Мавзу: Металл конструкциялари тўғрисида умумий маьлумотлар тошкент – 2022 режа


Download 147.87 Kb.
bet5/7
Sana15.06.2023
Hajmi147.87 Kb.
#1476857
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу

Қурилиш конструкцияларнинг бир-биридан афзаллигини бахолашда нисбий мустахкамлик курсаткичидан фойдаланилади. Бу курсаткич материалнинг хисобий каршилигини (мустахкамлик чегараси) унинг хажмий огирлигига булиш билан бахоланади. Ушбу курсаткични аниклаймиз:

Металл учун К=2700(9000)м

Ёғоч учун К= 130x10/0,5=2600м

Бетон учун К= 90x10/2,2=410м

Ғишт учун К= 30x10/1,6=187м

Куриниб турибдики, металлнинг хажмий оьирлиги катта булсада, нисбий мустахкамлик курсаткичи энг юкори. Шу курсаткичи сабабли металлар барча турдаги бино ва иншоотларда кенг кулланилади.

Агар иншоотнинг улчамлари катта булса, бундай холда металл билан ракобатлаша оладиган бошка материал умуман йук. Металл конструкцияларга булган эхтиёж катта ва у йилдан-йилга ошиб бормокда, шунинг учун ривожланган давлатларда қурилиш учун металл ишлаб чикариш усиб бормокда.

Металл конструкциялар куйидаги турлардаги бино ва иншоотларда кулланилади:


саноат бинолари;
купкаватли фукаро ва жамоат бинолари;
катта ораликли махсус биноларнинг ёпмалари (ангар, гараж, эллинг);
жамоат бинолари ёпмалари (томоша ва спорт саройлари, бозорлар, музей ва театр ёпмалари);
минора ва мачтасимон иншоотлар;
темир йул ва автомобил куприклари;
кран конструкциялари;
нефть, газ, хар хил суюклик ва сочилувчан материаллар саклаш ёки ташиш иншоотлари;
металл ишлаб чикариш печлари копламалари.

Металл конструкцияларга куйиладиган талаблар.

Бино ва иншоотларни лойихалашда металл конструкциялардан фойдаланишнинг максадга мувофиклиги асосланиб, иншоотнинг конструктив ечими танланади. Металл конструкциялардан бино ва иншоотларни лойихалашда айрим махсус талабларга риоя килиш керак. Иншоотнинг бажарадиган вазифасига караб амалга ошириладиган технологик жараёнга тула жавоб бериши, ушбу вазифани бажаришда курилмалар ишончли мустахкамликка, бикрликка ва устиворликка эга булиши лозим. Бундай талабларни бажариш учун конструкция ва иншоотнинг рационал схемасини танлаш, хисобий ва меoёрий юкларни аник белгилаш, замонавий хисоблаш усулларини куллаш ва металлнинг навини тугри танлаш керак булади. Металл конструкцияларни ишлатишда иктисодий жихатларга ахамият бериш керак, чунки металл кимматбахо материал хисобланади ва уни тежамкорлик билан ишлатишга харакат килиш максадга мувофикдир. Қурилиш ишлари муддатини кискартириш, конструкцияларни йигиш ва урнатишда мехнат сарфини камайтиришга эришиш катта ахамиятга эга.


Download 147.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling