Мавзу: Мухтор Ашрафий уй музейи


Download 0.61 Mb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1369842
  1   2   3
Bog'liq
Намуна




МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ТАРИХ ФАКУЛТЕТИ
АРХИВШУНОСЛИК ЙЎНАЛИШИ

Мавзу: Мухтор Ашрафий уй музейи


МУЗЕЙШУНОСЛИК ВА КУТУБХОНАШУНОСЛИК ФАНИДАН
Мустақил иш
Бажарди: Ҳ.Р.Рахимов
Қабул қилди: М.Юсупов


Тошкент-2022
Режа






Кириш




1

Мухтор Ашрафийнинг ҳаёти ва ижоди.




2

Мухтор Ашрафий уй музейининг ташкил этилиши.




3

Мухтор Ашрафий уй музейи тўпламлари ва фаолияти.







Хулоса.







Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати.







Иловалар






Кириш


Мавзунинг долзарблиги: Мухтор Ашрафий уй музейи, унинг ташкил қилиниши, ундаги музей тўпламлари ҳақида маълумот бериш.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси: Мухтор Ашрафий уй музейи фаолияти мен учун янги мавзу саналади, бўлғуси санъат ходимлари учун албатта ўрганиш талаб қилинаётган мавзу саналади. Бунга сабаб Мухтор Ашрафий санъат соҳасининг етук инсони бўлганлигидир.
Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Мухтор Ашрафий уй музейи ва унинг иш фаолиятини тадқиқотчилар учун қандай аҳамиятли эканлигини, келажакда санъат йўлини танлаган ёш авлод учун тарбиявий аҳамият касб этишини кўрсатишдир. Асосий вазифа санъат соҳаси вакилларини Мухтор Ашрафий каби санъат соҳасининг етук жон куяри бўлишга ундаш, келажак ёш авлодни, санъат соҳасидаги билимларини бўйитиб, миллий санъатимиз равнақига янада ҳисса қўшиб унинг жаҳон сахналарида намойиш этилишига эришида ҳозирги вақтда яратилаётган имкониятларни фарқлай олишни ёритишдан иборат.

  1. Мухтор Ашрафийнинг ҳаёти ва ижоди

Ашрафий Мухтор Ашрафович – бастакор, дирижёр, педагог, замонавий ўзбек операси асосчиларидан бир. Ўзбекистон ҳалқ артисти, Носир ва Неру ҳалқаро мукофотлари, республика Давлат мукоффоти совриндори, йирик жамоат арбоби Мухтор Ашрафий кўп қиррали ижодий фаолияти билан ХХ аср Ўзбекистон мусиқа маданиятига улкан ҳисса қўшган. Унинг опера, мусиқали драмма, балет, симфоник, вокал камер чолғу, қўшиқ ва романс жанрларида яратган асарлари, замонавий ўзбек мусиқаси тарихида чуқур из қолдирган 1912 йил 11 июнда Бухоро шахрида санъаткор оиласи туғилган. У болалигидан мусиқага қизиқди ва 12 ёшида Абдурауф Фитрат томонидан ташкил этилган Шарқ мусиқа мактабига ўқишга киради, мақом устозларидан сабоқ олади. 1928 йил Самарқанд шаҳрида очилган Ўзбекистон мусиқа ва хореография институтига биринчилар қаторида ўқишга киради. Талабалик даврида М. Ашрафий Бухоро халқ қўшиқларини, Т. Содиқов Фарғона водийси қўшиқларини ва Ш.Рамазанов Хоразм халқ қўшинларини нотага олишади. Институт раҳбари Н.Миронов таҳрири остида 1931 йилда “Песны Ферганы, Бухары и Хива” номи билан нашрдан чиқади. Шу уч оғайни ўқиш даврида Н.Миронов раҳбарлигида “Садраш” номли (Содиқов, Рамазонов ва Ашрафий фамилияларининг биринчи бўғинларидан тузилган) симфоник оркестр учун марш яратдилар. Институтни тугатгач, Мухтор Ашрафий 1931-1934 йилларда “Ўзбекистон давлат мусиқали театр”ида бадиий раҳбар ва бош диридёр вазифасида ишлаган. Касб малакаси етарли бўлмаганини сезган Мухтор Ашрафий 1934-1937 йилларда Москва давлат консерваторияси қошида ташкил этилган Ўзбек опера студиясида атоқли композитор, профессор С.Н.Василенкодан сабоқ олади. 1937 йилда Москвада Ўзбекистон адабиёти ва санъати ўн кунлигида Мухтор Ашрафий дирижёр ва мусиқа раҳбари сифатида фаол қатнашган ва ўша йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Мухтор Ашрафий турли лавозимларда фаол ташкилотчилигини намоён қилди. 1938 йилдан республика давлат опера ва балет театрига бадиий раҳбар ва бош дирижёр, 1943-1947 йилларда эса директор лавозимини ҳам эгаллайди. 1947-1961 йилларда Тошкент давлат консерваторияси ректори ва опера -симфоник дирижёрлиги кафедрасининг мудири, 1964-1966 йилларда янги ташкил топган Самарқанд опера ва балет тетри директори, бадиий раҳбар ва дирижёр, 1966-1971 йилларда Алишер Навоий номидаги Академик катта опера ва балет театри бадиий раҳбари ва бош дирижёри, 1971-йилдан умрининг охиригача Тошкент давлат консерваторияси ректори вазифасини бажарган. Дирижёрлик фаолияти орқали Мухтор Ашрафий узоқ йиллар давомида ўзбек Оврўпа ва рус классик копмозиторларининг опера, балет ҳамда симфоник асарларини тарғиб қилди. Ўзбекистон мусиқа санъатини республикаларда ўтказиладиган декада ва фестивалларда, қўшиқ байрамларида, тўрли танлов концертларида қатнашди. Мухтор Ашрафий ижодий мероси серқиррадир. У мусиқанинг ҳар ҳил жанр ва шаклларида ижод қилиб, кўп асарлар яратди. Композитор, айниқса, мусиқий саҳна асарларига кўпроқ эътиборини қаратган. 1958 йилда Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони асосида К.Яшин ва М.Муҳаммедовларнинг либреттоси (мусиқий драмма асари)га “Дилором” операсини Мухтор Ашрафий мустақил равишда басталади. 1962-йилда Фурқат сиймосига бағишлаб И. Султон либбертоси асосида “Шоир қалби” номли операсини яратган. Шулар билан биргаликда Мухтор Ашрафий бир қатор балетларининг мусиқа муаллифи яъни “Севги тумори” Г.Миллер либреттоси 1969-й, “Тумер Малик” М.Ашрафий либреттоси 1970-й, “Матонат” А.М.Камел либреттоси 1971-й, бу балетнинг премъероси 1972-йилда Миср давлатининг пойтахти Қоҳира шахридаги опера ва балет театрида ўтган ва Ж.Носир мукофотига 1973-йили сазовор бўлган. Шулар билан биргаликда яна Мухтор Ашрафий қуйидаги кинофильмларнинг мусиқа муаллифи, яъни 1965 йилда “Момоқалдироқда туғилганлар”, 1965 йилда “Кониюта ғорининг сири”, 1968-йилда “Дилором” фильм операси, 1970-йилда “Қадим қалъа афсонаси”, 1972-йилда “Семурғ”, 1972-йилда “Ганг дарёсида тонг” каби мусиқалар. Йиллар давомида Мухтор Ашрафий йирик мусиқий асарлар билан бир қаторда турли якка чолғуларга, ансамблларга ҳар ҳил жанрларда куй, қўшиқ ва романслар ёзган. ХХ-аср Ўзбекистон мусиқа маданиятининг ривожланишидаги улкан хизматлари учун Мухтор Ашрафий 1937-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1934-йилда “Ўзбекистон ҳалқ артисти” фахрий унвонлари, 1937-йилда “Шуҳрат” ордени, икки маротаба яъни 1943 ва 1952 йилларда Давлат мукофотларига, 1970-йилда “Ҳамза” номидаги республика давлат мукофотига, 1972-1973 йилларда Жамол Абдул Носир номидаги Миср давлат мукофоти совриндори бўлган. Мухтор Ашрафий 1975 йил 15 декабрь куни Тошкент шахрида 63 ёшида вафот этган. 1975 йил бастакорнинг “Ҳаётимда мусиқа” номли хотира китоби нашрдан чиққан, вафотидан бир йилдан сўнг Тошкент консерваториясига унинг номи берилган. Ўзбек операси асосчиларидан бири, атоқли ўзбек бастакори Мухтор Ашрафий шарафига бастакор умрининг сўнгги йилларини ўтказган (1969 йилдан 1975 йилгача) уйи ўрнида музей ташкиллаштирилган.
https://arxiv.uz/uz/documents/referatlar/san-at/
https://arboblar.uz/uzkr/people/mukhtar-ashrafi


Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling