Мавзу: нақд пул муомаласини тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш йўллари мундарижа


Замонавий пуллар ва нақд пул муомаласи


Download 87.18 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi87.18 Kb.
#1580078
1   2   3   4   5
Bog'liq
dissertatsiya kril

Замонавий пуллар ва нақд пул муомаласи

Бу иккала терминнинг бир-бирига ўхшаш ва бир-биридан фарқли жиҳатлари келтириб ўтишимиз мумкин. Келинг аввало замонавий пуллар ҳақида тўхталиб ўтсак.
Замонавий пулларнинг турлари

  • 1.Нақд пуллар

  • 2.Нақдсиз пуллар (электрон пуллар)

Банкларнинг ривожланиши, ўзаро тўловлар ва ҳисоб – китоблар ҳажмининг ортиши, шунингдек, техника ва технологиянинг такомиллашуви натижасида ХХ асрнинг иккинчи ярмидан тўлов инструменти пластик карточлар бўлган электрон пуллар вужудга келди. Пластик карта – бу пулларни нақдсиз кўринишда кўчириш ёки нақд пул кўринишда олиш имкониятини берадиган, банклар ва бошқа кредит муассасалари томонидан чиқарилган номли тўлов ҳужжатидир. Пластик карталарининг банк тизими ва ундан фойдаланувчилар учун қулайлик жиҳатлари жуда кўп. Хусусан :
– киши 20,30 млн сўмни ҳамёнида олиб юролмайди, лекин пластик картада бундай муаммо мавжуд эмас;
– ҳамёнингиздаги пулни йўқотсангиз ёки унутиб бирор жойда қолдирсангиз улардан бегона шахс фойдаланиши мумкин, лекин пластик карталардан бегона шахсларни фойдаланиш имконияти жуда чегараланган. Чунки уларнинг махсус пароли мавжуд, шу билан бирга, пластик картани йўқотган шахс зудлик билан банкка хабар берса унинг ҳисобрақамлари бўйича тўловларни тўхтатиб қўйиш мумкин;
– банклар нақд пулларни ташиш, сақлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва мижозларга бериш каби қўшимча меҳнат ва сарф харажатдан фориғ бўлади;
– банклар депозит сиёсатидан келиб чиқиб фойдаланувчи пластик картадаги вақтинчалик фойдаланмай турган қолдиқ суммаларига қўшимча фоиз тўлаши мумкин Ҳозирги кунда барча тижорат банклари ўз пластик карточкаларига эга бўлиб, уларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Ўзбекистон тижорат банклари томонидан жорий этилган пластик карталар билан ҳисоб – китоблар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қуйидагича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда:
– савдо нуқталарида пластик карталар билан ҳисоб – китобларни амалга ошириш учун терминалларни кўпайтириш;
– иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларни пластик карталарга ўтказиш жараёнини янада такомиллашириш;
– барча банк бўлимлари бошқа банкларнинг пластик карточкалари бўйича ҳам нақд пулларни ечишлишини таъминлаш .
Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича Марказий банк ва тижорат банклари, тегишли муассасалар, шунингдек, савдо нуқталари томонидан амлага оширилаётган ишлар пластик карталарни янада кенгроқ ва самарали ишлашига имконият яратади.
Пул ҳақида гапирар эканмиз-ХХИ компютер-технологиялар асрида – янги электрон пуллар,электрон тўлов тизимлари ҳақида гапирмасдан илож йўқ.Биз юқорида элекрон пуллар ҳақида гапириб ўтган эдик.Электрон пулларнинг пайдо бўлиши ва қўлланилиши натижасида эса,электрон тўлов тизимларини банклар турли янги технологияларни қўллаши натижасида ривожланмоқда.Масалан , Мобиле Банкинг, Интернет Банкинг, СИМ Апплиcатион-тооклит, РФИД Течнологй,ИВР ,WАП,УССД,Мобиле Моней ва шу кабилардир Арзон компютерларнинг яратилиши ва Интернет ни кенг тарқалиши электрон тўловларни татбиқ этишга шарт-шароит яратди. Қадимда чекларни почта орқали юбориш орқали тўлашингиз шарт эди. Аммо ҳозирги кунда сиз банкларнинг Wеб сайтига (ёки Мобил иловаларига) кириб, бир нечта клавишларни босиш орқали тўловни электрон кўринишда юборишингиз мумкин. Сиз нафақат почта харажатларини камайтирасиз, балки кам ҳаракат талаб қилганлиги боис ҳисобни тўлаш деярли севимли машғулот ҳисобланади. Банклар томонидан таъминланган электрон тўлов тизими ҳисобни тўлаш учун тармоққа уланиш заруриятидан қутқариб, такрорланадиган тўловлар автомат равишда сизнинг ҳисобрақамингиздан ечиб олинади. Баҳоланишича тўловни чекда амалга оширилишига нисбатан электрон кўринишда ўтказилиши 1 доллардан ортиқ транзаксион харажатни келтириб чиқаради. Шунинг учун АҚШда электрон тўловлар янада кенгроқ қўлланилмоқда. Электрон тўловлар технологияси фақатгина электрон шаклда мавжуд бўлган пул – электрон кўринишдаги пуллар (ёки э-моней) нафақат чекларни балки нақд пулларнинг ўрнини босди. Электрон пулларнинг биринчи кўриниши дебет пластик карточкаси эди.Кўплаб банклар ва Виса ҳамда Мастер Cард каби компаниялар дебет карточкаларни чиқаришади. Банкомат учун карточка ҳам дебет карточка сифатида ишлайди. Электрон пулларнинг анча такомиллашган шакли – хотирали карточка ҳисобланади. Бундай карточкаларнинг соддароқ варианти телефон кўринишида бўлиб, олдиндан пул тўлаш орқали сотиб олинади ва истъемолчи томонидан маълум бир харидларни амалга ошириш имконияти бўлади. Хотирали анча мураккаб карточка смарт карта хисобланади. Карточка микропротсессори банк хисобварағидан электрон пулларни эчиб олиш орқали смарт картани электрон пуллар билан тўлдиради. Смарт карталар билан телефон аппаратлари ва персонал компютерлар билан махсус жиҳозланган банкоматлар ишлайди. Электрон пулларнинг учинчи шакли товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун фойдаланиладиган электрон нақд пуллар ҳисобланади.Электрон пулларнинг қулайлигини ҳисобга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, барча тўловлар электрон кўринишда амалга ошириладиган нақд пулсиз жамиятга тезкорлик билан ўтиш имкониятига эгамиз. Аммо бу ҳодиса содир бўлмаслигининг асосий сабабларидан бири – бу электрон пулларга ўтиш ишончлилик ва хавфсизлик масаласида бир қатор саволларни ўртага ташлайди. Биз тез-тез қандайдир хакер маълумотлар базасини очганлиги ва мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритганлиги тўғрисида эшитиб қоламиз. Кўп учраб турадиган холатларидан бири жиноятчилар электрон тўлов тизимидаги банк хисобрақамларини очишиб, бировнинг хисобварағидаги пулларни ўғирлаш орқали ўзининг хисобрақамига ўтказиб юборади. Бундай турдаги фирибгарликларни олдини олиш мақсадида қилинган харакатлар информатсион технологиялар хавфсизлиги соҳасида янги тадқиқотларни ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Бу масалада хавотирнинг кучайишига яна бир сабаб шу билан изоҳланадики, электрон маблағлардан тўлов сифатида фойдаланиш сотиб олувчиларнинг эҳтиёжларини тўғрисида “электрон из” ларни қолдирилишига сабаб бўлади. Ҳукумат, иш берувчилар ва савдогарлар ушбу маълумотлардан фойдаланиши орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига дахл қилишлари мумкин бўлади. Юқоридаги сабаблар тўлиқ электрон тўлов тизимларига ўтишимизга ҳалал бераётган бўлсада, рақамли технологияларнинг такомиллашиб бориши натижасида мутлоқ нақдсиз пулларга ўтишимиз мумкин.
Нақд пул муомаласи ҳақида гапирар эканмиз аввало пул муомаласининг ўзига тўхталиб ўтишимиз лозим. Пул муомаласи- (муомала воситаси) пул ёрдамида товар ўзининг пул қийматига айирбош қилинади. Бу функтсияни бажариш учун нақд пул бўлиши лозим. Бу функсия ёрдамида товарларни бир-бирига айирбошлаш-бартер усулига чек қўйилади. Тарихий тараққиёт кўрсатадики, жамият ривожланишининг илк босқичларида бартер қилишлар меҳнат маҳсулини айирбош қилишининг ягона йўли бўлган. Бартернинг ноқулайлиги шундан иборат бўлганки, А товар эгаси, Б товарни сотиб олиш учун, нафақат Б товар ишлаб чиқарувчини, балки Б товар эгасига зарур бўлган товарни ҳам топа олиши керак эди. Бу жуда қийин жараён бўлиб, юзлаб товарларни муомалага жалб қилган ҳолда кўзлаган мақсадга эришиш мумкин бўлган. Олтиннинг пул сифатида ишлатила бошлаши натижасида бартер усули товар айирбошлашнинг усули сифати ўз аҳамиятини йўқотди. Лекин, шуни таъкидлаш керакки, бартер усули ҳозирги кунда ҳам баъзи ҳолларда жаҳон амалиётида қўлланилиб келмоқда. Товар дефитсити, инфляция суръатларининг ошиб кетиши, мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг йўқлиги шароитида бартер бўйича товарлар ҳаракатини амалга ошириш томонлар учун қулай ҳисобланади. Пулнинг муомала воситаси функтсиясида товар қўлдан қўлга ўтади ва муомаладан четлашади, яъни истеъмолчи эгалигига ўтади. Пул ва товарнинг ҳаракати (Т-П-Т) қисқа вақт ичида тугалланади. Қийматнинг доимо бир шаклдан иккинчи шаклга (товар-пул ва пул-товар) ўтиб туриши пулнинг муомала воситаси функтсиясининг асосини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам бу функтсияни бажаришда нақд пул бўлиши, у барқарор, сифати юқори бўлиши керак. Ўзбекистонда муомала воситаси функтсиясини Марказий банк томонидан чиқарилган қоғоз пуллар ва металл тангалар бажаради. Муомалага чиқариладиган нақд пуллар миқдори савдо-сотиқ ҳажмига, иш ҳақи тўлашнинг вақтига, аҳолининг банкдан қарзга маблағлар олиш имкониятига ва бошқалар омилларга боғлиқ. Муомала воситаси функтсиясининг хусусиятлари сифатида қўйидагиларни келтириш мумкин:
- бу функтсияни реал, нақд пуллар бажаради;
- товар ва пул бир-бирига қарма қарши, бир траекторияга ҳаракат қилади;
- товар ва пул харакати бир вақтда юзага келади;
- товар сотувчи ва товар сотиб олувчи ўртасидаги муносабат тугалланади ва томонлар товарга ёки пулга эга бўладилар;
- пул муомала воситаси бўлиши учун аввалом бор қиймат ўлчови бўлиши керак



Download 87.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling