Мавзу: материаллар ҳисоби
Download 80.5 Kb.
|
бухгалтерия хисоби К
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материаллар харакати билан боғлиқ операцияларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш.
Режа: Кириш……………………………………………………………………….3 Материаллар харакати билан боғлиқ операцияларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш………………………………….4 Материалларни омборда ҳисобга олиш........................................7 Қушилган қиймат солиғини ҳисобга олиш....................................9 Хулоса...............................................................................................11 Фойдаланилган адабиётлар...........................................................12 КИРИШ Ишлаб чиқаришнинг моддий шароитларидан бири меҳнат буюмлари ҳисобланади. Амалда улар материаллар деб аталади. Асосий воситалардан фарқ қилиб, материаллар бир ишлаб чиқаришиш жараёнида узининг қийматини тўла равишда маҳсулот таннархига ўтказади. Хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, эхтиёт қисимлар корхона оборот маблағларини ташкил қилади. Оборот маблағларининг корхона учун умумий миқдори юқори ташкилотлар, яъни тегишли вазирлик томонидан белгиланади. Материалларнинг хар бир тури бўйича норматив миқдори корхона томонидан мустақил равишда белгиланади. Хар бир ишлаб чиқаришиш корхонасида маҳсулот ишлаб чиқаришиш жараёнининг тухтовсиз давом этиб туришида белгиланган нормативга риоя қилиниши мухим аҳамиятга эга. Хўжалик юритишнинг янги тизими шароитида моддий бойликлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, хужасизликка қарши кураш, маҳсулот таннархида моддий харажатларнинг улушини камайтириб бориш масалаларига алохида эътибор берилади. Жумладан, моддий ва меҳнат ресурсларини тўғри, тежамли сарфлаш халқ хужалигини янада ривожлантиришда, ахолининг моддий фаровонлигини оширишда мухим омилдир. Материаллар харакати билан боғлиқ операцияларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш. Саноат корхоналарини материалларнинг мухим турлари билан таъминлаш халқ хужалиги моддий-техника таъминотининг давлат режаси асосида амалга оширилади. Саноат вазирликлари ажратилган материалларни узига қарашли корхоналар ўртасида уларнинг ишлаб чиқаришиш режалари ва материалларни сарфлаш нормативига қараб тақсимлайдилар. Ажратилган материал фондлари асосида сотиб олувчи корхоналар мол етказиб берувчилар билан шартнома тузадилар. Мол етказиб берувчиларнинг шартнома шартларига риоя қилишлари устидан назорат олиб бориш ишлаб чиқаришишни тухтовсиз, уз вақтида юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришишини таъминлашнинг мухим шартларидан биридир. Мол етказиб берувчилар шартнома шартларини бузган тақдирда жарима ушлашлари шарт. Бу эса, уз навбатида, ҳисоб ходимлари зиммасига шартнома шартларининг муддати ҳамда материал ассортименти ва унинг сифати устидан назорат олиб боришни, бу хақдаги маълумотлар билан корхонанинг тегишли бўлимларини хабардор қилиб бориш вазифасини юклайди. Мол етказиб берувчилардан олинган счетлар ва бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатлари, аввало, корхона бухгалтериясига топширилади, улар текширилади, сўнг руйхат қилинади, Шундан сўнг бу ҳужжатлар корхонанинг таъминот бўлимига берилади, Хар бир счет бўйича унинг тўланиши ёки тўланмаслиги аниқланади. Агар мол етказиб берувчилар шартнома шартларини бажарган булсалар, счетни тўлашга розилик берилади. қабул қилиш учун омборга берилади. Материаллар корхонага келтирилгунга қадар барча ҳужжатлар махсус папкада сауланади. уз вақтида юборилмаган материаллар тўғрисида омбор мудири корхонанинг таъминот Сотиволдиев А.С. Бухгалтерия ҳиcоби-Т.:ЎзР БАМА-2004 , 1,2 ва 3 томлар Бўлимига тўланиши лозим булган счёт ва бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатлари материални тегишли чора курилиши учун хабар қилади. Темир йул станциялари ёки кемалар тухтайдиган жойларда материал корхона экспедитори томонидан таъминот бўлимиигнг наряди ва бухгалтерия томонидан берилган ишончнома асосида уабул уилинади. Қабул уилиш вақтида материал текшириб курилади. Текширув вақтида юз берган камомад акт ҳужжати билан расмийлаштирилади. Омборга уабул уилиш вақтида келтирилган материалларнинг сони, сифати счётда кўрсатилганига тўғри келиш ёки келмаслиги текшириб курилади. уабул уилинган материаллар уабул уилиш акти ёки М-4 сонли типик шаклдаги «кирим ордери» ҳужжати билан расмийлаштирилади. Агар корхонадаги ҳисоб ишлари уулда бажарилса, кирим ордери хар бир қабул қилинган материал турига қараб алохида ёзилади. Ҳисоб ишлари механизация воситалари ёрдамида бажариладиган корхоналарда куп қаторли кирим ордерларидан фойдаланилади. Корхона омборига шу корхона цехларида ишлаб чиқаришилган материалларни ҳам қабул қилиш мумкин. Бундай Хўжалик операциялари накладной ҳужжати билан расмийлаштирилади. Кирим ордери ҳамда накладнойлар икки нусхада ёзилади. Омборлардан цехларга сарфлаш учун бериладиган материаллар лимит-забор карталари, талабнома ҳужжатлари ёзиш билан расмийлаштирилади. Агар цех ҳисобот ойи давомида ишлаб чиқаришиш зарурияти учун бир ёки турли хил материални бир неча марта оладиган булса, у холда лимит-забор карталари қулланилади. Лимит картаси корхонанинг ишлаб чиқаришиш режа бўлими томонидан ёзилади. Унда шу цехга берилиши лозим булган маълум тур материалнинг ойлик лимити кўрсатилади. Лимит цехнинг ишлаб чиқаришиш режаси ва шу цехда материалларни сарфлаш меъёри асосида аниқланади. Лимит картаси икки нусхада ёзилади ва бир нусхаси омборга, иккинчи нусхаси цехга берилади. Бу карталар корхонанинг таъминот бўлимида руйхат қилинади ва нусхаси бухгалтерияга берилади. Бухгалтерия ходимлари руйхат нусхаси асосида лимит карталарининг уз вақтида бухгалтерияга топширилиши устидан назорат олиб борадилар. Материал омбордан берилганда моддий жавобгар шахс берилган материал сонини лимит картасининг икки нусхасида кўрсатади ва фойдаланилмаган лимит қолдиғини аниқлайди. Агар ишлаб чиқаришиш режасининг ошириб бажарилиши ёки материални лимитдан ортиуча сарфлаш натижасида ҳисобот ойи тугамасдан туриб лимитда кўрсатилган материал сарфлаб бўлинса, у холда материаллар омбордан ишлаб чиқаришишга тегишли шахсларнинг рухсати билан берилади. Лимитдан ортиқча сарфланган материал куп холларда талабнома ҳужжатини ёзиш билан расмийлаштирилади. Материалларни сарфлаш бўйича лимитнинг шу тариқа белгиланиши, меъёридан ортиқча сарфлар хақида корхона рахбарларига уз вақтида хабар қилиш имкониятини беради. Лимит карталарининг кулланилиши ҳужжатлар сонини камайтиради ҳамда уларни уайта ишлашни енгиллаштиради. Download 80.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling