- 2. Қобииятларнинг миқдор ва сифат тавсифи
- 7. Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар
- Қобилият-шахсга маълум фаолиятни муваффақиятли бажариш, билимларни тез ва осонлик билан ўзлаштиришга ёрдам берувчи индивидуал психологик хусусият.
- Қобилият-шахснинг муайян фаолият турини муваффақиятли бажаришга бўлган лаёқат даражасини ифодалайдиган, турмуш жараёнида ҳосил қилинган индивидуал хусусиятлар йиғиндиси.
- Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятларининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. Уларнинг миқдор тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларни шахс томонидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга қараганда малака, билимлардан нечоғлик тез, енгил, пухта фойдалана олишини намойиш қилади.
- Психология фанида қобилиятлар қуйидагича тавсифланади.
- Табиий қобилиятлар одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок қилиш хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша олиш шулар жумласидандир.
- Махсус инсоний қобилиятлар ижтимоий-тарихий табиатга эга бўлиб, ижтимоий ҳаёт ва тараққиётни таъминлайди. Махсус инсоний қобилиятлар ўз навбатида умумий ва хусусий қобилиятларга бўлинади.
- Умумий қобилиятлар инсоннинг турли фаолиятлари муваффақиятини таъминловчи ақлий қобилиятлар хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл ҳаракатларини аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат.
- Бадиий қобилият сенсор образли фикрлашнинг алоҳида ривожланган бўлимини, ўткир эмоционал таъсирчанлик ва реактивликни талаб қилади. Бу қобилиятга тасвирлаш, мусиқавий, артистик ва адабий қобилиятлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |