Режа: Молияни бошқариш ҳақида тушунча. Молияни бошқариш органлари ва уларттг
Download 34.7 Kb.
|
4-мавзу Молиявий бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молияни
- 1. Молияни бошқариш ҳақида тушунча.
4-Мавзу : Молияни бошқариш Режа: Молияни бошқариш ҳақида тушунча. Молияни бошқариш органлари ва уларттг функциялари. Бозор иқтисодиёгига ўтиш шароитида молиявий режалаштиришдаги ўзгаришлар. Таянч иборалар:
1. Молияни бошқариш ҳақида тушунча. Бошқарув - бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун, услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир. Инсон фаолиятининг барча соҳаларига, шу жумладан молиявий соҳасига ҳам бошқарув жараёни тааллуқлидир. Молиявий бошқарувни маълум бир услуб ва тамойилларга ҳамда рағбатлантириш ва санкцияларга таяниб махсус аппарат амалга оширади. Маълумки, у ёки бу кўринишдаги вазифаларни бажаришда турли хил йўналишдага ечимлар мавжуд бўлади, аммо уларни самарали ечишюшг ўзига хос бўлган муаммоларни бор имкониятлардан тез ва самарали фойдаланиш ёҳуд, янги давр талабига мос бўлган услубларни жорий этиб кўзланган мақсадга эришишдир. Ҳар қандай бошқарув тизимига хос бўлгани каби, молияни бошқаришда ҳам объектлар ва субъектлар мавжуд бўлади. Молияни бошқаришнинг объекти бўлиб турли молиявий муносабатлар ҳисобланади. Масалан: давлат бюджети, пенсия фонди; корхоналар ихтиёридаги марказлашмаган фондлар ва суғурта муносабатлари. Молиявий муносабатларнинг туркумланишидан келиб чиқиб, ушбу объектларга қуйидаги молияни бошқарув субъектлари мос келади: молия органлари ва солиқ инспекциялари, молия хизматлар, (бўлим) ва суғурта органлари. Молияни бошқаришни шакллантирувчи ташкилий - тузилмавий аппаратга молиявий аппарат дейилади. Молия тизимининг барча соҳа ва бўғинларида, мақсад қилинган натижага эришиш учун молиявий бошқарув субъектларидан ўз йўналишлари бўйича самарали фойдаланилади. Бироқ, улар учун молиявий бошқарувнинг умумий услуб ва қоидалари мавжуддир. Жумладан, молияни бошқаришда бир нечта умумий хусусиятга эга бўлган функционал элементлар мавжуд. 1.Режалаштириш; 2.Оператив бошқариш;. 3.Назорат. Молияни бошқариш функционал элементлари ичида асосий ўринни режалаштириш ташкил қилади. Чунки айнан режалаштиришда субъект ҳар томоилама ўзининг молиявий ҳолатини баҳолай олади, яъии молиявий ресурсларнинг қандай ҳолатдалиги, қандай кўрсаткичлар молиявий ресурслардав устивор аҳамиятга молик бўлган йўналишларда фойдаланилиши ва ҳ. к. Субъект молияни бошқариш қарорини жуда тўғри ва тўлиқпигича ишончли бўлган молиявий маълумотларга таянган ҳолда тасдиклайди. Акс ҳолда салбий натижаларга дуч келиш табиийдир. Оператив бошқариш бу - минимал ҳаражат қилиб максимал самарага эришиш ва молиявий ресурсларни юқори самара олиш учун қайта тақсимлашга қаратилган комплекс ишлар йиғиндисидир. Оператив бошқариш эгилувчанлик хусусиятига эгадир. Назорат - бошқарув элементи сифатида бир вақтнинг ўзида молияни режалаштиришда ҳамда оператив бошқаришда қўлланилади. Назорат ҳақиқий натижа билан режадаги кўрсаткичларни таққослашга ёрдам беради, молиявий ресурсларни ўстириш йўлларини кўрсатади ва улардан самарали хўжалик юритиш йулларини кўрсатиб беради. Молияни бошқариш шартли ҳолатда умумий бошқарув ва оператив бошқарув гуруҳларига бўлинади. Молияни умумий бошқарув субъектларига: Олий мажлис, Вазирлар маҳкамаси ва Президент-девони ташкил этади. Молия оператив бошқарув субъектларига: Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари, суғурта ташкилотлари, хўжалик субъектларининг молия бўлим (хизмат) лари ташкил этади. Бозор иқтисодиёти шароотида молияни бошқаришни илмий асосланган ҳолда, ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан ҳамда республика ичидаги хусусиятларни ҳисобга олиб ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Download 34.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling