Мавзу: Очик конларда ишлатилувчи юклаш машиналари ишчи органлари турларини органиш Режа
Download 382.5 Kb.
|
SHAG\'ZOD
Мавзу:Очик конларда ишлатилувчи юклаш машиналари ишчи органлари турларини органиш Режа: Очиқ кон қазиш-юклаш машиналари синфлари; Бир чўмичли экскваваторлар турлари; Бир чўмичли экскаваторлари ишчи органи конструкцияси буйича турлари ва ишлаш принципи; Бир чўмичли экскаваторлар унумдорлигини аниқлаш йуллари. Очиқ кон машиналарини бажарадиган ишларига караб, яъни технологик белгисига караб еттита синфга булинадилар. Тог жинсларини казиб олишга тайёрловчи машиналар. Булар асосан кон очувчи машиналар, бурғиловчи машиналар в ах.к. Казиб олиб-юкловчи машиналар – махсус экскаваторлар. Казиб-ташувчи машиналар – бульдозерлар, тягачлар. Ташувчи машиналар. Агдарма ташкил этувчи машиналар. Ердамчи ишларни бажарувчи машиналар. Саралаш ва бойитиш ишларини механизациялаштириш машиналари. Экскаваторлар - кон жинсларини ковлаб олиб ағдармага тўкиш ёки транспорт воситасига юклаш учун мўлжалланган ер ковлайдиган машиналардир. Барча экскаваторлар икки гуруҳга ажратилади: бир чўмичли узлукли ва кўп чўмичли узлуксиз иш жараёнли. Бир чўмичли экскаваторлар кам жипслашган юмшоқ жинсларни қазиб олади ёки юмшатилган қаттиқ жинсларни қамраб йиғиб олади ва ўз навбатида маълум масофага силжитади, силжитиш вақтида қамраш ёки қазиб олиш тўхтайди; кўп чўмичли экскаваторларда эса бу жараёнлар бир вақтнинг ўзида бажарилади. Ҳар қандай бир чўмичли ёки кўп чўмичли экскаватор қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топади: иш бажарувчи, механиқ, юриш ва куч бериш ускуналари, бошқариш механизмлари, рама билан платформа, устки қурилмалар ва кузов. Умумий ҳолда экскаваторлар қуйидаги белгилари бўйича синфларга ажратилади: - бажарадиган иши тури ва ишга белгиланишига кўра; - чўмичи ҳажми (V, м3 - бир чўмичли экскаваторлар учун) ёки назарий унумдорлиги (Q, м3/тонна – кўп чўмичли экскаваторлар учун) бўйича; - иш бажарувчи, юриш ва куч бериш ускуналари тури бўйича. Download 382.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling