Мавзу: Нақд пул айланмаснинг таркиби. Режа


Download 0.56 Mb.
Sana24.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1051095
Bog'liq
Мирзаева М пул ва банк Му


Мустакил иш
Грух: БХ ва А-91-2
Бажарди: Юлдашев З
Қабул қилди: Мирзаева M

Мавзу: Нақд пул айланмаснинг таркиби.

Режа:

1. Пул айланмасининг моҳияти


Нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловларнинг йиғиндиси пул айланмасини ташкил қилади. Пул айланмаси таркиби нақд пул ва нақд пулсиз шаклида амалга ошириладиган айланмаларни ўз ичига олади
Нақд пул айланмаси – бу қоғоз пуллар ва танга пуллар воситасида амалга оширилиб, нақд пуллар ҳаракати жараёнида намоён бўлади. Нақд пул айланмаси асосан жисмоний шахслар ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган айирбошлаш муносабатларини амалга оширишга хизмат қилади
Нақд пулсиз айланмалар – бу кредит муассасаларида очилган ҳисобрақамлар ёрдамида пулларни ҳисобдан ҳисобга кўчириш орқали амалга оширилади

2. Пул айланмаси таркиби

Чизмадан кўриниб турганидек, пул айланмасини тўртта йўналишга ажратиш мумкин.

  • Чизмадан кўриниб турганидек, пул айланмасини тўртта йўналишга ажратиш мумкин.
  • Биринчи йўналиш, пул маблағлари шаклига кўра, нақд пулли айланмаси ва нақдсиз пул айланмасидан ташкил топган.
  • Иккинчи йўналиш, пул айланмасида иштирок этаётган субъектлар жойлашувига кўра, бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланмасидан иборат.
  • Учинчи йўналиш, пул функцияларининг намоён бўлишига қараб муомала воситаси ва тўлов воситаларини ўз ичига олади.
  • Тўртинчи йўналиш, товар – пул муносабатларининг акс этишига кўра, товарли пул обороти ва товарсиз пул оборотлари кўринишида намоён бўлади.

Нақд пул айланмасини ташкил этиш

  • Аввалги бўлимларда таъкидлаганимиздек, пул айланмаси нақд пулсиз ва нақд пулли ҳисоб – китоблардан ташкил топади. Нақд пулли ҳисоб – китоблар бевосита нақд пуллар билан амалга оширилади. Иқтисодиётда пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китобларнинг улуши сезиларсиз даражада бўлиб, тахминан 5 – 12 фоиз атрофида тебраниб туради. Мамлакат пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китоблар улушининг пастлиги ёки ортиб бориши иқтисодиётда ишлаб чиқариш даражаси, молия – кредит тизими ва миллий валютанинг барқарорлиги ҳамда бошқа қатор омиллар билан изоҳланади.

Марказий банк пул муомаласини тартибга солишда ва нақд пулли ҳисоб – китобларни ташкил этишда қуйидаги ишларни бажаради:


Нақд пул айланмасини хомчўт (прогноз) қилади
Пул муомаласини ташкил этади ва тартибга солади
Нақд пулларни тижорат банкларига жўнатиш, қабул қилиш, сақлаш ва самарали фойдаланиш устидан назоратни ташкил этади

Нақд пулларни қабул қилиш тартиби

  • Юридик шахслардан нақд пулларни банк кассасига қабул қилиш инкассация хизмат ёки истисно тарзида уларнинг ўзлари томонидан банкка олиб келиб топшириш орқали амалга оширилади.
  • Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда юридик ва жисмоний шахслардан нақд пулларни қабул қилиши мумкин:
  • савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидан тушган тушумлар;
  • солиқлар, йиғимлар, бож ва бошқа мажбурий тўловлардан тушган тушумлар;
  • омонатларга топширилган тушумлар;
  • почта ўтказмалари учун тушган тушумлар;
  • банк карталарига тушган тушумлар;
  • бошқа мақсадлардан тушган тушумлар.

Мижоз ўзи пул тушумларини банкка топширганда ҳужжатларнинг айланиш тартиби

Фойдаланилган адабиётлар

  • Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Т.: “Иқтисод – молия”, 2007.
  • Смит А. Исследовние природе и причинах богатства народов. Том 1. –С.418, 421.
  • Юм Д. Опыты. –М.: Издание К.Т.Солдатенкова, 1986. –С.20.
  • Соколов Б.И. Деньги, кредит и банки. Учебник. –М.: ТК Вебли, Изд – во. Проспект, 2008. –С.8.
  • Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Т.: “Иқтисод – молия”, 2007, 7 б.
  • Рашидов О.Ю. ва бош. Пул, кредит ва банклар. Дарслик. –Т.: ТДИУ, 2008. 11 – б. (432б).
  • Аристотель. Сочинения: 4 т. –М.: 1983. Т. С.325.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling