Мавзу: Очик конларда ишлатилувчи юклаш машиналари ишчи органлари турларини органиш Режа


Download 382.5 Kb.
bet4/4
Sana27.12.2022
Hajmi382.5 Kb.
#1068903
1   2   3   4
Bog'liq
SHAG\'ZOD

Карьер гидравлик экскаваторлари ЭГ-12АУ ва ЭГ-20У чўмичлари сиғими 12 ва 20 м3. Ишчи ускуналарининг барчаси алоҳида гидравлик юритмаларга эга.
Гидравлик экскаватор (7.3-расм) ларда стрела 1, рукоят 2 ва чўмич 3 бир-бирлари билан шарнирли боғланган. Стрела экскаватор корпуси билан ҳам шарнирли боғланган. Экскаваторнинг ишчи ускуналари бир-бирлари билан мос равишда 4,6 ва 5 гидроцилиндрлари билан таъминланган.
ЭГ-12АУ экскаватори гидроцилиндрларига босим остидаги мойни етказиб бериш учун ҳар бирининг зўриқмаси 900 л/мин бўлган иккита насос қурилмаси ва 660 кВт ли электр юритма билан таъминланган. Гидротизимдаги умумий босим 30 МПа ни ташкил этади.
Хулоса
Экскаваторлар - кон жинсларини ковлаб олиб ағдармага тўкиш ёки транспорт воситасига юклаш учун мўлжалланган ер ковлайдиган машиналардир.
Барча экскаваторлар икки гуруҳга ажратилади: бир чўмичли узлукли ва кўп чўмичли узлуксиз иш жараёнли.
Бир чўмичли экскаваторлар кам жипслашган юмшоқ жинсларни қазиб олади ёки юмшатилган қаттиқ жинсларни қамраб йиғиб олади ва ўз навбатида маълум масофага силжитади, силжитиш вақтида қамраш ёки қазиб олиш тўхтайди; кўп чўмичли экскаваторларда эса бу жараёнлар бир вақтнинг ўзида бажарилади.
Ҳар қандай бир чўмичли ёки кўп чўмичли экскаватор қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топади: иш бажарувчи, механиқ, юриш ва куч бериш ускуналари, бошқариш механизмлари, рама билан платформа, устки қурилмалар ва кузов.
Умумий ҳолда экскаваторлар қуйидаги белгилари бўйича синфларга ажратилади:
- бажарадиган иши тури ва ишга белгиланишига кўра;
- чўмичи ҳажми (V, м3 - бир чўмичли экскаваторлар учун) ёки назарий унумдорлиги (Q, м3/тонна – кўп чўмичли экскаваторлар учун) бўйича;
- иш бажарувчи, юриш ва куч бериш ускуналари тури бўйича.


Фойдаланилган адабийотлар

1. www. Ziyo. net


2. http: //www//uralrti/ru.
3. http: //www//amz.perm.ru
4. http: //www//slavutich-media.ru


Download 382.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling