 80.5 Kb.
bet2/3
Sana15.03.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1270656
1   2   3
Bog'liq
бухгалтерия хисоби К

Материалларни омборда ҳисобга олиш.

Омборларда материалларнинг миқдор кўрсаткичларидаги ҳисоби юритилади. Бунинг учун материалнинг хар бир турига ёки номенклатура рақамига М-17 сонли типик шаклдаги варақалар очилади. Улар материал харакати билан боғлиу кирим ва чиқим операциялари бўйича расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлар асосида тулдирилади ва хар бир кирим ҳамда чиқим операциялари ёзилганидан кейин материал қолдиғи аниқланади. Материалларнинг омбордаги хақикий қолдиғи меъёрдаги қолдиқ билан солиштирилади ва ўртадаги фарқдан таъминот бўлими ходимлари хабардор қилинади. Кирим ва чиқим операциялари бўйича кундалик расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлар белгиланган муддатда корхона бухгалтериясига топширилади.
Материалларнинг омбордаги ҳисоби оператив бухгалтерия ёки бошқа усуллар ёрдамида ҳисобга олинади. Ушбу усулларнинг мохияти шундан иборатки, бунда материалларнинг омбордага ҳисоби сон шаклида, бухгалтерияда эса пул ва сон шаклида юритилади. Бухгалтерияда юритиладиган ҳисоб материалларнинг харакати бўйича омборда расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлардаги маълумотларга асосланади. Омборларда расмийлаштирилаётган бошланғич ҳужжатларнинг тўғри ёки нотўғрилигини бухгалтерия ходимлари белгиланган муддатларда текшириб боради ва ёзувлар тўғрилиги омбор варауаларининг «назорат» бўлимида имзо билан тасдиқланади. Ҳисобот ойининг охирида омбордаги ҳисоб бухгалтерияда юритиладиган синтетик ҳисоб маълумотлари билан таууосланади. Бунинг учун эса хар бир омбор бўйича қолдиқ ведомости юритилади. Ведомостда омбор варақалари асосида материал қолдиғи ёзилади


Сотиволдиев А.С. Бухгалтерия ҳиcоби-Т.:ЎзР БАМА-2004 , 1,2 ва 3 томлар

ва у пул кўрсаткичига айлантирилади. қолдиқ ведомостидаги материал қолдиғининг умумий суммаси бухгалтерияда материаллар харакати бўйича юритиладиган 10-ведомост маълумотлари билан солиштирилади. Сонларнинг тўғри келиши ҳисобот ойи давомида омборда ва бухгалтерияда юритилган ҳисобнинг тўғрилигидан далолат беради. Оператив-бухгалтерия усулининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:



  1. Бухгалтерияда материалларнинг номи ва навлари бўйича ҳисоби олиб борилмайди, бу нарса ҳисоб ишларини бирмунча камайтиради.

  2. Кирим ва чиқим ҳисоби бўйича ишлар ҳисобот ойи охирига тупланиб қолмайди.

  3. Омборларда юритиладиган ҳисобнинг мунтазам текшириб турилиши у ерда тўғри ҳисоб олиб борилишини таъминлайди.

  4. Бухгалтерияда материалларнинг аналитик ҳисобини юритиш ихчамлашади.



Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling