Мавзу: Молия хукукига кириш


Download 144.33 Kb.
bet1/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Мавзу: Молия хукукига кириш

Режа

1.Молия тушунчаси, функциялари ва турлари.

2.Давлатнинг молиявий фаолияти: тушунчаси ва уни амалга ошириш усуллари

3.Узбекистон Республикаси молия тизими: мазмуни ва тузилиши

Молия – пул муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг роли ва аҳамияти пул муносабатларининг иқтисодий муносабатларда тутган ўрни билан белгиланади.

    • Молия-лотинча сўздан олинган бўлиб, пул тўловлари деган маънони англатади. Лекин молияни пул тўловлари деб тушунтиришнинг ўзи етарли эмас. Чунки бу тўловлар бир томондан, бюджетга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўтказишни; иккинчи томондан эса, давлат бюджети ва бошқа жамғармалар ҳисобидан маблағлар беришни; банклар орқали пул тўловлари (ҳисоб-китоблар)ни амалга ошириш сингари пул ҳаракатини ифода қилади ҳамда бу ҳаракатларда ижтимоий муносабатлар акс этади.

Молия тушунчаси жуда кенг тушунча бўлиб, ўз моҳиятига кўра, иқтисодий категориялардан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай категорияларга «пул», «фойда», «таннарх» каби бошқа иқтисодий тушунчалар ҳам киради. Буларнинг ҳар бири категориянинг моҳиятини ва жамият ривожланишидаги ролини белгиловчи ўз вазифаларини. Бозор муносабатларига ўтиш иқтисоднинг ролини, шунингдек молияни, ижтимоий ишлаб чиқаришни кучайтиришни талаб қилади. Молия тушунчасини иқтисодий ва моддий нуқтаи назардан кўриб чиқиш мумкин. Иқтисодий маънода молия – бу турли бўғиндаги субъектларнинг марказлашган ва марказлашмаган жамғармалари пул маблағларини ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлардир. Моддий маънода эса, молия – бу давлат, маъмурий-ҳудудий тузилмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг пул маблағлари бўлиб, жамият ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш эҳтиёжларини моддий таъминлаш учун фойдаланилади. Молия тушунчаси жуда кенг тушунча бўлиб, ўз моҳиятига кўра, иқтисодий категориялардан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай категорияларга «пул», «фойда», «таннарх» каби бошқа иқтисодий тушунчалар ҳам киради. Буларнинг ҳар бири категориянинг моҳиятини ва жамият ривожланишидаги ролини белгиловчи ўз вазифаларини бажаради. Бозор муносабатларига ўтиш иқтисоднинг ролини, шунингдек молияни, ижтимоий ишлаб чиқаришни кучайтиришни талаб қилади.


Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling