Режа: Молияни бошқариш ҳақида тушунча. Молияни бошқариш органлари ва уларттг


Бозор иқтисодига ўтиш шароитида молиявий режалаштиришдаги ўзгаришлар


Download 34.7 Kb.
bet3/7
Sana26.01.2023
Hajmi34.7 Kb.
#1125323
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу Молиявий бошқарув

3. Бозор иқтисодига ўтиш шароитида молиявий режалаштиришдаги ўзгаришлар
Молиявий режалаштиришнинг объекти бўлиб хўжалик субъектлари ва давлатнинг молиявий фаолияти ҳисоблакади. Ҳар бир хўжалик субъекти
молиявий режасинй тузади, яъни бу алоҳида муассасанинг смета ҳаражатларидан тортиб то давлатнинг йиғма молия балансигача қамраб оладиган муҳим жараёндир.
Ҳар қандай молия режасида маълум бир даврга мўлжалланган ҳамда молия ва кредит тизими билан боғлиқ бўлган даромадлар ва ҳаражатлар аниқланади.
Умуман олганда молия тизимининг барча соҳа ва бўишларида, фаолиятидан келиб чиқиб, молиявий режалар тузилади. Масалан: тижорат асосида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектлари даромадлар ва ҳаражатлар баланси, нотижорат асосида фаолият кўрсатаётган муассасалар эса смета ҳаражатлари кўринишида молиявий режа тузадилар.
Молиявий режалаштиришнинг аниқ вазифаларини молия сиёсати аниқлаб беради. Улар таркибига қуйидагилар киради: режали топшириқларни бажариш учун зарур бўлган молиявий ресурслар миқдори ва уларнинг манбалари; ҳаражатларни иқтисод қилиш ва даромад резервларини оширишни аниқлаш; марказлашган ва марказлашмаган фондлар ўртасидаги тақсимлашларни оптимал йулларини кидириб топиш ва бошқалар.
Иқтисодиётни маъмурий бошқариш шароитида молиявий режалаштириш директив хусусиятга эга бўлиб, давр талабига мос эгилувчанликка молик эмас эди. Режалаштириш 5 йиллик, 20 йиллик кўринишларга хос эди. Зотан, 1 йиллик режалаштириш мавжуд бўлсада, у юқоридаги директив режалаштиришдан келиб чиқар эди. Молиявий режалаштиришда асосий урғу тақсимлашга қаратилса, бозор иқтисодида асосан айирбошлашга қаратилгандир. Чунки, айнан айрибошлашда товарлар ва ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар намоён бўлади. Шундай қилиб, бозор иқтисодиёти шароитида молиявий режалаштиришнинг асосий ва устивор иқтисодий кўрсаткичлари бўлиб, товар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва сотиш механизмида қатнашадиган пул, баҳо, қиймат қонуни, талаб ва таклиф қонуни мужассамланади.
Бозор иқтисодиёти молиявий режалаштиришни рад этмайди. Аммо, бозор муносабатлари режали иқтисодиётга қараганда режалаштиришни эгилувчан, яъни давр талабига мослаб ўзгартириб боради. Молиявий режалаштириш бир нечта услубларга таянган ҳолда амалга оширилади. Шулардан асосийлари бўлиб қуйидагалар ҳисобланади:

  1. Экстраполяция усули;

  2. Норматив усули;

  3. Математик моделлаштириш усули.

Экстраполяция усулининг моҳияти шундаки, ўтган ҳисобот даврининг молиявий натижаларидан хулоса чиқариб келгуси ҳисобот йили учун молиявий режани тузишни кўзда тутади.
Норматив усулда, белгиланган норма ва нормативлардан фойдаланиш кўзда тутилади. Масалан: бюджет муассасаларида 1-синфда нечта бола ўқиши лозим, санаторияда қанча жой бўлиши керак ва ҳ.к.
Математик моделлаштириш усулида, асосан, молиявий моделлаштиришни реал иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таянган ҳолда кўрилишини белгилаб беради.
Ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларнинг характерига, мураккаблигига ва даврини узоқлигига қараб, молиявий сиёсат:
1.Молиявий стратегая. 2.Молиявий тактикага

Download 34.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling