Мавзу: Миллий бойлик статистикаси рeжа  Капитал билан оператсиялар счёти  Номолиявий активлар  Интеллектуал активлар Миллий бойлик макроиқтисодий статистиканинг таянч кўрсаткичларидан биридир


Download 54.43 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi54.43 Kb.
#1558546
Bog'liq
миллий бойлик статистикаси


Мавзу: Миллий бойлик статистикаси РEЖА  Капитал билан оператсиялар счёти  Номолиявий активлар  Интеллектуал активлар Миллий бойлик – макроиқтисодий статистиканинг таянч кўрсаткичларидан биридир. Унинг ҳажми (солиштирма баҳоларда) – мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ифодалайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори эса – мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига баҳо беради. Биринчи қараш намоёндалари миллий бойлик тушунчасига кенг маънода ёндошиб, унга қиймат кўринишда ҳисобланган авлодлар меҳнати натижасида буюмлаштирилган ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол предметлари заҳираси ва натура ўлчов бирлигида ҳисобланадиган ишлаб чиқариш жараёнига тортилмаган табиий ресурлар, меҳнат ресурслари, ҳамда ушбу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар йиғиндиси сифатида таъриф беришган. Иккинчи қараш намоёндалари унга қиймат кўринишда ҳисобланган авлодлар меҳнати натижасида буюмлаштирилган ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол предметлари заҳираси ва натура ўлчов бирлигида ҳисобланадиган ишлаб чиқариш жараёнига тортилган табиий ресурлар сифатида таъриф беришган. . давом этади Учинчи қараш намоёндалари миллий бойлик тушунчасига уларни бир хил ўлчов бирлигида ҳисоблаш имкониятларидан келиб чиқиб, унга ҳар бир моментда ишлаб чиқариш соҳасида ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат предметларидан ортиб қолган қисми сифатида қарашган. Собиқ совет давридаги иқтисодчи-статистиклар орасида кенгроқ тарқалган иккинчи қарашга кўра миллий бойликнинг авлодлар меҳнати натижасида буюмлаштирилган моддий неъматлар қисми – миллий мулк, ишлаб чиқариш жараёнига тортилган заҳиралари - табиий ресурслар, деб номланган. Иккинчи қисми инсон фаолиятидан боғлиқ бўлмаган холда табиий равишда такрор ишлаб чиқарилади. Миллий бойлик ва миллий даромад тушунчаларининг фарқланиши Миллий бойлик номолиявий активлар ва ташқи дунёга соф талабларни ифодалаб, миллий даромадни ишлаб чиқаришда қатнашади. Ўз навбатида миллий даромаднинг бир қисми ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган, эскириб ва бошқа сабабларга кўра оборотдан чиқиб кетган капитал ўрнини қоплаш учун асосий манба бўлиб ҳисобланади. БМТ ва Жаҳон банкини Миллий бойликнинг таркиби, ҳажми, структураси ва динамикасини ҳисоблаш борасидаги янгича ёндошувлари  Миллий бойликнинг таркибий қисмларини белгилаш, уларни ягона контсептсиялар асосида қийматини, таркиби, динамикаси ҳамда фойдаланиш даражасини ҳисоблаш ва иқтисодий-статистик таҳлил қилиш мақсадида, БМТ статистика комиссияси ҳузурида ва Жаҳон банки қошида Дж. Диксон (АҚШ) ва К. Хамилтон (Канада) бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган. Ушбу гуруҳ миллий бойликнинг элементлари бўйича қиймати, таркиби, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даражаси ҳамда индексини ҳисоблайди. К. Хамилтоннинг ҳисоб-китобларига қараганда, кўпгина мамлакатларда (аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ даражаси жаҳон даражасидан паст бўлганларида) умумий капитал ҳажмининг ўсиш суръати аҳоли сонининг ўсиш суръатидан пастдир. Жаҳоннинг айрим мамлакатларида миллий бойликнинг ҳажми Мамлакатлар Умумий ҳажми Аҳоли жон бошига Трлн. доллар АҚШга нисбатан % да Минг долл АҚШга нисбатан % да АҚШ 123,6 100 461,5 100 Россия 58,8 47 400,0 87 Япония 53,3 48 423,4 92 Хитой 35,5 29 28,5 6 Германия 30,8 25 375,1 81 Франсия 21,1 17 359,6 78 Англия 20,8 17 353,0 76 Италия 17,0 14 295,8 64 Бразилия 14,2 11 89,0 19 Индонезия 12,1 10 60,0 13 Мамлакатлар Умумий ҳажми Умумий ҳажмдаги салмог`и Инсон салоҳияти Табиий ресурслар Қайта тикланувчи активлар АҚШ 100 77 4 19 Россия 100 50 40 10 Япония 100 68 1 31 Хитой 100 77 7 16 Саудия Арабистони 100 40 42 18 Англия 100 79 2 19 Жаҳоннинг айрим мамлакатларидаги миллий бойликнинг таркиби 2. МҲТ да миллий бойлик таснифи Миллий бойлик статистикасини тадқиқ қилишда унинг барча қирраларини такомиллаштириш борасида БМТ нинг МҲТ-93 даги контсептсиясига таянилади. Ушбу контсептсияга мувофиқ мамлакат (тармоқ, сектор, ҳудуд) нинг мулкий ҳолати – миллий бойлиги соф активлар қийматига тенгдир. Бу кўрсаткични ҳисоблашда «Активлар ва пассивлар баланси»дан фойдаланилади. Иқтисодий активларнинг ҳажми, динамикаси ва бошқа жиҳатларини тўлароқ ўрганиш учун статистика амалиётида биринчи навбатда улар таснифланади. Таснифлашда турли хил активларни у ёки бу муҳим белгиси – хусусияти, хоссасига кўра олдиндан белгиланган гуруҳларга ажратилади. Бу гуруҳлар БМТ нинг статистика комиссияси томонидан барча мамлакатлар учун стандарт ҳолида тавсия этилади. Миллий бойлик таркиби қуйидаги мезонларга кўра таснифланади:  мулкчилик шакллари бўйича;  қиймат элементларининг айланиш характерига кўра;  иқтисодий йўналиши ва такрор ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра;  натура-буюм шаклига кўра;  маъмурий ва иқтисодий худудларга кўра;  иқтисодиёт тармоқлари ва секторларига кўра. И. Миллий бойликни мулкчилик шаклларига кўра таснифлаш Миллий бойлик ҳажмини мулкчилик шакллари бўйича давлат, хусусий корхона ва ташкилотлар, ижтимоий нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ҳамда уй хўжаликлари миқёсида баҳолашда статистик ва бухгалтерия ҳисоботлари, инвентаризатсия ва танлама кузатиш (масалан, уй хўжаликлари мол-мулкини ҳисоблашда) усулларидан фойдаланилади. ИИ. Миллий бойликни қиймат элементларининг айланиш характерига кўра таснифлаш Бунда, миллий бойлик қуйидаги турларга ажратилади: - асосий фондлар; - моддий айланма маблағлар; - аҳолининг жорий ва узоқ муддатли истеъмол қиладиган мулки. Асосий фондлар - иқтисодиётдаги меҳнат воситалари ҳисобланиб, корхона, ташкилот ва уй хўжадигида узоқ муддат (одатда 1 йилдан ортиқ) хизмат қилади, қиймати эса миллий бухгалтерия стандартига кўра 50 минимал иш хақи миқдоридан ошиқ бўлиши лозим. Моддий айланма маблағлар – иқтисодиётдаги меҳнат предметлари ҳисобланиб, улар ишлаб чиқариш мақсадларида истеъмол қилинади ва одатда битта ишлаб чиқариш тциклида ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказади. Аҳолининг жорий ва узоқ муддатли истеъмол қиладиган мулки – аҳолига тегишли бўлган маиший, хўжалик, маданий ва транспорт воситалари ва шахсий мақсадда фойдаланадиган кийим-кечак, пояфзал ва ҳ.к.лардир. ИИИ. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра миллий мулк қуйидагиларга ажратилади: Ишлаб чиқариш фондлари: Ишлаб чиқариш фондлари: а) ишлаб чиқариш асосий ва айланма фондлар; б) ишлаб чиқариш воситаларининг ижтимоий заҳиралари, эр, ўрмон ва бошқа табиий ресурслар холатини яхшилашга сарфланган моддий ва меҳнат харажатлари. Ноишлаб чиқариш фондлари: а) ноишлаб чиқариш ижтимоий фонди: давлат бошқарув ва мудофа фондлари, ижтимоий, кредит, суғурта ва илмий муассасаларнинг фондлари, улардаги заҳира ва резервлар; б) аҳоли истеъмоли фонди: аҳолига маиший, маданий ва шахсий хизмат кўрсатадиган ташкилотларнинг фондлари (соғлиқни сақлаш, маориф ва маданият, уй-жой коммунал хўжалиги), аҳолининг шахсий мулки, истемол предметлари (ишлаб чиқариш ва муомала соҳасидаги тайёр маҳсулот), ижтимоий заҳира ва резервлар. Миллий бойлик – иқтисодий активларнинг стандарт таснифи И. Номолиявий активлар ИИ. Молиявий активлар 1. Ишлаб чиқарилган активлар 1. Монетар олтин ва СДР Асосий фондлар 2. Нақд валюта ва депозитлар Моддий айланма маблағлар захиралари 3. Қимматбаҳо қоғозлар, актсиялардан ташқари Қимматбаҳо бойликлар 4. Кредитлар ва қарзлар 2. Ишлаб чиқарилмаган активлари 5. Актсиялар ва бошқа капиталда иштирок этиш шакллари Моддий ишлаб чиқарилмаган активлари 6. Суғурта захиралари Номоддий ноишлаб чиқариш активлари 7. Бошқа дебиторлик/кредиторлик қарздорлик Активларнинг қисқача тавсифи  Номолиявий активлар таркибига барча хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёридаги маълум давр мобайнида фойдаланиш ёки сақлашдан аниқ ёхуд потентсиал иқтисодий самара келтирувчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари киради. Улар ишлаб чиқарилган номолиявий активлар ва ишлаб чиқарилмаган номолиявий активларга бўлинади.  Асосий фондлар маҳсулот ишлаб чиқариш, бозор ва нобозор хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи ҳамда узоқ давр мобайнида фойдаланишга мўлжалланган активларни ўз ичига олади.  Айланма моддий маблағлар захиралари – булар жорий ёки ўтган даврда тайёрланган ва кейинчалик сотиш ёки ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, қайта сотиш учун олинган моллардир. 3. Активлар ва пассивлар баланси Активлар ва пассивлар баланси – аниқ вақт моментига тузиладиган ва ушбу активлар эгасининг активлари ва молиявий мажбуриятлари (пассивлари) қийматини акс эттирадиган ҳисобот қайдномаси. Ушбу баланс институтсионал бирликлар, секторлар ва умуман иқтисодиёт бўйича тузилиши мумкин. Активлар ва пассивлар балансининг йил боши ва охиридаги кўрсаткичларини солиштириш соф активлар – миллий бойликнинг ҳажми ўзгаришини (мутлақ ва нисбий) аниқлаш имконини беради. Макроиқтисодий статистикада соф активлар – миллий бойлик ҳажмини ҳисоблашда молиявий активлар (талаблар) ва молиявий пассивлар (мажбуриятлар) фақат ташқи мамлакатларга нисбатан олинади, чунки ички талаблар ва мажбуриятлар мамлакат миқёсида бир-бири билан қопланиб кетади. Активлар Пассивлар 1. Номолиявий активлар 3. Молиявий мажбуриятлар 2. Молиявий активлар 4.О`зига тегишли капиталнинг соф қиймати
Download 54.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling