Мавзу: Молияни бошқариш - Молияни бошқариш хақида тушунча
- Молияни бошқариш органлари ва уларнинг функциялари
- Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий режалаштиришдаги ўзгаришлар
Бошқарув- - Бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир.
Молияни бошқариш Объекти: - Молиявий муносабатлар (давлат бюджети, пенсия фонди, корхоналар ихтиёридаги марказлашмаган фондлар ва суғурта муносабатлари)
Субъекти: - Молия органлари, солиқ инспекциялари, молия бўлимлари ва суғурта органлари
Молияни бошқариш элементлари: - Режалаштириш
- Оператив бошқариш
- Назорат
Молияни бошқариш гуруҳлари: Умумий бошқарув - Умумий бошқарув субъектлари:
- Олий Мажлис
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
- Президент девони
Оператив бошқарув - Оператив бошқарув субъектлари:
- Молия вазирлиги
- Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари
- Суғурта ташкилотлари
- Молия бўлимлари
Давлат солиқ қўмитасининг асосий функциялари: - Солиқ қонунчилигини ҳаётга тадбиқ қилиниши устидан назорат қилиш;
- Барча солиқлар ва солиқ вазифасини бажарувчи мажбурий тўловларни субъектлардан тўлиқлигича ва ўз вақтида давлат бюджетига тушириш;
- Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича молияни умумий бошқарув органларига таклифлар бериш.
Молиявий режалаштиришнинг вазифалари: - Режали топшириқларни бажариш учун зарур бўлган молиявий ресурслар миқдори ва уларнинг манбаларини хисоблаш;
- Харажатларни иқтисод қилиш ва даромад резервларини аниқлаш;
- Марказлашган ва марказлашмаган фондлар ўртасидаги тақсимлашларни оптимал йўлларини қидириб топиш.
Молиявий режалаштириш усуллари
- Экстраполяция усули- ўтган хисобот даврининг молиявий натижаларидан хулоса чиқариб келгуси хисобот йили учун режа тузиш
- Норматив усул- белгиланган нома ва нормативлардан фойдаланиш
- Математик моделлаштириш усули- молиявий моделлаштиришни реал иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таянган ҳолда кўрилиши
Молиявий режалаштириш асосида молия механизми
Қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети дефицитини камайтириш, дотация ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириб бориш
Бюджетдан маблағларни энг зарур эхтиёжлар учунгина ажратиш, инвестициядан фойдаланиш,
Солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадлари барқарор бўлишини таъминлайдиган солиқ сиёсатини олиб бориш
- Барқарор молиявий сиёсатни амалга ошириш ҳамда иқтисодиётни барқарорлаштириш
- Республикамизнинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини хисобга олган холда бозор муносабатларининг негизларини шакллантириш
- Инвестициялар жалб қилиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун шароитлар яратиш
Do'stlaringiz bilan baham: |