Мавзу: нақд пул муомаласини тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш йўллари мундарижа
Тадқиқотда қоʻлланилган услубларнинг қисқача тавсифи
Download 87.18 Kb.
|
dissertatsiya kril
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
- Магистрлик диссертасиясининг таркибий тузилиши
- 1 боб Нақд пул муомаласининг назарий асослари Нақд пул муомаласининг пул айланмасидаги ўрни
Тадқиқотда қоʻлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. Диссертатсияда гуруҳлаш, таркибий таҳлил, қиёсий таҳлил, тизимли ёндашув, коʻрсаткичлар динамикаси, иқтисодий-статистик таҳлил усули каби усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Мазкур тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти шундан иборатки, унда тавсия этилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан Оʻзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пул муомаласини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқишда фойдаланиши мумкин. Диссертасия материалларидан олий оʻқув юртларида “Пул, кредит ва банклар”, “Монетар сиёсат”, “Банк иши” фанлари оʻқув дарстурларини такомиллаштириш ва оʻқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин. Магистрлик диссертасиясининг таркибий тузилиши. Кириш, асосий мазмунини ифодаловчи учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар роʻйхати ва иловалардан иборат. 1 боб Нақд пул муомаласининг назарий асослари Нақд пул муомаласининг пул айланмасидаги ўрни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларини қарор топтириш долзарб тадбирлардан бўлган пул, кредит ва банклар тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оширишни тақозо қилади. Пул – бу махсус товар, умумий эквивалент бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди. Бу таъриф пулни қуйидаги хусусиятларини ўзида ифодалайди: 1. Пулнинг бошқа товарлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги. 2. Пул – бу умумий эквивалент – ягона товар бўлиб қолган товарлар қийматини ўзида ифода қилиши. 3. Пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган меҳнат ва бошқа харажатларни ўзида ифода қилиши. 4. Пулнинг ҳар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасидаги юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ифода қилиши ва бошқалар (пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлиши). Бозор муносабатларига ўтиш иқтисодий категория сифатида пулнинг, кредитнинг, фоиз, солиқ ва бошқа категорияларнинг моҳияти ва аҳамиятига бошқача ёндашиш зарурлигини тақозо қилади. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида банк-молия тизимининг аҳамияти тубдан ўзгармоқда. Шу сабабли, банк тизимини такомиллаштириш, банкларнинг мустақиллигини ва пул муомаласидаги аҳвол учун жавобгарлигини ошириш, пул-кредит муносабатларини тартибга солиш, сўмнинг барқарорлиги ва юксак нуфузини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш, шунингдек, тегишли илмий хулосалар чиқариш ва тавсияларни ишлаб чиқиш ўта долзарб масалалардан ҳисобланади. Бугунги кунда қуйидаги саволлар илмий нуқтаи назардан жавобларини кутмоқда: нақд пул ва кредит эмиссиясининг ўсишига сабаб нима? аҳоли қўлидаги пулнинг ҳаракатсиз туриб қолишига қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин? маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминламаган корхона (фирма) уларга кредит берилишига йўл қўймаслик учун қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим? миллий валюта курсини алмашуви ва барқарорлашувини таъминлаш учун қандай тадбирлар амалга оширилиши керак? инфляцияни олдини олиш ва уни пасайтириш омиллари нималардан иборат? Мамлакат ривожланишининг асосий дастагларидан бири пул бўлиб, бозор иқтисодига ўтиш ва унда иш юритишда унинг роли ва аҳамияти яна ошиб боради. Дарҳақиқат, пул - «бозор тили» деб бекорга айтишмаган. Яна бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромадлар ва харажатлар, молиявий талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражаларда фақат пулда ифода қилинади. Пулнинг иқтисодий моҳияти ва унинг заруриятига хориж иқтисодчилари алоҳида э'тибор қаратган бўлмасаларада, иқтисодий назариячиларнинг асарларида унга нисбатан берилган фикрларини учратиш мумкин. Масалан, А.Смит пулни иқтисодий категория даражасига кўтариб, унга пул – бу муомаланинг буюк г'илдираги, савдо сотиқнинг юксак қуроли сифатида та'риф беради. Д.Юм А.Смитнинг пул хусусидаги қарашларига э'тироз билдириб, Пул бу – савдо сотиқнинг г'илдираги эмас, балки у ёг'и, шу савдо сотиқ г'илдирагини эркин ва юмшоқ юришига имконият яратадиган воситадир деган фикрни билдиради. Россиялик иқтисодчи олимлар ҳам пулнинг иқтисодий моҳиятига алохида э'тибор қаратишган. Жумладан, иқтисод фанлари доктори, профессор Б.И.Соколов пулнинг моҳиятига пул меҳнат тақсимоти чуқурлашиб бораётган ушбу жамиятда товарларни айирбошлаш ва тўловларни амалга ошириш ишларини енгиллаштиради дея та'кидлайди. Ўзбекистонлик иқтисодчи олима Ш.З.Абдуллаева ўзларининг пул, кредит ва банклар масаласига баг'ишланган иқтисодий адабиётларида пулнинг моҳиятини очишда учта жиҳатига э'тибор қаратиш лозимлигини та'кидлайди. Биринчидан, пулнинг исте'мол қийматида бошқа товарларнинг қиймати ўз аксини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган аниқ меҳнат асосини абстракт меҳнат ташкил этади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади деган фикрни илгари сурадилар. Президентимиз томонидан 2017 йил 7 февралда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” деб номланувчи ИИИ йўналишида ҳам: илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, шунингдек валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш; банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини кредитлашни янада кенгайтириш масалалари алоҳида кўрсатиб ўтилган. Пул айланиши - нақд пуллик ва нақд пулсиз шакллардаги пул белгиларининг узлюксиз ҳаракат жараёнидир. Қийматнинг ўзидан ажралганлик ҳозирги пул айланишининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бошқача айтганда, ҳозирги пул айланиши металл пуллар муомаласи шароитидаги каби қийматли эмас, чунки пул белгисининг қиймати номиналдан анча кам ва унинг аҳамияти бўлмаслиги мумкин. Пул айланиши пул маблағлари ҳаракатининг қуйидаги муайян йўлларидан таркиб топади: 1. Маблағларнинг марказий банк билан тижорат банклари ўртасидаги ҳаракати. Бундай ҳаракат пул маблағлари эмиссияси жараёнлари ва тижорат банклари маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захиралаш фондига кўчирилиши билан боғлиқ. Тижорат банкларининг кредитлаш жараёнлари муносабати билан пул маблағларининг кўчирилишини ҳам шунга киритиш мумкин. 2. Пул маблағларининг тижорат банклари ўртасидаги ҳаракати. Бу ҳолда ушбу банкларнинг мижозларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ пул кўчиришлар ёки тижорат банкларининг ўзаро кредитлашлари назарда тутилади. 3. Фирмалар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг ушбу иқтисодий субъэктлар ўртасидаги ҳаракати товарлар айланиши ва бундай товарлар айланишидаги, шунингдек, ўзаро талабларни ҳисобга олишдаги ҳақ тўлаш жараёнлари билан боғлиқ. 4. Банклар, фирмалар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг ушбу субъэктлар ўртасидаги ҳаракати асосан кредитлаш ва қарз мажбуриятларини ҳисобга олиш оператсиялари, шунингдек, пул маблағларини сақлаш ва кўчиришга доир оператсиялар билан боғлиқ. 5. Банклар ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағлари истеъмолчилик кредитини бериш ва пул маблағларининг аҳолининг даромадларини сақлаш ва кўпайтириш мақсадларидаги ҳаракатига доир фаол жараён сабабли кўчирилади. 6. Фирмалар, ташкилотлар ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат. Пуллар ҳаракатининг бу йўли маблағларнинг товар айланиши оператсияларига ҳақ тўлаш ва уй хўжаликларининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаши муносабати билан кўчиб юришидан иборат бо‗лади. 7. Банклар ва молия институтлари ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг ушбу иқтисодий муносабатлар субъэктлари ўртасидаги ҳаракати ўзаро кредитлаш оператсиялари ва иқтисодий фойда олишга Ёки учинчи субъэктларнинг муайян оператсияларини расмийлаштиришга ёрдам берувчи бошқа молиявий ҳаракатлар доирасида амалга оширилади. 8. Молия институтлари ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг бу ҳолдаги ҳаракати аҳолининг, одатда, ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида муайян молия оператсияларини бажариши билан боғлиқ. 9. Жисмоний шахслар ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағлари ҳаракатининг бу йўли энг сезилмайдиган, лекин пул маблағларининг қайта тақсимланиши тизимидаги энг муҳим йўллардан бири ҳисобланади, чунки у маблағларнинг аҳоли ўртасида кўчиб юришидан иборат. Одатда, бундай кўчиб юришнинг мақсади маиший масалаларни ҳал этиш ва ўз оиласи аъзолари фаровонлигининг муайян даражасини тутиб туришдир. Пул айланиши нақд пуллик ва нақд пулсиз шакллардаги пул белгиларининг узлюксиз ҳаракат қилиш жараёнидир. Ўз навбатида пул айланиши тўлов воситалари муомаласининг икки шаклига: пул муомаласи (ёки нақд пуллар айланиши) ва пул тўлов айланишига бўлинади. Ушбу режада биз нақд пул муомаласининг пул айланмасидаги ҳолати ҳақида гапирар эканмиз келинг буни биргаликда, кўриб чиқамиз.Мамлакатимизда тижорат банклари ва нобанк молия ташкилотларини фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи орган бу Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ҳисобланади. Марказий банкнинг статистик маълумотларига таяниб биз қуйидаги пул муомаласининг асосини ташкил қилувчи кўрсаткичлар ҳолатларини кўриб ўтишимиз мумкин. Булар қуйидагилар: пул базаси кенг манода пул массаси(М2) марказий банкдан ташқари нақд пуллар миллий валютадаги пул массаси Юқоридаги жадвалдан шуни билиб олишимиз мумкинки, пул массаси, пул базаси ва Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар ҳажми бизнинг Ўзбекистон Республикасида 01.012019- 01.01.2022 йиллар оралиғида мос равишда ўсиш тенденсияси кузатилган. Бу нима дегани, нақд пуллар ҳажмининг ошиши иқтисодиётимиз учун қанчалик самарали ва қанчалик аҳамиятли буни келгусидаги бобларимизнинг амалий қисмида тўлиқ таҳлил қилиб ўтамиз. Download 87.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling