Мавзу: Монетар сиёсат


Download 3.67 Mb.
bet4/7
Sana26.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1724760
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
монетар сиёсат (3)

Дисконт инглизча Дискoунт – «скидка» сўзидан олинган бўлиб – банк амалиётидаги ҳисоб ставкасидир. Дисконт сиёсати – Марказий банкнинг ҳисоб ставкасини ўзгартириш йўли билан миллий валюта курсига ва тўлов балансининг ҳолатига таъсир этиш сиёсатидир. Фоиз ўзининг иқтисодий маъноси бўйича ссуда капиталидан фойдаланганлиги учун тўланадиган қўшимча қийматдир.

Марказий банкнинг монетар сиёсатини асосий инструментларидан яна бири бу – Марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларидир. Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати шундан иборатки, қимматли қоғозларга бўлган талаб ва таклифни тартибга солиб, бунда тижорат банкларининг қизиқишларини уйғотишдир.6 Очиқ бозордаги операциялар деганда Марказий банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан oчиқ бозордан қимматли қоғозларни сотиб олиши ва сотиши тушунилади. Очиқ бозорда амалга ошириладиган операцияларда катта миқдордаги хилма-хил қимматли қоғозлар иштирок этади. Улардан энг асосийлари сифатида Давлат хазина мажбуриятлари, Давлат қисқа муддатли облигациялари ҳамда Марказий банк томонидан белгиланган бошқа қимматли қоғозларларни кўрсатиш мумкин.

Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади. Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.


Марказий банк

Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари: нархларнинг; банк тизимининг; тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Марказий банкнинг банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Фойда олиш Марказий банкнинг мақсади ҳисобланмайди.

Марказий банк учун тақиқланган фаолият турлари Марказий банк: учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга, бундан ўз тасарруфидаги ташкилотлар мустасно; тижорат фаолиятини амалга оширишга; учинчи шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар беришга; банкларнинг капиталларида ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида (устав капиталларида) иштирок этишга ҳақли эмас. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, бошқа давлат органларига ва ташкилотларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини молиялаштириш учун кредитлар ёки молиявий ёрдам бермайди.


Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling