Мавзу: Молия хукукига кириш


Бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар


Download 144.33 Kb.
bet5/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар. Бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар - молиявий тизимнинг янги бўғинларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай жамғармалар жумласига: Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи; иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси киради. Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунга биноан давлат мақсадли жамғармалари – Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ушбу жамғармалар юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мажбурий тўловлар ва ажратмалардан ташкил топади

Суғурта. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбурий ва ихтиёрий бадалларидан ташкил топган суғурта жамғармаларидан - юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни тўлиқ ёки қисман қоплаш мақсадида фойдаланилади. Суғурта жамғармалари даромадларининг ташкил топиш манбаси бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг тўловлари, шунингдек назарда тутилган ҳолларда эса, давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобланади. Суғурта жамғармаларини ташкил этишдан асосий мақсад - табиий офатлар ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар юз берганда, етказилган зарарни қоплашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунига биноан суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади. Амалдаги қонунчиликка кўра суғурта ҳаётни суғурта қилиш ва умумий суғурта соҳаларига бўлиниши мумкин.


Кредит. Кредит – бу вақтинча бўш турган пул маблағларини ва бошқа маблағларни маълум бир муддатга ва ҳақ эвазига қайтариб беришлик шарти билан қарзга беришдир. Кредит муносабатлари икки субъект ўртасида: қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасида юзага келади. Кредит: биринчидан, пулга тенглаштирилган тўлов маблағларини (масалан, вексел, чек, сертификат) юзага чиқариб, уларни хўжалик муомиласига жалб қилади; иккинчидан, у вақтинча бўш турган маблағларни ҳаракатдаги капиталга айлантиради; учинчидан, қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоқлар ўртасида қайта тақсимлаш билан ишлаб чиқариш ресурсларининг кўчиб туришини таъминлайди; тўртинчидан, қарз бериш, қарзни ундириш маблағлари орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Кредит муносабатлари пул эгаси билан қарз олувчи ўртасида бевосита ёки билвосита бўлиши мумкин. Шунга қараб кредитнинг: тижорат, банк, истеъмолчи, давлат ва халқаро кредит шакллари мавжуд.

Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling