4. Солик тўлагунча фойдани аниқлаш - 4. Солик тўлагунча фойда
- СТФ = УФ + ФП – ФЗ.
- Бунда; ФП – Фавкулотда вазиятлардан фойда.
- ФЗ – Фавкулотда вазиятлардан зарар.
- Хўжаликда ҳисобот йилида фавқулотда вазиятлардан фойда ва зарарлар бўлмагани туфайли фойдани ушбу мақсади хам асосий фаолиятдан фойда кўрсаткичига тенг.
5.Соф фойдани аниқлаш - 5.Соф фойда.
- СФ = СТФ – ДС – БС
- Бунда; ДС – даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ
- БС- бошқа солиқлар ва тўловалар.
- Хўжаликда ушбу кўрсаткич 12783 минг сўм, яъни ў фойдани 3 ва 4 турларини натижасидан аниқланган.
Пастдарғом тумани «Хамид чорвачилик вохаси » фермер хўжалигида фойданинг юқорида кайд этилган кўрсаткичлари бўйича маълумотлар 5 жадвалда берилган. Таҳлил - Жадвал маълумотларига кўра хўжалик кейинги 3 йил давомида хам фойдани 5 кўрсаткичидан учтаси бўйича маълумотга эга. Ушбу уч 30 кўрсаткичдан ҳам асосий фаолиятдан фойда билан соф фойдани бир хил бўлишлигини тўғри деб бўлмайди, чунки асосий фаолият бўйича фойдадан тўланадиган солиқ чиқарилгандан ушбу фойда билан соф фойдани бир хил бўлмаслиги аён бўлади. Хўжалик албатта солиқ тўловни амалга оширади, чунки у 2006 йилда буён фаолият кўрсатади ва солиқ бўйича имтиёзги эга эмас.
- Умуман хўжалик кейинги уч йилда 8 112, 3 273, 12 783 минг сўмлик соф фойдага эгалиги уни барқарор иқтисодий бақувват хўжаликлардан эмаслигини кўрсатади.
- Хўжаликни 2009, 2010, 2011 йиллар учун тўзилган «Молиявий натижалар тўғрисида»ги ҳисобот (2- шакл)да умумхўжалик фаолиятидан фойда ва солиқ тўлагунча қадар фойда кўрсаткичларини кўрсатилмаганлиги молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш тартиби бўйича қоидаларни бажарилмаганлигини кўрсатади.
5. Бошқа фаолиятлардан фойда. Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларини таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга биноан хўжалик юритиш субъектлари ялпи ва асосий фаолиятдан олинган фойдадан ташқари молиявий ва бошқа фаолиятлардан ҳам тегишли натижага эга бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |