Мавзу: Молиявий натижалар хисоби


Молиявий фаолият бўйича харажатларга куйидагилар киради


Download 117 Kb.
bet3/4
Sana30.04.2023
Hajmi117 Kb.
#1402312
1   2   3   4
Bog'liq
Молиявий натижалар ҳисоботи

Молиявий фаолият бўйича харажатларга куйидагилар киради:

  • -Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хисоб ставкалари даражасида ва улардан ортикча олинган киска муддатли хамда узок муддатли кредитлар бўйича, шу жумладан тўлов муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича тўловлар.
  • - Мулкни узок муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлар.
  • - Чет эл валютаси билан муомалалар бўйича салбий курс тафовутларидан зарарлар.
  • - Сарфланган (кимматли когозларга, шўъба корхоналарга ва хоказоларга) маблагларни кайта бахолашдан кўрилган зарарлар.
  • - Ўз кимматли когозларини чикариш ва таркатиш билан боглик харажатлар.
  • - Молиявий фаолият бўйича бошка харажатлар, шу жумладан салбий дисконт.

Молиявий фаолият бўйича харажатларни хисобда акс эттириш учун куйидаги хисобвараклар очилган:

  • 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»
  • 9620-«Курс фаркларидан зарарлар»
  • 9630-«кимматли когозларни чикариш ва таркатиш бўйича харажатлар»
  • 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошка харажатлар».

Фавкулодда фойда моддалари - бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, ходиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолият доирасидан четга чикадиган тусдаги муомалалар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдадир. Бунга даромадларнинг фавкулодда моддалари ёки асосий фаолиятдан олинган бошка даромадлар бўлимида акс эттирилиши керак бўлган ўтган даврлардаги фойда кирмайди.

Фавкулодда зарарлар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чикувчи ходисалар ёки муомалалар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташкари харажатлардир. Бунга фавкулодда ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр харажатлари кирмайди.

Фавкулодда фойда ва зарарлар куйидаги хисобваракларда акс эттирилади: 9710-«Фавкулодда фойда» 9720-«Фавкулодда зарар».

Якуний молиявий натижа - бу корхонанинг хисобот даврида жами фаолият турларидан олинган даромадлари билан жами фаолият бўйича кўрилган зарарларининг фаркидир.


Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling