Mavzu: moliyaviy natijalar hisobi


Download 1.27 Mb.
bet5/7
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1598381
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
moliyaviy natijalar hiobi ed (1)

Nazorat savollari
1. Asosiy faoliyat foydasi qanday aniqlanadi?
2. Buxgalteriya foydasi bilan soliq foydasining farqi nimada?
3. Ishlab chiqarilgan mahsulotlarni sotish sarflari nimalardan iborat?
4. M a’muriy-boshqaruv sarflarini hisobga olish qanday amalga
oshiriladi?
5. Moliyaviy faoliyat bo‘yicha sarflami hisobga olish qanday amalga
oshiriladi?
6. Daromadlami tan olish va ulaming tarkibi nimalardan iborat?
7. Moliyaviy natija deganda nimani tushunasiz?
8. Moliyaviy natijalaming shakllanishi va taqsimlanishi tartibi haqida
nimalami bilasiz?
9. Mahsulot sotishdan olingan yalpi foyda (zarar) hisobi qanday
tashkil qilinadi?
10. Asosiy faoliyatdan olingan boshqa daromadlar hisobining
xususiyatlari nimalarda o ‘z ifodasini topadi?
11. Davr xarajatlari hisobini tashkil qilishning dolzarbligi nimada?
12. Moliyaviy faoliyatdan olinadigan daromadlar tarkibiga nimalar
kiradi?
13. Moliyaviy faoliyat bo‘yicha xarajatlar hisobining xususiyatlari
nimalarda aks etadi?
14. Favqulodda foyda va zararlar tarkibi nimalardan tashkil topgan?
15. Yakuniy moliyaviy natija hisobini yuritish qanday tashkil qilinadi?

Misollar:
1-мисол.
Акциядорлик жамияти (АЖ) 2019 йил 1 июлда таъсис ҳужжатларида суммаси 4 000 000 000 сўм бўлган устав капитали қиймати рўйхатга олинган. Акциядорлик жамиятининг таъсисчилари сифатида тўртта акциядорэътироф
этилди. Компания таъсисчилари ўзаро ёзма битим туздилар, унда жамиятни ташкил этиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш тартиби,таъсисчилар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акциялар тоифалари ва турлари, уларни ҳажми ва тўлаш тартиби, таъсисчиларнинг жамиятни тузиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди. Ҳар бир акциядорулуши жамиятнинг устав капиталида тўртдан бир қисмини ташкил этди.
Жамият рўйхатдан ўтган устав капитали учун 40 000 дона номинал қиймати 5 000 сўм бўлган имтиёзли акция ва 760 000 дона қиймати 5 000 сўмлик оддий акциялар чиқарди.
2019 йил 15 июлда таъсисчиларнинг акциядорлик жамиятига бўлган қарзининг бир қисми тўланди. Акциядорлар томонидан қуйидаги активлар киритилди:

  • 1 200 000 000 сўм суммада асосий воситалар;

  • 1 000 000 000 сўм суммада товар моддий заҳиралар;

  • кассага 6 000 000 сўм миқдорида нақд пул;

  • ҳисоб-китоб ҳисобварағига 1 194 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари қабул қилинди.

Шундай қилиб, таъсисчилар томонидан мавжуд қарзларини қоплаш учун активларни шакллантириш бўйича умумий қиймати 3 400 000 000 сўмлик моддийбойликлар қабул қилинди.
Бухгалтерия ҳисобида бу операциялар қуйидагича акс эттирилади:




Хўжалик операциялари мазмуни



Сумма, сўм



Ҳисобварақлар боғламаси

Дебет

Кредит

1

Жамиятнинг устав капитали (УК) эълон қилинди

4 000 000 000

4610

8310

2


Таъсисчилар томонидан улуш сифатида берилган асосий воситалар муассислар томонидан келишилган қиймат бўйича бошланғич қиймат билан ҳисобга қабул қилиндии

1 200 000 000



0100


4610


3


Таъсисчилар томонидан берилган моддий заҳираларнинг ҳақиқий таннарх бўйича ҳисобга қабул қилинди

1 000 000 000



1000


4610


4


Таъсисчилар томонидан улуш ҳисобига берилган нақд пуллар кассага қабул қилинди

6 000000


5010


4610


5


Таъсисчилар томонидан улуш ҳисобига ўтказилган
пул маблағлариҳисоб-китоб ҳисобварағига қабул қилинди

1 194 000 000



5110


4610

2019 йилнинг III чораги бўйича молиявий-хўжалик фаолияти натижалари асосида акциядорлик жамияти 440 000 000 сўмлик соф фойда қайд этди. Дивидендларни тўлаш учун соф фойданинг 50% ини, яъни 220 000 000 сўмни, ажратишга қарор қилинди.
Биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Ҳар бир имтиёзли акцияга белгиланган 1 000 сўмлик дивиденд тўлаш кўзда тутилган.
Шундай қилиб, акциядорлик жамият имтиёзли акцияларига 40 000 000
сўм (40 000 дона имтиёзли акциялар * 1 000 сўм) ажратади ва 180 000 000
сўм (220 000 000 сўм – 40 000 000 сўм) оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш учун ажратади.
Лекин шу билан бирга дивидендлар барча оддий акцияларгаэмас, балки фақат унинг тўланган қисми бўйича тўланади. Бизнинг мисолимизда таъсисчилар ўз қарзини тўла тўламаганини кўрамиз: устав капитали 4 000 000 000 сўм миқдорида эълон қилинган эди ва фақат 3 400 000 000 сўм миқдорида тўланган.
Шундай қилиб, шаклланган устав капитали миқдори 3 400 000 000 сўм, 600 000 000 сўм тўланмаган капитал миқдорига тенг ва шунинг учун уларнинг миқдори бўйича дивидендлар тўланмайди.
Тўланмаган устав капитали суммасини билиб, тўланмаган акциялар сонини аниқлаймиз: 120 000 та оддий акциялар (600 000 000 сўм /5 000 сўм). Бинобарин, тўланганакциялар сони 640 000 та оддий (тўланган) акция (760 000 та оддий акция – 120 000 та оддий (тўланмаган) акция) тенг бўлади.
Битта оддий акцияга дивидендлар суммаси281,25сўмга (180 000 000 сўм /640 000 оддий (тўланган) акциялар) тўғри келади.
Бухгалтерия ҳисобида бу операциялар қуйидагича акс эттирилади:




Хўжалик операциялари мазмуни



Сумма, сўм



Ҳисобварақлар боғламаси

Дебет

Кредит

1


Жамият таъсисчиларига уларни имтиёзли ва оддий акцияларига мос равишда 40 000 000 сўм ва
180 000 000 сўм дивидендлар ҳисобланди

220 000 000



8710


6610


2

Дивидендлар бўйича даромад солиғи ҳисобланди, 5% (2020 йил)

11 000 000

6610

6410

3

Таъсисчиларга акциядорлик жамияти кассасидан дивидендлар тўланди

209 000 000

6610

5010


Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling